Собиқ вице-премьер Атаханов Батукаевнинг бўшатилиши ҳақида айтиб берди — супер қисқа баён

51
Шамиль Атаханов. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Собиқ вице-премьер-министр Шамиль Атаханов 24.kg нашрига интервью бериб, унда “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг 2013 йили бўшатилиши бўйича ўз фаразини айтиб берди. «Клооп» Атахановнинг версиясини супер қисқача баён қилиб беради:

Батукаевни 10 йилдан ортиқ бўшатишга харакат қилишган, буни мен вице-премьер-министрлик хизматига тайинлангунга қадар ҳам ният қилишган. Мен шунчаки “криминал авторитет”ни қўйиб юбора олмас эдим, чунки ўз қонунлари ва мураккаб жараёнлари мавжуд ўнлаган ведомстволардан ўтиш керак бўлар эди,  вице-премьер-министрга эса буни қилиш мумкин эмас. Шифокорларнинг хулосасини ўзгартиришга бирорта ҳам амалдорнинг ҳуқуқи йўқ. ЖИДХнинг собиқ раҳбари Зарилбек Рысалиев бўлмаган нарсаларни айтиб, бошқаларни ботқоққа ботирмоқда, чунки менга аччиқланиб юрибди. Мен ички харбий кучларини ИИВнинг таркибидан чиқаришга қарши чиққанимдан кейин собиқ президент Атамбаевнинг яқин доирасидан четлаб қолганман. 2013 йили реал ҳукумат президент аппаратига ўтиб, мен Атамбаевнинг доирасидан чиқиб қолганман.

Батукаевнинг бўшатилиши

Шамиль Атаханов 2013 йили вице-премьер-министр бўлиб ишлаб, ўз хизмат ўрнидан “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг бўшатилишига боғлиқ жанжал ортидан кетган. Атахановдан ташқари, ҳақиқатчи Турсунбек Акун ва Жазоларни ижро қилиш бўйича давлат хизматининг раҳбари Зарилбек Рисалиев эгаллаган хизматларидан бўшатилишган.

Батукаевнинг бўшатилишига унга шифокорларнинг лейкоз ташҳисини қўйганлари сабаб бўлган. Шундан кейин тиббий хулоса сохта эканлиги маълум бўлган, аммо Батукаев мамлакатдан чиқиб кетишга улгурган.

2019 йилнинг май ойида Қирғизистон ҳукумати Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича терговни қайта жонлантирган. Бу иш бўйича бир неча шифокорлар қўлга олинган.