Новиков ва Кулматов хайфсан олди. Улар ЕОИИнинг Божхона кодексининг амал муддатини нотўғри кўрсатишган

200

Премьр-министр Сапар Исаков иқтисод министри Артем Новиков ва божхона хизматининг раҳбари Кубаничбек Кулматовга ҳайфсан эълон қилди. Амалдорлар депутатлар маъқуллаган қонун лойиҳасида ЕОИИнинг божхона кодексида кучга кирган муддатни нотўғри кўрсатишган.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Исаков амалдорларга 8-январда ҳайфсан эълон қилган.

Иқтисод министри Артем Новиков билан божхона хизматининг раиси Кубаничбек Куламатовга ҳайфсан, уларнинг ўринбосарларига эса қаттиқ ҳайфсан эълон қилди. Шунингдек, Исаков ҳукуматнинг ЕОИИ бўйича ишчи аппарат бўлимининг беш ходимини ишдан четлатди.

«Бир неча ҳайфсан эълонларидан сўнг хизматдан четлатиш туридаги жазолар ва бошқа чоралар қўлланилади. Ҳайфсан шахсий ишга киритилиб, ўзининг вазни бўлади», — деди премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп» мухбири билан суҳбатда билдирди.

Амалдорларга хайфсан эълон қилишга 2017-йилнинг 11-апрелида қўл қўйилган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона кодекси ҳақидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги» Қирғиз Республикасининг қонун лойиҳасини тайёрлашга топширилган вазифаларини «талабдагидай бажармагани» сабаб бўлган.

2017-йилнинг 30-декабрида парламент депутатлари навбатдан ташқари йиғинга тўпланишган. Кун тартибида биргина масала, президент Жээнбековнинг бу қонунга нисбатан қарши фикри муҳокама қилинган.

ЕОИИнинг божхона кодексини ратификация қилиш муддатини 15-январда кучга киради деб кўрсатиш билан хатога йўл қўйилгани аниқланган. Бироқ ЕОИИнинг божхона кодекси барча иттифоққа кирган ўлкаларда 1-январда кучга кирган.

Депутатлар хато қилганларни жавобгарликка тортишни талаб қилишган. Вице-премьер-министр Дайир Кенекеев ҳукуматга нисбатан бўлган хатоларни тан олиб, халқ вакиллари олдида кечирим сўраган.

Муаллиф: Рустам Халимов