Нима учун собиқ президентларни дахлсизликдан ажратиш Атамбаевни жавобгарликка тортишга ёрдам бермайди?

158

Жогорку Кенеш экс-президентларни дахлсизлик мақомидан ажратиш механизмни ишлаб чиқишга қарор қилди, аммо ҳозирча бу қандай ишлаши тушунарли эмас. Мазкур ғоянинг муаллифи Исхақ Масалиев бу йўл орқали собиқ президент Алмазбек Атамбаевни жавобгарликка тортишни истайди. Лекин агарда Конституция сақланса, буни амалга оширишни имкони йўқ. Нима учун эканини тушунтирамиз.

Нима бўлди?

17-майда депутатлар Бишкек ИЭМдаги аварияни тадқиқ қилиш бўйича депутатлар комиссияси  ишининг хулосасини кўриб, йиғин сўнгида депутатлар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни жавобгарликка тортиш усулини топишга қарор қилишган.

Атамбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш ғояси билан парламент комиссиясининг таркибига кирган «Онугуу» фракциясининг депутати Исхак Масалиев чиққан. Унинг айтишича, Атамбаев ИЭМни модернизациялашда «тўғридан-тўғри премьер-министрни хатлаб ўтиб министрларга буйруқ берган».

«Амалдаги президентни импичмент орқали жавобга тортиш мумкин экан, шу билан бирга ишлаб турган депутатларни ҳам тортиш мумкин экан. Собиқ президентни эса ҳеч ким, ҳеч қачон ҳеч нарсага торта олмас экан. Қирғизистонда бир инсон ҳеч қачон ҳеч бир нарсага жавоб бермайди дейишлик  Конституцияга ҳам тўғри келмайди», — деган Масалиев.

Депутатларнинг кўпчилиги ғояни қўллаб, мазкур механизмни ишлаб чиқишни парламентнинг конституцион қонунлар бўйича комитетига топширган.

Ҳозир «Президент ишининг кафолати бўйича қонун» экс-президентларни ўз ваколатларини бажариб турган вақтда амалга оширган ишлари учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилишдан ҳимоялаб туради.

Исхак Масалиев — экс-президентларни дахлсизлик мақомидан ажратиш ғоясининг ташаббусчиси

Дахлсизликдан ажратиш механизми қачон ишлаб чиқилади?

Масалиев дахлисзликдан ажратиш мехнизмини парламент комитети ишлаб чиқиши ва бу қандай ишлаши бўйича саволлларни унинг аъзоларига бериш керак деб билдирди. Шундай бўлсада Масалиев ўзи  конституцияон қонунлар бўйича комитетга киради.

КСДП фракциясидан мазкур комитетга кирган яна бир аъзо Асел Кодуранова парламентарийлар ҳозирча бу механизмни ишлаб чиқишга киришмаганини билдирди.

«Бу Исхак Масалиевнинг ғояси эди, овоз бериш ўтди, лекин унга қарши овоз берганлар ҳам бор. Шунинг учун ҳозир ишлаб чиқиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас, шахсан мен қарши овоз берганман», — деди у.

Юристлар бу борада нима дейди?

Юристларнинг айтишича, қонунни экс-президентларни дахлсизликдан ажрата оладиган қилиб ўзгартириш мумкин, лекин бари бир Атамбаевни жавобгарликка тортиб бўлмайди. Уларнинг фикрига кўра, қонун келажакдаги президентларгагина тегишли бўлиб қолади.

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев депутатлар экс-президентни дахлсизликдан ажратиш процедурасинигина ёза олишади, аммо Атамбаевни жавобгарликка тортиш бўйича масала очиқлигича қолаверади деб ҳисоблайди.

Юрист Тимур Иманкулов Эралиевнинг фикрига қўшилади — хатто агарда парламентарийлар қонунга собиқ президентларни дахлсизликдан ажратиш тўғрисида модда киргизишган тақдирда ҳам,бу Атамбаевга тааллуқли бўлмай қолади.

«Мен ташаббуснинг келажаги йўқ, зарарли деб ҳисоблайман. Агарда депутатлар унинг [Атамбаевнинг] атрофидагилардан кимнидир жавобгарликка тортишни исташса, у ҳолда фойдали йўл бўлсин.  Министрларни, премьер-министрларни — уларда иммунитет йўқ», — дейди Иманкулов.

КСДП фракциясидан депутат Чинибай Турсунбеков ҳам дахлсизликдан ажратиш механизми Атамбаевга алоқадор бўлмайди деб ҳисоблайди.

«Агар биз экс-президентлардан дахлсизликни олувчи қонунга ўзгартириш киргизчак, у бундан кейин президентларга тааллуқли қонун бўлади. Чунки қонун ўтмиш учун ишламайди. Бунга қадар собиқ президент мақомини олганларга тегишли бўлмайди. Лекин ҳозир сиёсий ўйинларнинг асосида бу ташаббус Атамбаевга қарши кўтарилмоқда. Аммо қонунни ҳурмат қилганлар учун бу тўғри эмас», — деди Турсунбеков.

Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жээнбеков 2017-йилнинг бошида кучга кирган янги Конституция матни билан.

«Қонунларнинг ортга ишлаш кучи йўқ» дегани нимани англатади?

Ортга ишлаш кучи йўқ деган норма Конституцияда ёзилган. Унда «Янги мажбуриятларни ёки оғирлаштирувчи жавобгарликни белгилаган қонун ўтган даврга нисбатан қўлланилмаслиги» ҳақида айтилади.

Қонунлар эълон қилингандан кейингина кучига киради, агарда ҳужжатнинг ўзида бошқача ёзилиб қолмаган бўлсагина. Бу дегани агарда сизлар аввал жавобгарлик ёзилмаган қандай бир харакат қилган бўлсанглар, у ҳолда қонун кучига киргандан кейин сиз бу харакат учун жавоб бермайсиз деганини англатади.

Бу қилган жиноятларга ҳам тегишли бўлиб қоладию Масалан, сиз 2010 йили ўғирлик қилиб, бунинг учун беш йил қамоқ муддати кўрсатилса, сизни жавобгарликка 2011 йили тортиб, беш йилга қамоқ ҳукми чиқди. Бироқ 2015 йили қонун ўзгартирилиб, жазо муддати 10 йилгача узайтирилди. Бироқ ортга ишлаш тўғрисидаги норма сабабли, сизнинг қамоқ муддатингиз узайтирилмайди.

Агарда ортга ишлаш принципини Атамбаевга боғлиқ жиҳатга бурадиган бўлишса, унда унинг экс-президентнинг дахлсизлик мақоми мавжуд бўлиб чиқмоқда, демак у мақомидан ажраб қолмайди.

Балки Атамбаевни жавобгарчиликка тортишнинг бошқа амаллари мавжуддир?

Уни президент бўлиб турган даврда қилган ёки қилмаган харакати учун жавобгарликка тортиб бўлмайди.

Бироқ 2019-йили Жиноий-процессуал кодекс кучга киради, унга кўра, бош прокурор собиқ президентни жавобгарликка тортиш ташаббуси билан чиқа олади.

Собиқ президентни жавобгарликка у 2019 йилнинг 1 январидан кейингина филган жинояти учун торта олишади.

Атамбаев ўзи 2011-йилдаёқ коррупцияга қарши курашиш фонида Қирғизистонда «дахлсизлар» йўқ, шу сабабдан унга «дахлсизлик мақомининг кераги йўқлигини» билдирган.

«Агарда биз Қирғизистонда бундан буён дахлсизлир йўқлигини намойиш этолмасак, у ҳолда тартибга келитириш жуда қийин бўлади. [...] Қирғизистонда бундан кейин дахлсизлар бўлмайди. Бу президентга ҳам тегишли.  Агарда мен бир ерда  қандайдир бир ишга алоқадор бўлиб қолсам, мен дарҳол жавоб беришга тайёрман, менга ҳеч қандай дахлсизликнинг кераги йўқ», — деб бидирган у.

Кимдир бунгача ҳам собиқ президентни дахлсизликдан ажратиш механизмни ишга туширишга уринганми?

Ҳа, 2018-йили апрелда юрист Нурбек Токтакунов экс-президентнинг дахлсизлиги «ноқонуний» деб топилиши учун конституцион палатага мурожаат қилган. Ўша вақтда Токтакунов бу харакатида Атамбаевни ёдга олмаган.

Унинг айтишича, собиқ президентлар бир вақтда қилган ўз жиноятлари учун ҳар қандай тазъйиқдан «абадий ҳимояланган».

«Агар биз бир-биримиз билан тенг бўлсак, кўринган шуки экс-президент ҳаммадан ҳам юқори экан. Мабода Қирғизистон собиқ президенти дачада дам олиб, саёҳат қилиб ҳамда талабаларга маъруза ўқишнинг ўрнига сиёсий курашларга қатнаша бошласа, у ҳолда бундай иммунитет жамиятга хавфли бўла бошлайди», — деб ёзган Токтакунов.

Конституцион палата ҳозирча Токтакуновнинг мурожаатини кўриб чиқмади, бироқ агарда унинг аризаси қабул қилинса, у ҳолда бу бўйича қарор беш ойнинг ичида қабул қилинши керак.