Asia’s Got Talent: «Адем» рақс гуруҳи онлайн овозлар орқали финалга ўтиши мумкин

746

«Адем» рақс гуруҳи ярим финалга ўтди  – томошабинлар қирғизистонлик иштирокчиларни тик оёқда олқишлади. Осиё истеъдодлилар шоусининг финалида қатнашиш учун раққослар етарли даражада онлайн овозларга эга бўлиши керак.

Қирғизистонликлар рақс орқали музейдаги экспонатнинг ўғирланиш ҳолатни намойиш этди. Ҳакамлар уларнинг ижросини юқори баҳолади, томошабинлар оёқда туриб олқишлади.

«Йигитлар, барчани лол қолдирдингиз. Ажойиб бўлди!» — деди ҳакамлар гуруҳининг аъзоси ва рэпер Жей Пак.

Аввалги сафар қирғизистонликлар биринчи босқичда муваффақиятли иштирок этиб, олтин босқич босилиши ортидан ярим финалга йўлланма олишган эди.

Рақс гуруҳи финалга томошабинларнинг онлайн овозлари натижасига кўра ёки ҳакамларнинг якдил қарорлари ортидан чиқа олишади.

Рақс гуруҳи аъзолари қирғизистонликларни улар учун интернет орқали овоз беришга чақириб видеомурожаат эълон қилди.

«Биз сизларнинг қўлловингизга муҳтожмиз. Ҳар бирингизнинг ёрдамингиз муҳим. Биринчи босқичда биз ўз давлатимиз номига муносиб тарзда намойиш кўрсата олдик ва бу муваффақиятни финалда ҳам қайталашни истаймиз», — дейди улар.

«Asia's Got Talent» шоу дастури эфирга биринчи марта 2015-йили чиққан. Бу танловда қўшиқчи, раққос ва бошқа ижод инсонлари ўз истеъдодларини кўрсатиша олишади.

Малайзияда ўтаётган танлов иштирокчилари ўз истеъдодларини 15 давлат томошабинларига намойиш қилишдан ташқари 100 минг АҚШ доллар миқдоридаги бош соврин учун беллашишади.

«Адем» раққослар гуруҳи 2014-йили тузилган. Унинг таркибида қирғиз раққоси Атай Омурзаковнинг шогирдлари ўйнашади.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева