Иқтисод министрлиги бизнесни кўланкадан чиқариш учун савдо соли0ини оширмоқчи. Нималар бўлмоқда?

535
Қирғизистонда савдо солиғи нақд пулга қилинган хариддангина олинади. Асосан солиқ уларнинг нархига қўшилади. Сурат: Kloop

Қирғизистоннинг Иқтисод министрлиги савдо солиғини нақд тўлови учун 2 фоиздан 5 фоизгача ортиришни истамоқда. Бу солиқ кимларга тегишли бўлиши мумкин, нима учун қимматлатилмоқчи бўлгани ҳамда тадбиркорлар бу ҳақда қандай фикрда эканини айтиб берамиз.

Қисқача

  • Қирғизистоннинг иқтисод министрлиги савдо солиғини нақд тўлов учун 2 фоиздан 5 фоигача кўпайтиришни истамоқда. Унинг фикрига кўра, бу бизнесни кўланкадан олиб чиқиб, солиқлардан қочиш имкониятини қолдирмаслик учун керак.
  • Қирғизистондаги нақд бўлмаган тўловлардан савдо солиғи олинмайди.
  • Агар солиқни кўпайтирадиган бўлса, у ҳолда бу аксарият ҳолда нақд пул билан тўлаб кўниб қолган истеъмолчиларга тегишли бўлиб қолади. Бундай савдоларда солиқ кўпинча товар баҳосига қўшилиб қолади.
  • Савдо солиғининг оширилиши иқтисод министри Олег Панкратовнинг айтишича, патент билан ишлаган ёки умумий солиқ тўлаган кичик ҳамда ўрта бизнесларга тегишли бўлмайди. Бундай бизнес умуман савдо солиғини тўламайди.
  • Иқтисод министрлигининг ғояси бўйича экспертлар фикри иккига ажраб қолган. Бир томон бу фикрни қўлласа, бошқалари аксинча бу ғоя бизнесни кўланкада қолишини тезлатади деб ҳисоблайдилар.

Муҳим эслатма: Нақд тўлов учун савдо солиғини икки фоиздан беш фоизгача кўпайтириш фақатгина муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси. Бу оҳирги қарор эмас. Қонун кучга кириши учун уни депутатлар маъқуллаб,президент қўл қўйиши керак. Бизнес жамияти бу фикрни фойдасиз эканини исботлаб берса, иқтисод министрлиги ўзи таклифини қайтариб олишга тайёр.

Батафсил

Савдо солиғининг оширилишини нима кераги бор?

Иқтисод министрлиги бизнесни нақд бўлмаган тўловларга ўтишга қизиқтириш ва шунингдек, уни кўланкадан чиқариш учун савдо солиғини нақд тўловлар учун кўпайтиришни истамоқда.

Иқтисод министри Олег Панкратовнинг айтишича, ҳозирги савдо солиғининг икки фоизлик нормаси кўланкадаги бизнесни қонунийлаштиришга туртки бермаяпти, шу сабабдан министрлик нормани 5 фоизгача кўпайтиришни истамоқда.

Агар бизнес савдо солиғини тўлашни истамаса, у ҳола у нақд бўлмаган тўловга ўтиши керак. Шунда ишхоналар бу солиқдан бўшатилади.

Панкратовнинг тушунтириши бўйича, савдо солиғини олиш тизимини реформалаш уч йилдан бери олиб борилмоқда. Аввал ҳукумат бу солиқдан экспортчиларни, ундан кейин бизнесини нақд бўлмаган маблағлар билан олиб борганларни ҳам озод қилган. Бундай чоралар министрнинг айтишича, нақд бўлмаган тўловларни 2015 йили 35,4 фоиздан 2016 йили 44,2 фоизгача оширган.

«Бу таклиф бюджетни тўлдириш мақсадига боғлиқ эмас. Бу савдо алйнашини яшириш учун нақд тўловларни қўллаган иқтисоднинг кўланка секторини қисқартириш мақсадида таклиф қилинган», — дейди министр.

Бу таклиф кимларга тегишли бўлади?

Панкратовнинг айтишича, савдо солиғининг қимматлаши боис (агар қонун қабул қилинса) патент билан ишлаган кичик ва ўрта тадбиркор хавотирланмаса ҳам бўлади. Бундай бизнес умуман савдо солиғини тўламайди.

Министрнинг айтишича, бу қонун лойиҳаси ўрта улгуржи ишхоналарга тегишли бўлади. Панкратов ўрта улгуржи ишхоналарга нақд бўлмаган тўловга ўтиш қийинчилик туғдирмайди деб ҳисоблайди.

«Улар хоҳиши йўқлиги боис [нақд бўлмаган тўловга] ўтишмаяпти. Чунки нақд пул билан ишлаётганда доимо ўз оборотингдаги маблағингни тўлиғи билан кўрсатмай қўйиш васвасаси туғилади», — дейди Панкратов.

Айни вақтла Иқтисод министрлиги агарда бизнес жамоати бу ғояни мақсадсизлигини исботласа савдо солиғини кўпайтириш бўйича таклифни қайтариб олишга тайёр.

Қирғизистонда нақд бўлмаган тўловлардан савдо солиғи олинмайди. Сурат: Улан Асаналиев/RFE/RL

Экспертларнинг фикри қандай?

Иқтисодчи ва солиқ консультанти Андрей Красников Иқтисод министрлигининг ғояси тўғри ва у ноқонуний нақд пул айланиши билан курашишга ёрдам беради деб айтмоқда.

Бироқ у нақд бўлмаган тўлов маданиятини самарали киргизиш учун давлатнинг тадбиркорларни қўллаш дастури бўлиши керак деб ҳисоблайди. Масалан: ҳукумат нақд бўлмаган тўлов терминаллари учун сарфлаган пулларни солиқ имтиёзлари орқали тадбиркорларга қайтари бера олади.

Бундан ташқари, у давлат ўзининг пул айланишида нақ пул қўлланган ишхоналарни диққатли назорат қилиши керак деб ҳисоблайди.

У савдо солиғининг 2 фоиздан 5 фоизгача кўпайтириш сотиб олиш ҳолатига зарба бермайди ва истеъмолчиларни гангитиб қўяди деб ҳисобламайди.

Солиқ консультантларининг Бошқарув палатаси раиси Татьяна Ким савдо солиғининг кўпайиши ҳусусий тадбиркорларни кўланкага чиқаради деган фикрга қўшилмайди. Унинг айтишича, бу ҳукумат тарафидан 2006 йили эълон қилинган солиқ юкини озайтириш сиёсатига қарги келади.

Кимнинг айтишича, савдо солиғининг кўпайиши улгуржи ва майда улгуржи савдогарларга оғирлик қилади. Чунки улар кўпинча 1-2 фоиз устама билан пул ишлашади. Савдо солиғининг икки ярим баробарга кўпайиши товарларнинг баҳоси қимматлашига ва банкротликка олиб келади.

«Иқтисод министрлигининг вакиллари ҳам савдо солиғининг икки фоизлик нормаси у қадар кўп эмас деб айтишмоқда. Бироқ аслида бундай эмас. Бу жуда катта норма. Менимча [бундай деб] ҳусусий бизнес олиб бормаганларгина айта олса керак», — дейди у.

Татьяна Ким савдо солиғининг кўпайтирилишидан давлат ҳам жабр кўриб қолиши мумкин деб ҳисоблайжи, чунки бизнес кўланкага киришга мажбур бўлиб қолади. У бунинг важидан хатто солиқ тушумлари ҳам қисқариб кетиши мумкинлигини айтмоқда. Ким, бу ғоя ортидан Россиянинг «оғзи сутда куйганини» эслади:

«[У 2011 йили] социал солиқни 34 фоизгача кўпайтирган. Натижада улар [пенсия тушимларни] солиқ 26 фоиз бўлиб турган вақтдагидан ҳам оз олишган».