«Ўш — турк дунёсининг маданий пойтахти». Халқаро тадбирдан суратлар

581

«Ўш — турк дунёсининг маданий пойтахти» тадбирининг расмий очилиши 20-апрелда Акматбек Суйунбаев номидаги стадионда ўтди. Унга 10 мингга яқин томошабин гувоҳ бўлди.

Байрам тадбири театрлаштирилган кўнгилочар ўйинлар ва турк тилли давлатларнинг санъаткорлари иштирокидаги концерт билан давом этди. Расмий очилишга президент Сооронбай Жээнбеков, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг бош котиби Дюсен Касеинов, турк тилли давлатларнинг маданият вазирларининг ўринбосарлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари қатнашди.

18-апрелда бошланган тадбир доирасида, шаҳарнинг марказий қисмида урф-одам, миллий озиқ-овқат, қўл ҳунармандчилиги кўргазма, фестиваллари ўтказилган. Тадбир муносабати билан Ўш шаҳридаги Акматбек Суйунбаев номидаги стадион таъмирдан чиқарилган. Шунингдек, кўп қаватли уйлар ва ишхоналарнинг ташқариси бўялиб, йўл чизиқлари янгиланган.

Ўш шаҳри 2019 йили ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти томонидан турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган. Бунга қадар Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Татаристоннинг шаҳарлари турк дунёсининг маданий пойтахти аталган.

Суратлар муаллифи: Иманбек Нурдинов

Фотосуратларни танлаган: Адилет Абдирасул ўғли

Муҳаррирлар: Айдай Беделбек қизи, Гулжан Эшбаева