Баткенлик спортчи қандай қилиб 38 ёшида пауэрлифлингда чемпион бўлиш сирини очган?

159
Алимбек Рахимов 2013-йили АҚШдаги Жаҳон чемпионатида

Алимбек Рахимов Баткенда туғилиб, мактабдаёқ грек-рим кураши билан шуғуллана бошлаган. У уйлангунга қадар икки марта Қирғизистон чемпиони бўлишга эришган — унинг тўрт фарзанди бор. Совет Иттифоқи тарқалгандан сўнг спортни йиғиштириб туришга тўғри келган — Рахимов оила қуриб, бола-чақасини моддий томондан таъминлаш учун бутунлай хусусий тадбиркорликка вақт сарфлаган. У спортга 38 ёшидагина қайтиб келган ва пауэрлифтинг билан шуғулланган. Баткен вилоятида яшовчи Рахимов жаҳон чемпиони бўлибгина қолмасдан, чемпионларни ҳам тарбиялаб келган.

2000-йилнинг ярмида Рахимов Баткен шаҳридан бир неча чақирим узоқдан уй сотиб олган. Спортни соғиниб, у уйининг ёнига кичик спорт зал қурган — шундай қилиб ривожланиб вояга етаётган болалари билан биргаликда машғулот бошлаган. «Орқамга қарасам, кўп нарсалар ўтиб кетибди. Тарихда қоладиган нарсам барибир йўқ экан. 2004-йили, 38 ёшимда шу ўй билан мен спортга қайтадан қайтдим, — деб эслади Рахимов. — Бу қадамим билан мен ўзимни эмас, фарзандларимни ҳам тарихда қолиш имконияти учун шароит яратдим. Мана, ҳозир меҳнат кўрсатган мураббий деган номнинг талабларини бажариб қўйдим. Бу дунёда бир меҳнат қилдим дейдиган бўлди. Лекин, афсуски буларнинг бари 38да эмас, 20-25 ёшда келганда эди».

Алимбек Рахимов ўз уйида медаллари билан. Сурат: Элмурат Асан/Kloop.kg

Чемпионларнинг оиласи

Рахимов 2005 ва 2007-йиллари икки марта пауэрлифтинг бўйича Қирғизистон чемпиони бўлган. Шундан сўнг икки марта Осиёнинг чемпиони аталган. Осиё мусобақаларига тайёргарлик кўриш керак бўлганлигидан спортчига ва фарзандларига маҳаллий чемпионатлардан бош тортишга тўғри келган. Шундан сўнг жаҳон чемпионатларига тайёргарлик кўриш мақсадида Осиё мусобақаларидан ҳам бош тортишган. Рахимов 2017-йили фахрийлар ўртасида пауэрлифтинг бўйича дунё чемпиони бўлган.

Ўғилларининг каттаси Азамат 2015-йили 20 ёшгача  бўлган спортчиларнинг орасида жаҳон рекордини қўйган ва жаҳон чемпиони бўлган. Унда у силтаб кўтариш бўйича 240,5 килограмм кўтариб, бу рекорд икки йилдан ортиқ сақланган. Кейинги ўғли Акжол икки марта, 2014 ва 2016-йилларда жаҳон чемпиони бўлган. У қирғиз ўсмир спортчилар орасидан чиққан илк чемпион бўлиб ҳисобланади ва 59 килограммгача вазндаги пауэрлифтерларни жаҳон рейтингидаги уч полвоннинг бири.

Акжол (чапда) билан Азамат 2017-йили АҚШда Жаҳон чемпионатида. Сурат: IPF

«Илк даврларда медални бўйнимга илиб ҳаяжонланиб юрганман, — деб эслади Рахимов. — Сўнг ўғилларим чемпион бўлишганда, уларга медал тақилаётганда, ўзимга медал топишрилаётгандек ҳис қилдим. Ўзимга тақилаётганда биринчи марта медал олганчалик ҳаяжон бўлмай қолди. Нишонлар оливерсанг унга ҳам ўрганиб қоларкансан».

Бошида, Рахимовнинг айтишича, у ўғиллари билан ўта қийин вазиятларда шуғулланган: ернинг ўзига штанга қўядиган таёқлардан сайиб машқ қилган бўлса, қишда шароит йўқлигидан машғулотлар тўхтаб қолган.

Бироқ Рахимовларнинг асосий мақсади машқ қилиш бўлганлиги учун уларга шароитнинг ночорлиги тўсқинлиқ қилмаган.

«Бизни энг қизиқтиргани — кун сайин янги даражага чиқиш бўлган. Кеча озроқ оғирлик кўтарсак, эртасига кўпроқ  кўтарганмиз», — дейди Рахимов. У  ўзида пауэрлифтинг бўйича китоб ҳам бўлмаганини, барчасини ўзича излаб, усулларни мукаммаллаштириш устида ишлаш орқали эришганини айтади. Шундай қилиб у ўғиллари билан жаҳон миқёсига чиққан.

Нима учун чемпионларга пойтахтнинг кераги йўқ?

Унинг уйини ёнида кичкина машғулот хонаси бор. Бир кўрганда бу хонада жаҳон чемпионлари машқ қилишига ишонгинг келмаслиги мумкин. Ярим цементланган, шифтига тахталар ташланган, деворларга эса афишалар илинган. Киришдаёқ Акжолнинг сурати туширилган катта реклама сурат кўзга ташланади.

Рахимовнинг машғулот зали. Ўғли Акжолнинг сурати деворни тўлиқ қоплаган. Сурат: Элмурат Асан/Kloop.kg

Залда штанга кўтарувчи ва юугуриш тренажёрлар бор. Икки ўғли Америкада мусобақаларга тайёрланиб юрган вақтда Рахимов маҳаллий болаларни машқ қилдириб, уларни ҳам жаҳон чемпионатларига қатнаштирсам дейди. У ҳар бир боланинг табиатига кўра, имконият даражасига кўра муомала қилиб машқ қилдиришга ҳаракат қилади.

Машғулотлар ҳафтасига уч марта бўлади: кечки еттида бошланиб, уч соатга даво этади. Шунингдек чемпионатлар яқинлашиб қолганда тўрт ой аввал тайёргарлик кўра бошлашади. Бу тизимни Рахимовлар бошқа жаҳон спортчилардан ўзлаштиришган.

«Куз-қиш ойлари бизга машқ қилишга қулай. Баҳор-ёз фаслларида кун исиб кетади, бошқа ишлар билан бўлиб етиша олмай қоламиз. Сентябрдан бошлаб кун салқин бўлиб, ишлар озайиб, машғулотларга вақт кўпроқ бўлади», — деди Алимбек Рахимов.

У йигитларнинг спорт учун ўзларини турли томондан чеклаб, йиллар бўйи эркин машғулот қилиб юрганининг ўзи қаҳрамонлик деб ҳисоблайди. Тўғри машқ қилиш учун биргина талабни бажармай қўйса, спортчи барчасидан қўл ювади деб тушунтирди чемпион.

Ҳозирда Рахимовнинг қўл остида уч бола тарбияланади. Алимбек улар ҳам ўз ўғилларига ўхшаб жаҳон чемпионлигигача етишади деб умид қилади. Сурат: Элмурат Асан/Kloop.kg

«Менинг кўп йиллик тажрибам билан шу даражага етдик. Ўша тажрибам билан Баткенда туриб ҳам чемпион бўляпмиз. Бишкекка  бориб, чемпион бўламан деган билан Бишкекда ким ҳам чемпион бўлибди? Қнчадан-қанча хайбатли заллар туради. Ўша ерда машқ қилганлардан ҳозирча бундай натижани ҳеч ким кўрсатмаган», — дейди Рахимов. У спортдаги карьерасини бошлаган вақтда пауэрлифтинг бўйича мураббий йўқлиги яхши бўлган экан деб ҳисоблайди. Шу сабабли у машғулот усулини ишлаб чиқиб, натижада унинг ўзигина эмас, балки ўғиллари ҳам жаҳон чемпионлигига эришган.

Рахимов спорт билан шуғулланиш учун Бишкекдан кўра Баткендаги шароитлар қайтага  яхшироқ деб ишонади. Сабаби бу ерда вояга етаётган болаларнинг кўнглини буриб, чалғитадиган нарсалар озроқ.

«Агарда мен Бишкекка боргим келганда ўзим йўлини топиб, ўша ёққа борардим, бироқ бизга машғулот учун шу ер қулай, — деб айтиб берди Рахимов. — Виза олиш учун Бишкекка бориб, 2-3 кун туришга тўғри келади. Бунинг устига, Бишкекка бориб келишнинг чиқими кўп».