Абилгазиев ҳукуматини қора булут қоплади. Депутатлар, сиёсатшунослар нима дейди?

62
Абилгазиев ҳукуматини қора булут қоплади. Депутатлар, сиёсатшунослар нима дейди?

2019-йилнинг бошида Мухаммедқалий Абилгазиев ҳукуматига қаратилган парламентнинг танқидий фикрлари кучайди. Сўнгилари: ҚСДП фракцияси ҳукуматнинг сармоялар бўйича 2018-йил  ҳисоботини мақулламади. Бу Абилгазиев ҳукумати истеъфога чиқарилиши мумкинлигини англатадими? Буни президент Сооронбай Жээнбеков қўллайдими ёки йўқми?

Ҳукуматнинг истеъфога чиқиш эҳтимоли бўйича маълумотлар қирғиз тилидаги ОАВларда борган сари кўпаймоқда. Ўтган йили Сапар Исақов ҳукуматини тарқатиш тўғрисидаги хабарлар премьер-министрнинг хизматдан кетиши ва министрлар кабинетининг истеъфоси билан тугаган.

Исақов ўз хизматидан 2018-йили апрелда кетган. У «Хуавей» ва «Лигласс» компаниялари билан амалга ошмаган келишувлар, «Ақлли шаҳар»нинг ишга киришини кечиктириш, кадр сиёсати ва Бишкек ИЭМдаги авария учун танқид қилинган.

Абилгазиевнинг ҳукуматига нисбатан ҳам танқидлар етарли. Унинг совуқ сувга тарифларни кўтариш, нақд бўлмаган тўловлар учун хариддан тушган солиқни 2 фоиздан 5 фоизгача кўтариш ёки Қирғизистонга ташиб келинувчи мобиль телефонларга бўлган божни 100 сом деб қабул қилиш ташаббуслари айблов ҳамда танқид тўлқинларига олиб келди.

2019-йилнинг январидан бошлаб соғликни сақлаш учун қимматбаҳо жиплар ва милиционерлар қилган жиноятларни текширувлар ортидан Абилгазиев жамоасига қарата танқидий фикрлар ёғтла бошлади. Бу ҳозирги ҳукуматни истеъфога кетгазиши мумкин ёки йўқлигини англатадими?

Депутатлар нима дейди?

Абилгазиевнинг ҳукуматининг иши ва унинг истеъфога кетиш эҳтимоли ҳақида парламентарийларнинг фикрлари турлича. Сўровда депутатларнинг орасида КСДП фракциясидаги Ирина Карамушкинагина истеъфо сўзсиз бўлади деб айтса, қолганлари ҳукуматни танқид қилса ҳам истеъфоси яқинлашди деб ҳисобламайди.

Абилгазиевнинг ҳукумати парламентда

Дастан Бекешев, КСДП

«Биз ҳукуматнинг истеъфоси министрларнинг кетишига олиб келадиган Европа эмасмиз. Бизда қирғизча истеъфо: у бошқармаларнинг етакчиларини, оддий ходимларни, хатто фаррошларни ҳам кемадан ташқарига отиб юборади. Янги келганлар биринчи навбатда ўз одамларини иш билан таъминлаш учун бор имкониятни фойдаланишади: синфдошларини, қариндошларини, дўстларини ва бошқаларни. Шундан кейингина иш бошланади. Эндигина ишлай бошласанг  — қайтадан истеъфо. Мамлакат учун бу жуда ёмон».

Бахадир Сулейманов, «Ата-Мекен»

«Янги ҳукумат тузилгандан бери бир йил ўтди, лекин у ишининг самарасини кўрсатгани йўқ. Албатта, шунинг учун ҳам танқид кўпайди. Ҳукумат кучсиз, ўзининг дастурини амалга ошира олмайди [...] [Ҳукуматнинг] ҳисоботини кутиб туриш керак, шундан кейин ойдинлашади. Ҳисоботни кутмасданоқ қандай қилиб истеъфога кетказиш мумкин? Ҳозир уларга тегмаслик керак. Улар баҳорда келиб, ўз дастурлари бўйича 2018 йил учун ҳисоботини беришсин. [...] Ўшанда [маълум бўлади]».

Мирлан Бакиров, парламентнинг вице-спикери, «Онугуу-Прогресс»

«Парламент тарафдан доим танқид қилинади. Бу нарса танқид ортидан албатта ҳукумат истеъфога чиқади деганни англатавермайди. Министрлар кабинетининг тез-тез алмашуви — бу иқтисодда ҳамда ижтимоий блокда беқарорликка олиб келган салбий кўриниш».

Ирина Карамушкина, КСДП

«Афсуски, бугунги кунда бари истеъфонинг бўлишига олиб келаяпти. Чунки ҳукумат харакатсиз, [уни президент ва унинг аппарати бошқариб турибди], у мустақил эмас. Уни доимо премьер-министрлар, вице-премьер-министрлар билан бошқарибтуришади.

[...] Мен ҳукумат алмашса керак деб ҳисоблайман. Лекин агар кейинги ҳукумат ҳам президент аппаратидан ҳамда Жогорку Кенешга қарам бўлса, агар у ёқда қўрқмас ва қатъиятли министрлар бўлмаса [...], биз бир-биримизни қўллаб, хизматга индамас ҳамда барига рози бўлаверадиганларни танлайверамиз».

Мирлан Жээнчороев, «Республика — Ата-Журт»

«[Абилгазиевнинг] ҳукумати бирорта ҳам ислоҳни кўрсата олгани йўқ, у [Исақовнинг] кетган ҳукуматнинг [қарорларини] техник ижрочиси бўлиб қолди. Кўринарли ислоҳат бўлгани йўқ. [...]

Агар ҳозирги ҳукумат ислоҳатларга, қарорларни қабул қилишга ҳамда инновацияларга нисбатан бир оз тезкорроқ бўлмаса, у ҳолда у кетиши керак. Ҳозир премьер-министр фикрдош жамоасининг тузилиши учун чора кўриши керак. Агар у истеъфони истамаса, у ҳолда иқтисодий сиёсат бўйича бир оз коммуникатив ҳамда тезкор харакатларни қабул қилиши керак. Ҳозир фискал тармоқда ҳам, сармоядорлар учун жозибали шароит [тузиш учун] ҳам реформа йўқ. Йирик саноат объектлари фаолиятсиз турибди, “Кумтор” билан сўзлашувлар ўрнидан жилмаяпти».

ҚСДПдаги Ирина Карамушкина ҳукуматнинг истеъфоси сўзсиз бўлади деб ҳисоблайди

Сиёсатшуносалар нима дейди?

Сиёсатшунос Зайнидин Курмановнинг фикрича, Абилгазиев ҳукуматининг истеъфога кетиш эҳтимоли бўйича сўзлар  «жиддий эмас». У айни вақтда ҳукуматнинг фаолиятини барқарорлаштириш харур, уни истеъфога кетказиш эса  — бу нотўғри қарор деб ҳисоблайди.

«Агар ҳукумат барқарор ишлаб, унинг икки-уч йили бўлса, у ҳолда [ундан] сўраш мумкин. Ярим йил ишлаган ҳукуматдан нимани талаб қилиш мумкин?», — деб савол ташлайди Курманов.

Унинг айтишича, Европа ҳамда демократик ривожланган ўлкалар «ҳукуматнинг барқарорлигига» интилишади — бунинг учун у ерда устивор партиси бўлган парлаентни тузишади ёки икки партияли тизим билан ишлашади. Қирғиз парламентининг тизими эса кўп партияли ва «кучли ҳам эмас».

«Парламент билан ҳукумат ишининг келажагини тартибга солишда бу факторларни ҳисобга олиш керак. Бизда удар ҳисобга олинмай қолди, натижада ҳукумат — бу тизимдаги энг кучсиз ва беқарор орган», — деб қўшимча қилди Курманов.

Сиёсатшунос Медет Тулагпнов эса Абилгазиевнинг ҳукуматини истеъфога кетиш эҳтимолини «унутмаслигимиз керак» деб ўйлайди, чунки министрлар кабинети тарқатилиб кетиши бўйича фиклар «кўпдан бери айтиб келинмоқда».

«Ўтган йил ичида қандайдир бир жиддий ва зарурий реформалар бўлмаган. “Ҳавфсиз шаҳар” билан бир оз жилиш бор, бироқ бунинг [лойиҳаларнинг] ичидан аксарият қисми ҳозирги ҳукуматгача тузилгани тушунарли-ку», — деди Тулогонов.

Сиёсатшуноснинг таҳминича ҳукуматни истеъфога кетгазиш масаласи кузга жилдирилиши мумкин, ҳукумат Россия  президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга бўлган баҳорги сафарига, жумладан ШХТнинг июнда ўтувчи саммитига тайёргарлик кўрилмоқда.

Сооронбай Жээнбеков ва Мухаммедкалий Абилгазиев парламентда

Жээнбеков қўллайдими ёки йўқми?

Тулагановнинг фикрича, агар парламент Абилгазиевнинг ҳукуматини кетказиш учун овоз берса, у ҳолда ўлка раҳбари Сооронбай Жээнбеков Жогорку Кенеш тарафидан олиб қолинади.

Сиёсатшунос депутатларнинг ҳозирги парламенти номига айтилган танқидларни «асосли» деб ҳисоблайди: Жээнбековнинг меросхўри ва унинг жамоаси, сиёсатшуноснинг фикрича, «ўзларига қўйилган вазифаларни бажара олишмаяпти».

Тулаганов эслаб ўтганидек, агар Жээнбеков Абилгазиевнинг тарафига ўтса, у ҳолда бу «сиёсий кризисга айланиши мумкин» ҳамда бундай шароитда парламент ўзининг тарқаши ҳақида эълон қилади.

«Бари бир бизда оилавий-уруғчилик-дўстлик алоқасининг тизими ўсиб келаётганини эслай бошлашади. Президент дўстини ҳимояқиляпти [деган фикр пайдо бўлади] [...] Шундай қилиб у ўзи билмаган ҳолдаёқ парламентга келувчи яхши муҳолифатни ўстириб олиш рискини яратади.  Абилгазиев шунга лойиқми?» — деб айтди Тулогонов.