Бишкекнинг собиқ вице-мэри Исаков плагиат важидан илмий даражасидан ажради

30
Эркинбек Исаков Бишкекнинг 53-мактабидаги сўнги қўнғироқ вақтида. 2017 йил май ойи. Сурат: Исаковнинг фейсбукдаги саҳифаси

Олий аттестация комиссияси (ОАК) Бишкекнинг собиқ вице-мэри Эркинбек Исаковнинг илмий даражасини бекор қилди. 2018 йилнинг ёзида Россиянинг «Диссернет» жамияти Исаковнинг илмий ишида плагиат борлигини аниқлаб чиққан. Текширув эълон қилингандан кейин Исаков ўзи уни даражасидан ажратишни сўраган.

«Акипресс» нашри 14-январда маълум қилганидек, Эркинбек Исаковнинг диссертациясида плагиат топилгани сабаб ОАК уни иқтисод илмларининг кандидати илмий мақомидан ажратган.

«Ишнинг 50%дан ортиғи бир манбадан кўчириб олинган экан», - деб комиссиядан билдиришди.

2018 йили июлда «Диссернет» жамияти Исаков 2010 йили ёқлаган илмий ишида плагиат бор деб айбланган. Исаковнинг ишидаги кўчирмаларга  Доғистоннинг эски раҳбари Магомедсалам Магомедов билан Самара давлат университетининг ўқитувчиси Марина Гагаринанинг кандидатлик диссертациялари маълумот манба бўлиб берган.

«Клооп» журналистлари бу ҳақда ёзиб чиқққандан кейин Исаков илмий даражасидан ажратишни сўраган. «Илмий раҳбарим иккимиз барча жиддий талабларга тўғри келувчи янги илмий иш тайёрлаяпмиз», — деб ўшандаёқ айтган эди.

Илмий ишида кўчирмачилик топилган қирғиз олимларининг ичида Исаков ёлғиз эмас — «Диссернет» рўйхатида депутат Акилбек Жапаров, ИИМ  министрининг собиқ ўринбосари Бактибек Алимбеков, собиқ депутат Турдукан Жумабекова ва бошқалар. Улар ҳам илмий даражасидан ажратиладими деган «Клооп» мухбирининг саволига ОАКдан жавоб беришдан бош тортишди.

Эркинбек Исаков Бишкекнинг вице-мэри бўлиб уч йил ишлаган — 2015 йилнинг августидан 2018 йилнинг августигача. У Азиз Суракматов Бишкекнинг мэри бўлгандан кейин лавозимидан кетган.

«Диссернет» жамияти 2013 йилдан бери фаолият олиб боради. Унинг аъзолари илмий ишлардаги плагиатларни қидириб топишади. Агарда кўнгиллилар ўхшашликларни топишган бўлса, улар қайси иш кечроқ чиққанини (албатта, унда плагиат бўлади) текширишади, шундан кейин ўхшашликларни таҳлил қилишади.