«Елизавета», автобуслар ва танқид. Суракматов Бишкек шаҳар мэри бўлгач нималарни айтди?

87
Бишкекнинг янги етакчиси Азиз Суракматов. Сурат: Табилды Кадирбеков/«Спутник»

Азиз Суракматов Бишкекнинг мэри бўлиб сайлангандан кейин журналистларнинг саволларига қисқача жавоб берди. У пойтахт шаҳардаги тиқинни озайтиришини, «Елизавета» қурулиш компанияси билан манфаатлар тўқнашувини хал қилишни, уни танқид қилганлар билан суҳбатлашишни ваъда берди.

Суракматовни шаҳар депутатлари қандай сайлагани ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.

Мэрлик хизматидаги биринчи қадамлар. Суракматов биринчи навбатда йўл таъмири ишларини текшириб, Бишкек шаҳрини тиқинлардан қутқариш учун бу жараённи сентябрь ойигача тезлатишини айтди. Шундан кейин шаҳарни ободонлаштиришга ва санитария муаммоларига ўтишини таъкидлади.

Манфаатлар тўқнашуви. Суракматовнинг оиласи «Елизавета» қурулиш компаниясига эгалик қилиши манфаатларнинг тўқнашувига асос бўлиш эҳтимоли бор. Чунки қурилиш бошлаш учун рухсатни мэрия беради. У журналистларга берган интервьюсида агар манфаатлар тўқнашуви бўлса, уни қонун доирасида хал қилишини айтиб, лекин қандай йўл билан хал қилишини очиқламаган. Суракматов мазкур ишхона билан бўлган алоқаси бўйича «”Елизавета”да амалда меҳнат қилмайман» деб жавоб берди.

Жамоат транспорти муаммоси бўйича. Суракматов автобусларнинг сонини 800га, троллейбусларникини 400га қадар кўпайтиришга харакат қилишини айтди. Бироқ, унинг айтишича, янги троллейбусларнинг бу йил келиши гумон. У жамоат транспортида йўл ҳақи тўлаш учун карта тизими бўлиш эҳтимолини қўшимча қилиб ўтди. Бу ваъдани эски мэр Иса Омуркулов ҳам берган, лекин бундай тизим ҳозиргача пайдо бўлгани йўқ.

У ҳақда айтилган танқидий фикр ҳақида. Сайлов вақтида мэриянинг олдида митинг ўтиб, унда Суракматовни мэрликка келмаслигини талаб қилишган. Суракматов танқидий кўз қарашни хурмат билан қарши олиб, митингга чиққанлар билан конструктив турда суҳбатлашиб, барча масалаларни хал қилишини билдирди.

Қамалиб қолиш хавфи. Суракматов 2020 йилгача Бишкек шаҳар кенгашининг муддати тугагунча халол ишлашни ваъда қилди. У ўзининг сўзида қамоқдан қўрқмаслигини айтган, ўзидан аввалги шаҳар етакчиси Албек Ибраимов коррупцияда айбланиб, ҳозир қамоқда.