Қисқача
13-июль. Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари Ибраимовнинг истеъфоси учун овоз беришди. Амалдорнинг ўзи эса бу қарорни «сиёсий буюртма» деб атади.
19-июль. Ибраимов қўлга олинди. У 21-августка қадар қамоқда бўлади.
20-июль. Адвокат Сергей Слесарев Ибраимовнинг қамалишини «ноқонуний» деб атади. Унинг айтишича, айблов «товламачилик» моддаси бўйича қўйилиб, жиноят иши қўзғатилмаган. Айни куни эса «Кактус» нашрининг сайтига Ибраимовнинг Арашан қишлоғидаги ер участкаси ҳақида материал чиққан. Нашрнинг билдиришича, ернинг майдони таҳминан 50 гектарни тузади.
23-июль. Ибраимовга коррупция бўйича айб қўйилди.
Албек Ибраимов мэрликдан коррупция бўйича айбланувчига қадар қадамни олти кунда босиб ўтди. Қандай қилиб экс-мэр қамоққа олиниб, бунга нима сабаб бўлганини айтиб берамиз.
Батафсил Таҳликали жума
Албек Ибраимов Жээнбековнинг вақтида хизматда турган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жамоасидаги охирги юқори хизматдаги амалдор бўлган. Бари 13 июль жума куни ўзгариб, шаҳар кенгашининг депутатлари Ибраимовнинг истеъфоси учун овоз беришди. Мэрлик хизматидан кетишини 40 депутат қўллади. Уларнинг орасида бунга қарши бўлган ёки овоз беришни истамаган бирорта ҳам депутат бўлмаган.
Шаҳар кенгашининг йиғинида Ибраимов ўзи бўлмаган. У йиғин вақтида меҳнат таътилида бўлган. Лекин у мэрликдан кетмай турибоқ депутатларнинг қарорига изоҳ бериб қўйган. У буни «сиёсий буйруқ» деб атаб, бу ҳақида анча кеч эшитиб қолганини билдирган.
Ибраимовни Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) унинг шаҳар четидаги уйидан «ТНК Дастан» заводига тегишли жиноят иши бўйича гумондор қатори қўлга олган. Ибраимов бу ишхонада 2011-2012 йиллари бошқармаликнинг етакчиси бўлиб ишлаган.
МХДК ўшанда Ибраимов терговчиларнинг терговга чақиришларини эътиборга олмай, агарда қўлга олинадиган бўлса «қуролли қаршилик кўрсатиш» билан таҳдид қилганини айтишган. 21-июлда эса интернетда бу нарсани исботлаши мумкин бўлган аудио ёзув пайдо бўлган. Экс-мэрнинг адвокати Сергей Слесарёв аудио ёзувни «провакация» деб атаган.
Ҳозир экс-мэр қамоқда. Бишкекнинг Биринчи май район судининг қарори бўйича у йўқ деганда 21-августга қадар қамоқда бўлади.
Ибраимовни қайси жиноят ишларига алоқаси бор?
Биринчи жиноят иши: «ТНК Дастан акционерлик жамиятининг мулкини бефойда йўқ қилган»
Албек Ибраимовнинг биринчи марта расмий турда олган айблови.
Тергов ишларининг маълумоти бўйича Ибраимов 2012 йили «ТНК Дастан» ва «Дастан Инжиниринг» МЧЖнинг ўртасидаги келишув қийматининг оширилишига алоқаси бор. Икки ишхонанинг битим баҳоси 533 минг долларни ташил қилган. Бу пулга «Дастан Инжиниринг» қўриқлашга йўналтирилган буюмларни сотиб олиб «ТНК Дастан» ишхонасига етказишга масъул қилинган. Лекин келишув бўйича сарфланган маблағ 63 минг долларни ташкил қилган.
МХДКнинг берган маълумотида «Дастан Инжиниринг» керакли буюмларни украинанинг давлат компаниясидан арзонлатилган баҳода сотиб олган. Бунинг оқибатида «ТНК Дастан» 470 минг доллар зарар кўрган.
«Ибраимов ТНК “Дастан” ОАЖ бошқармасининг раҳбари бўлиб турган вақтда ТНК “Дастан” ОАЖ ҳимояланиш воситаларини сотиб олиш бўйича йирик шартномага битим тузиш учун сотувчидан мукофот қатори 270 000 АҚШ доллар олган», — деб айтилади МХДКнинг маълумотида.
Иккинчи иш. «Муниципиал ерни ноқонуний бериш»
Мазкур иш бўйича Ибраимовга айб 23-июлда қўйилган: у коррупцияда ва икки муниципиал ерни ноқонуний ҳусусий тарафга ўтказиб бериш бўйича айбланмоқда. Бишкекнинг жанубий қисмидаги ўтказиб берилган ерларнинг умумий майдони 5 гектарни тузади.
МХДКнинг фикрига кўра, Ибраимов лавозимидан фойдаланиб жиноий схема тузган. Бу орқали муниципиал ерлар биринчи ўзларига алоқаси бўлган тарафларга рўйхатдан ўтказилиб, ундан кейин улар ер участкаларини қиммат нархда бошқаларга сотишган.
Шунингдек, мазкур ишга фигурант қатори биринчи вице-мэр Ренат Макенов ҳам ер ресурслари бошқармасининг етакчиси Урмат Мурзаканов ҳисобланмоқда. Улар 6-июлда қўлга олинган.
Учинчи иш. «"Солнечный берег" пансионатининг сотилиши»
Бу пансионат «ТНК Дастан» ишхонасининг мулки бўлган, Ибраимовнинг вақтида эса пансионат сотилиб кетган. Тергов бу иш сабабли компания 152 млн сомдан ортиқ зарар кўрган деб ҳисоблайди. Бу ҳозирча экс-мэрга расмий турда қўйилмай турган ёлғиз иш.
Ибраимовни ҳимоя қилувчи томон нима демоқда?
Адвокат Сергей Слесарёв Ибраимовнинг қўлга олиниши ва унинг эркининг чекланишини ноқонуний деб ҳисоблайди.
«Мэр қўлга олинаётган вақтда шаҳар етакчиси эди. У меҳнат таътилида юрган. Уйида бўлган. Тергов процессни бузиб спецназнинг кучи орқали мажбурлаб МХДКга олиб келишга харакат қилган. Айни вақтда МХДК Албек Ибраимов терговдан қочиб юрибди деб билдирмоқда.Агарда у уйида ўтирса қандай қилиб терговдан яширинар эди?», — деб норози бўлган Слесарёв «Кактус» нашрига берган интервьюсида.
У Ибраимовга қарши иш қоида бузиш орқали олиб борилмоқда деб ҳисоблайди:
- Экс-мэрга «Товламачилик» моддаси бўйича айб қўйилиб, лекин бу модда бўйича унга қарши жиноят иши йўқ.
- МХДК Ибраимовни «ТНК Дастан» ишхонасининг мулкининг камомади бўйича текширув ўтказиш ҳуқуқига эга эмас эди. Бу ишни молия полицияси ва ИИМ олиб бориши керак эди.
- МХДКда Албек Ибраимов қўйилган жиноятни қилганлиги бўйича кескин далиллар йўқ, демак унга қўйилаётган айблар ноқонуний.
Слесарёв Бишкек шаҳар судига шикоят ёзган. У район суди тарафидан Ибраимовга белгиланган эҳтиёт чорасидан шикоят қилади.
Арашандаги ер
Албек Ибраимов қўлга олинган вақтда матбуот Арашан қишлоғида унинг ер участкаси борлиги ҳақида ёза бошлаган.
Унинг ҳудуди 50 гектарни ташкил қилади, мазкур участка эса чиндан ҳам Ибраимовга тегишли экани ҳақида маълумотни нашрнинг журналистларига собиқ амалдорнинг хотини тасдиқлаган.
Айнура Ибраимова ерларнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги йўлида фойдаланилишини ва уларни маҳаллий турғунлардан сотиб олганини журналистларга айтиб берган.
Бишкекликларнинг экс-мэрга саволи
Албек Ибраимов икки йилдан бир оз кўпроқ Бишкекка мэрлик қилди. Унинг даврида шаҳар ҳукумати Хитойнинг грант маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаб, уларни кенгайтира бошлаган. Бу 2017 йили дарахтларни оммавий кесилишига сабаб бўлган.
Мазкур воқеа кўплаган бишкекликларни норозлигини яратган. Улар дарахтларнинг қирқилиши ортидан хатто мэрга «Албек ўтин кесувчи » деган лақаб ҳам қўйиб олишган.
2018 йили апрела Ибраимов билан шаҳар мэриясига қайтадан савол туғилган. Бу савол «Бишкекзеленхоз» ишхонасининг қимматбаҳо кўчатларни сотиб олини билан боғлиқ бўлган. Улар шаҳар кўчаларига 2017 йили кузда экилган. Бир кўчатнинг баҳоси 4,5 минг сомдан 9 минг сомгача етган.
Журналист Булат Сатаркулов ва фаол Адил Турдукулов бу харид тўғрисида репортаж тайёрлашган. Қирғизистонда бундай кўчатларни ўн баробар арзон сотиб олиш мумкинлигини репортажда исботлашган.
Ибраимовга тегишли яна бир жанжал собиқ президент Алмазбек Атамбаев экс-мэрнинг турмуш ўртоғи Айнура Ибраимовадан сотиб олган ер участкаси билан боғлиқ бўлган.
Бу ҳақда 2016 йили сентябрда муҳолиф сиёсатчи Омурбек Текебаев айтиб чиққан. Текебаевнинг айтишича, Атамбаев Ибраимовдан 27,5 гектар ерни совғага олган. Бир йилдан кейин эса Ибраимов шаҳар мэри бўлиб қолган.
Давлат рўйхатга олиш хизматида ернинг ўтказилиши бўйича маълумотни инкор қилишган. Муассасадан билдиришганидек, Атамбаев Ибраимовнинг хотинидан 27,5 гектар ерни совғага олмаган, лекин ундан 2,7 гектар ер сотиб олган. Мазкур муассасанинг маълумотига кўра, бу келишув учун Атамбаев Ибраимовга 33 млн сом тўлаб берган. Лекин Айнура Ибраимова бу ер участкасини 24 млн сомга сотиб олган.