ҚР ТИВи: Муфтиятнинг ифторида чиққан низо Туркия билан Қирғизистоннинг «дўстона алоқаларига» таъсир этмайди

565

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) билдирганидек, Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Камил Фиратнинг ифтордан кетиши «шахсий характерга эга».

«Охирги йиллари Қирғизистон ва Туркиянинг ўртасидаги алоқалар анча жонланиб, сифатли янги даражага чиқди. Кўп режали ҳамда стратегик ҳомкорликни ривожлантириш учун барча имконлар яратилган. Ифторда чиққан жанжал қардош давлатларнинг алоқаларига таъсир этмайди», — деб айтилда муассасанинг билдирувида.

Камил Фират 8-май куни Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси (ҚМДБ) Бишкекнинг «Дасмия» ресторанида уюштирган ифтордан кетиб қолган. Бунга ифторда «Сапат» лицейлар тармоғининг директори Орхан Инанни юргани сабаб бўлган.

Камил Фиратнинг айтишича, Инанни — бу ФЕТО террористик ташкилотининг аъзоси.

Туркиянинг ТИВи ўз элчисини қўллаб, у тўғри қилган деб айтган. Улар «Сапат» лицейларининг ФЕТО террористик ташкилотига бор деб ҳисоблашади.

Туркиянинг ФЕТО билан кураши

Туркиянинг ҳукумати «Сапат» таълим бериш тармоқлари муҳолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ФЕТО ташкилоти томонидан молияланади деб ҳисоблайди. Туркияда бу ташкилот террористик деб топилган, Гуленнинг ўзи эса 2016 йилдаги давлат тўнкариши харакатида айбланган.

Қирғизистон ҳукумати лицейлар тармоғини «Себат»дан «Сапат»га ўзгартириб, Туркия билан алоқани бузмаслик учун директорлар кенгашининг таркибига Маориф вазирлигининг вакилларини киргизган.

Амалга ошмай қолган тўнтаришдан кейин турк ҳукумати минглаган қамоққа олишларни амалга ошириб, юзлаган кишиларни ФЕТОга алоқаси бор деб судлаган. Гулан ўзи эса давлат тўнтаришини уюштирмаганини айтиб чиққан.

Ҳозир у АҚШда яшайди. Туркия бир неча бор Америка ҳукуматидан уни ўтказиб беришни талаб қилган, аммо АҚШ рад этган.