Давлат алоқа комитети «Ҳавфсиз шаҳар» бўйича тендерни бекор қилиш бўйича мустақил комиссиянинг қарорини судга берди

626

Ахборот технологиялар ва алоқа давлат комитети (АТАДК) «Ҳавфсиз шаҳар» бўйича тендерни бекор қилиш бўйича мустақил комиссиянинг қарори устидан даъво аризасини топширди. Аввалроқ тендерни Россиянинг «Вега» компанияси ютиб олиб, унинг ғалабасини мустақил комиссия ишхонанинг бу каби лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширганини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли бекор қилган.

АТАДКнинг матбуот котиби Анара Мамитова, улар даъво аризасини «Вега» компаниясининг ютиши бўйича тендер комиссиясининг қарорини «жуда холис, ҳар томонлама ҳамда адолатли» деб ҳисоблашганидан беришганини  «Клооп»га айтди.

«Тендер комиссиясига депутатлар, нодавлат ташкилотларнинг вакиллари, фуқаролик сектори, давлат органлари ҳамда Давлат алоқа комитетининг бир вакили кирган. Бу муассасалар аро комиссиянинг қарори бўлган», — деди Мамитова.

Аввалроқ  5-октябрда ведомстволар аро комиссия «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича тендернинг натижаларини бекор қилган. Мазкур қарорга тендерни ютиб олган «Вега» компаниясинг «Ҳавфсиз шаҳар» каби лойиҳаларда тажрибасининг исботланган ҳужжатлари йўқ эканлиги сабаб бўлган.

Бундан ташқари, Россия ИИМи «Вега»нинг камералари оғир юк автомобилларининг тезлигини жуда юқори кўрсатиб, шунингдек электр энергиясинг тез-тез кўпайиб-озайиши сабаб ўчиб қолаётганини билдирган. «Вега»нинг вакиллари Қирғизистонда ўз камералари «бетўхтов» ишлаб беришини ваъда қилиб, «камчиликларнинг барини ёдда тутишганини» айтишган.