ТИМ Жанубий Кореядаги элчини «маст амалдор» ҳақидаги матбуот анжумани сабабли ишдан бўшатишни истайди

63
Қиличбек Султан

Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) билдиришича, Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султан меҳнат министрининг «маст» амалдори Зууракан Каденованинг Сеулдаги харакати ҳақида журналистларга айтиб бериб, дипломатик хизмат бўйича қонунни бузган.

ТИМдагилар Султан ўзининг матбуот анжумани билан «дипломатик этиканинг элементар қодиларини» ҳам бузган деб ҳисоблашади.

Министрликнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, муассасада Қирғизистон элчисининг бошқа эҳтимолий қоида бузарликлари ҳақида ҳам маълумот бор.

«Агарда улар [маълумотлар] тасдиқланса тегишли органларга ўтказиб берилади. К. Султановнинг бундай харакат қилишига юқорида кўрсатилган қоида бузарликлар сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз», — деб билдирган ТИМ ўзининг пресс-релизинде.

Министрлик президент Сооронбай Жээнбековга Султанни элчилик хизматидан олишни таклиф қилмоқчи.

Султан «24.kg» нашрига ТИМнинг реакцияси кутилгани каби бўлганини билдирди.

«Давлат раҳбаридан жавоб кутамиз. [...] Лекин мен барча фуқароларни коррупция схемалари ҳақида очиқ айтишга ундаган президент Сооронбай Жээнбеков ўзи мени қўллайди деб ишонаман. Мен унинг таклифини қўллаб, бизнинг ўлкани ташқи сиёсий ведомствосининг қоида бузарликлари ҳақида очиқ билдирдим», — деди Қирғизистон элчиси.

«Самолётдаги жанжал»

Султан матбуот анжуманини Бишкекда 24-сентябрь куни ўтказган.

Унда президент аппаратанинг ходимлари Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчилиги билан боғланиб меҳнат министрининг ўринбосари Каденова 22-сентябрда Сеулдаги рейсдан «жанжал» туфайли олиб қолинганини айтмасликни илтимос қилгани ҳақида кутилмаган баёнот қилган.

Каденова иштирокидаги воқеа 22-сентябрда бўлиб ўтган. Шоҳидларнинг ва Қирғизистон элчилиги ходимларининг кўрсатмалари бўйича, у Сеулдан Алматига парвоз арафасида «Эйр Астана» авикомпаниясининг самолётида низо чиқарган.

Натижада самолёт бир ярим соат ушланиб, Каденова эса рейсдан олиб қолинган. Унинг ортидан аэропортга келган Қирғизистон элчилигининг консули Каденова маст аҳволда бўлганини тасдиқлаган.

Бу воқеа матбуотга чиқиб кетгандан кейин Каденова меҳнат министрининг ўринбосарлик хизматидан бўшатилган.

Каденова ўзи ўша куни маст бўлганини инкор қилиб, оч қоринга валерьянка ичиб олганлигидан ўзини ёмон ҳис қилиб қолганини айтмоқда. Айни вақтда собиқ амалдор хизматдан бўшатилиши бўйича судда арзланмаслигини билдирган.

Президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева эса президент аппарати Қирғизистоннинг Сеулдаги элчилигидан бу ҳақда воқеани яширишни илтимос қилмаганини маълум қилган.