Бишкек архитектура университетининг муаллими «Фейсбук»даги фикри учун судлашмоқда. Нималар маълум?

117

Бишкекнинг Биринчи май район суди Қирғиз давлат қурулиш, транспорт ва архитектура университетининг (ҚДКТАУ) муаллими Темир Болотбекка қарши ишни кўриб чиқмоқда. Прокурорлар Темир Болотбекни «Фэйсбук»да билдирган фикрида «миллатлараро низога» чақирган деб ҳисоблашмоқда. Шунингдек Болотбек ўзи этикани бузганини, аммо низога чақирмаганини айтмоқда. Ўқитувчини нима учун судлашаётгани ва бу бўйича нималар маълум?

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) 2018-йили февралда ҚДҚТАУнинг муаллими Темир Болотбекка нисбатан «Фэйсук»даги изоҳи орқали миллатлараро низони қўзғатишга чақириқлари учун жиноий иш қўзғаган.

У нима деб ёзган ва уни нимада айблашмоқда?

2018-йилнинг январь ойида Темир Болотбек журналист Дина Маслованинг совет архитектураси ҳақида ёзган постининг остига шарҳ ёзган (изоҳларнинг грамматикаси ва орфографияси сақланди): «Вонючий отсталый и унылый совок! Архитектура? Кто называет типовую застройку архитектурой ничего не смыслят в архитектуре».

Кейинги изоҳда Болотбек «Совокни ихломандлари нима учун сизлар "рашкага", қандайдир бир Сибирга, кетиб қолмайсизлар, у ерда қулчиликдаги ва қашшоқ ахлатлар кўп» деб ёзган.

МХДК айни шу шарҳ учун «миллатлараро низони қўзғатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган. Бу модданинг асосида Болотбек 4 йилдан 7 йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.

Бишкекнинг Биринчи май район судидан прокурор экспертларнинг хулосасига таяниб билдиришича, Болотбек ўз сўзлари билан «миллатлараро низони қўзғатишга, миллий қадриятларни камситиш ва устунлик мафкурасига чақирган».

Экспертизада нима деб ёзилган?

Экспертларнинг фикри бўйича, «совокни яхши кўрганлар “рашка”га кетинглар» деган сўзда «Миллий, ирқий ёки диний низони қўзғатишга, миллий ор –номусни таҳқирлашга йўналтирилган» чақириқлар бор.

Экспертларнинг хулосасида Болотбекнинг икки изоҳида айнан қайси миллат ёки ирқий ўзгачалик ҳақида гап бўлгани айтилмаган.

«Совок» дегани нима?

«Совок» бу рус тилидаги “курак” сзини англатишдан ташқари, жаргон сўз ҳисобланади  — бу Совет союзининг, совет одамининг ва умумий совет ҳақиқатларининг салбий аталиши.

Болотбек ўз сўзларини қандай қилиб тушунтириб берди?

«Бу баҳсларда менинг оппонентларим қирғиз элининг шаънига жуда ёқимсиз сўзларни айтишди ва мен ҳиссий жавоб бердим. Мен тан оламан, этикани буздим, лекин у ерда ҳеч қандай чақириқ йўқ, миллат ёки конфессия ҳақида сўз йўқ. Унчалик ҳеч нарса йўқ, сўз биргина ички сиёсий "совок" гуруҳи ҳақида бўлмоқда», — деди Темир Болотбек «Клооп»га.

Бундан ташқари Болотбек прокурорлар ўз айбловларини «илмий асосланган хулосалар бўлмаган» айрим кишиларнинг субъектив фикрларини англатувчи «эксперт деб аталганларнинг хулосаси» билан асослашмоқда деб қўшимча қилди.

«Қўйилаётган модда бўйича белгилари бўлмаган ижтимоий тармоқдаги бир изоҳ учун жиноий иш қўзғаш факти менинг шахсий фикримни эркин айтишга бўлган конституцион ҳуқуқим бузилаётганини кўрсатади», — деб ҳисоблайди Болотбек.

Юристнинг фикри

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев Болотбекнинг фикрича низони қўзитувчи сўз йўқ, шунингдек ҳар бир одам конституция бўйича ўйини ва фикрини эркин билдиришга ҳақли деб ҳисоблайди.

«Темир Болотбекнинг айтганлари ҳақиқатдан ҳам ёқимсиз характерга эга, лекин унинг сўзларида айрим бир оммага, динга ёки миллатга тегишли белгилар йўқ. Умуман қайси миллатларнинг ўртасида низо яралаётгани тушунарсиз», — деди Эралиев.

Энди нима бўлади?

Бишкекнинг Биринчи май район суди бу иш бўйича мажлисни 27-апрелга жилдирди. Темир Болотбек ҚДТКАУда ишлашни давом эттирмоқда, бироқ ўқув юртнинг маъмуриятидан билдирилишича, мазкур воқеадан сўнг Болотбек билан тушунтириш ишлари олиб борилган, бир неча бор хайфсан эълон қилган.