Жээнбеков: 2018-йил— ҳудудларни ривожлантириш йили

115

Президент Сооронбай Жээнбеков 2018-йили давлат органларига асосий масала қатори Қирғизистон ҳудудларини ривожлантиришни топширди.

Жээнбеков 2018-йилни «Ҳудудларни ривожлантириш» йили қатори эълон қилиш бўйича фармонга 10-январда қўл қўйди. Президент ҳудудларни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар « тизимли сифатга эга бўлмаган» деб ҳисоблайди.

«Бирор бир ҳуддан таниқли амалдор ёки депутат чиқса, бу ҳудудга бюджет маблағларини бўлиштиради, аксинча қаровсиз қолган қишлоқлар ҳам бор. Айрим ҳудудларда мактаб ва касалхоналар қурилмаган. Биз ҳудудларни ривожлантиришда шундай кўринишга йўл қўймаслигимиз керак, бюджет ва инвестициявий маблағлар мухтожликка яраша режали бўлиштирилиши зарур», — деди Жээнбеков.

Президент аҳолининг ички ва ташқи миграциясини камайтириш учун ҳукуматга ҳудудларда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаш учун шароитлар яратишни таклиф қилди.

Фармонга ҳукумат ўлканинг барча аҳоли пунктларини 2023-йилгача ичимлик суви билан таъминлаши керак деб айтилган. 2024-йилгача эса ҳукумат барча касалхоналарни модернизация қилиб, жиҳозлаши керак.

Буйруққа кўра, маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни таъмирлаб, реконструкция қилиши керак. Президент ҳукумат рақамли технологиялар ёрдами билан «фуқароларга мажбурий турда давлат органларига бормайдиган қилиб» жойларда давлат хизматларни кўрсатиш зарур.

Ҳужжатда ҳудудларда эски мактаблар билан болалар боғчалари таъмирланиб, янгилари қурилиши зарур деб ёзилган. Шунингдек, ҳукумат кичик шаҳарлар учун замонавий спорт ва маданият марказларини тузиш зарур.

Фармонга кўра, ҳукумат 15-февралгача ҳудудларни ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини қабул қилиши зарур.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов