Қирғиз тилини УРТ топшириш учун мажбурий қилишни исташмоқда. Лекин уни мактабда ўрганиш мумкинми?

678

Қирғиз тили Умум республика тести (УРТ) топширишда мажбурий предмет бўлиб қолиши мумкин — бу кўпроқ рус тилли мактабларнинг битирувчиларига тегишли бўлиб қолади. Чунки қирғиз тилли мактабларнинг битирувчилари бусиз ҳам қирғиз тилида тест топширишади.

Таълим министрлигидан «Клооп»га билдиришилича, 2020 йили УРТнинг асосий тестига қирғиз тили ва адабиёти киритилади.

Қирғиз тилини УРТга мажбурий тест қатори киргизиш — бу давлат тилини ривожлантириш бўйича дастурнинг бир қисми. Унда қирғиз, ўзбек ва тожик мактабларининг битирувчилар керакли даражада рус тилини, рус тилли мактабларнинг битирувчилари эса қирғиз тилини билишмайди деб ёзилган.

Лекин рус тилли мактабда УРТ топшириш учун қирғиз тилини етарли даражада ўрганиш мумкинми ёки йўқми?

Ўқитувчилар ўқитишга қизиқмайди

«Клооп» мухбирлари сўровнома ўтказган рус тилли мактабларнинг, аксарияти Бишкек битирувчилари 11 йил ўқиб, қирғиз тилини эркин сўзлаша оладиган даражада уйлана олишмаганини айтишган.

Шаҳар мактабларидан бирининг битирувчиси Мария (исми ўзгартирилди) қирғиз тили ўқитувчси уни ўқитишга қизиқмаганини айтади.

«Ўқитувчи дугонаси билан келволиб, дарс тугар-тугамас у билан гаплашиб ўтирар эди. Қизиқ бўлмагани учун ҳамма хоҳлаганини қилар эди, масалан, синфдошлар бўлиниб карта ўйнар эдик», — дейди у. Мария ўқитувчининг талабдагидек даражада тил ўргата олмаганини ва айни вақтда қирғиз тилини билмаганларни таҳқирлаган деб айтмоқда.

«У синфдагиларни рус тилли ва қирғиз тилли деб ажаратар эди. Қирғиз забонларга у дарров беш қўйиб, русий забонларни Қирғизистонда яшаб туриб тилни билмайсанлар деб таҳқирлаган», — дейди Мария.

Бишкеклик Кайрат уч марта мактаб алмаштирган. Бироқ уларнинг бирортасида ҳам қирғиз тилини ўргана олмаганини ҳамда мактабда яхши ўқувчи бўлолмаганини тан олди.

Бундан ташқари, у тил билмаслиги ортидан атрофидаги одамлар билан уришиб-талашавериб қирғиз тилини ўрганишни истамай қолган.

Кайрат қирғиз тилини мажбуран ўргатиб бўлмайди деб ҳисоблайди: «Бундай усул ишламайди. Агрессия одамларни нафратинигина қўзитади. Аксинча Қирғизистоннинг кўп тиллилигни сақлаб қолишга харакат қилиш керак».

Интерактив қандай қилиб қирғиз тилини ўргатишга ёрдам берган

«Клооп» суҳбатлашган ўқувчиларнинг орасида қирғиз тилини яхши даражада ўрганганлар ҳам бор. Улардан бири Бишкек мактабининг 9-синф ўқувчиси Зарина.

У ўз мактабида қирғиз тилини ўргатиш сифатли деб ҳисоблайди. Айтишича, у дўстлари билан ёзишиб, жамоат жойларида қирғиз тилида алоқа қила олади.

Зарина қирғиз тилини яхши ўзлаштира олмаганидан норози. У қолган икки йилда тилни «тез тушуниб, тўхталмай жавоб бера оладиган» даражада ўзлаштиришни истайди.

«Менинг мотивациям [қирғиз тилини ўрганиш] — бу менинг Бишкедак туғилиб-ўсганим, ҳаётим ва менинг барча қирғиз забон дўстларим», — дейди у.

Бакит (исми ўзгартрилган) Бишкекда туғилган. Олтинчи синфгача у икки мактабга кўчган. Қирғиз тили дарсларидан бўлгани қандай гимнни ёдлаб ва айтганигина эсида, дарсларнинг ўзида эса синфдошлари билан рус тилида гаплашар эди.

6-синфда ўқиётганда уни Нориндаги турк лицейига жўнатиб юборишган. Шундан бошлаб ҳаммаси ўзгарган. Юқори синфларда у қирғизча гапира бошлаган  — бу кўпроқ сифатли билим беришга боғлиқ бўлган.

Унинг айтишича, ўқитувчи ўқувчиларнинг орасида мақоллар айтиш бўйича мусобақаларни ўтказиб, Наврўзда улар қирғиз тилида саҳналаштирилган томошалар қўйиб, бошқа кунлари эса Чингиз Айтматоқ асарларини ўқишар эди.

Шундай ҳолатга қоракўллик лицей ўқувчиси Илгиз ҳам дуч келган. Унинг айтишича, лицейга топширгунгача у қирғиз тилида гаплашмас эди, бўлмаса у бунгача Қирғизистондаги кучли дейилган гимназияларнинг бирида ўқиган.

Илгиз мактабда тил ўрганиш учун мотивация оз бўлганини айтади. Дарслар қизиқсиз ўтилиб, тил бўйича практика ҳам бўлмаган. Лекин лицейда бу практика кўпайиб, у қирғизча гапириб қолган.

Атроф-муҳитни кўриб тил ўрганиш

«Корпус Мира» ташкилотининг кўнгилличи Жаред АҚШлик. Қирғизистонда бир йил яшагандан кейин у ўзига қирғизча Жапар деган исм қўйиб олган.

АҚШдан келгандан кейин илк уч ойда у Сокулук районининг қишлоқларидан биридаги оилада яшаб, қирғиз тилини ўрганган. Жареднинг айтишича, унинг ўқитувчиси жуда кучли бўлган.

«Рахат эже (ўқитувчи)янги сўзларни берганда мен уларни практикада кўпроқ фойдаланишим керак эди. Акс ҳолда уларни ёдлай олмасдим. Янги сўзларни мен қишлоқда дўстлар билан суҳбатлашишда ва оилада қўлланишим керак эди. Шунинг учун менга тил ўрганишда муҳим усул  — бу практика. У бўлмаганда мен аллақачон унутиб қолардим», — деди Жаред.

Ҳозир у Иссиқкўлнинг Тон районида янги қабул олувчи оилада яшайди ва мактабда инглиз тилидан дарс беради.

«Мен учун қирғиз тили муҳим, чунки Тонда ва менинг оиламда ҳеч ким инглизча билмайди», — деб қўшимча қилди у.

 Қирғиз тилини қандай қилиб самарали ўргатиш мумкин?

№72 мактаб гимназиясининг қирғиз тили ўқитувчиси Малика Эгембердиева тил ўрганиш учун интерактив жуда муҳим деб ҳисоблайди.

Ўқувчиларнинг суҳбат сўзларини ўйинларни қўлланиш билан кучайтирса бўлади. У ўйинларда мактаб ўқувчилари қирғиз тилида турли мавзуларни муҳокама қила олишади.

«Ўқувчига яккама-якка муомала қилиш зарурлиини ёдда тутиш керак. Ўқувчи дарсда ўзини эркин хис қилиши керак. Агар нотўғри гапираётган бўлса сўзини бўлмай охиригача эшитиб, шундан кейингина тўғирлаб қўйиш керак», — дейди у.

Эгембердиева дарсларни замонавий технологиялардан фойдаланиб ўтиш керак деб ҳисоблайди.

У ўз ўқувчиларига дарслардан ташқари кунлик мавзулар устида суҳбатлашишни маслаҳат беради, чунки ўшанда улар қирғиз тилини тез ўрганишади.

«Кўп нарса ўқувчининг истагига боғлиқ. Ярим йилнинг ичида сўзларни улаб, гапириб қолиш мумкин», — дейди у.

Қирғиз тилини ўқитиш усули ўзгартирилади

Таълим министрлиги қошидаги қирғиз тилини ривожлантириш секторининг бўлим раҳбари Гулнара Ибраимова қирғиз тилини ўқитиш методикасида муаммолар бўлганини тан олди.

«Грамматикани ёдлашар эди. Мактабдан чиққандан кейин болалар ўзаро алоқа қилиб, бу тилни қўлана олишмасди, коммуникация йўқ бўлган. Биз тўлиғи билан коммуникатив ўқитиш методикасига ўтмоқдамиз. Бунинг учун стандартлар ўзгартирилди», — деди у.

Ибраимованинг айтишича, 2019-2020-ўқув йилидан бошлаб қирғиз тили УРТнинг асосий тестига киради, шу сабабдан битирувчи синфларда имтиҳонга тайёрланиш учун яна бир қўшимча соат қўшилади.

У министрлик бешинчи ва олтинчи синфлар учун янги китобларни чиқаргани айтмоқда. У китобларни интерактив ўқитиш кўпроқ бўлади.

Ибраимова министрлик янги китоблар билан қўшимча соатларни киргизишдан ташқари ўқитувчиларни янги усулларга ўргатишитилишини айтди.

Материалнинг устида ишлаганлар:

Руслан Темирханов,

Айкан Суранаева,

Татьяна Трик.