Қирғиз-қозоқ чегарасидаги узоқ навбатлар. Нима бўлган?

720

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Кордай» назорат-ўтказиш бекатида 10-октябрь куни кечки пайтдан бошлаб катта навбат кутишлар бошланган. Чегарачилар бу нарсани Қозоғистон томондан назорат кучайтирилгани билан боғлиқ деб ташантиришди. Қозоқ ҳукумати изоҳ бермаган.

Қирғизистон чегара хизмати билдиришича, навбат кутишлар 10-октябрь куни соат 18:00да бошланган. Қирғиз чегарачиларининг маълумотига кўра, бу Қозоғистоннинг «Кордай» назорат-ўтказиш бекати кучайтирилган тартибда ишлашга ўтганига боғлиқ.

Икки соатдан кейин соат 20:00да қирғиз чегарачилари ҳам жавоб чораларини кўриб, 15-октябрдаги президент сайловига тайёргарлик кўришга боғлиқ деб назорат-ўтказиш бекатининг ишлаш тартибини кучайтиришган. Бироқ бу Қирғизистон томондан қатъий чекловлар билан навбат кутишларга олиб келмаган.

Ҳозирда чегарада навбат кутишлар ҳамон бор — айниқса Қозоғистон томонда. «Спутник» нашрининг маълумотига кўра, бу материални эълон қилиш вақтида 500га яқин одам ҳозирда навбат кутиб, ҳар ўн дақиқада уч ёки тўрт киши ўтмоқда.

Гувоҳлар Қозоғистон чегарасида жойлашган «Ак-Тилек — Автодорожный» бекатида 11-октябрь куни эрталабдан бошлаб тизилган оғир юк ташиган фуралар ўтолмаётганини ёзишган.

Қозоғистон ҳукумати ҳозирча чегарада юзага келган вазият бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган. «Тенгриньюс» нашри навбатчи қозоқ чегарачиси билан боғланган, у Қирғизистондаги сайлов учун навбат кутишлар бўлаётгинини тушунтирган.

Атамбаевнинг сўзи билан дипломатик можаро

Чегарадаги навбат кутишлар Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги дипломатик аразлашишлар натижасида бўлди. Қирғизистон президенти қозоқ ҳукуматини «Қирғизистоннинг қулатилган президенти [Курманбек] Бакиевни яхши кўрганига» ва улар ўлканинг «бойликларини ўғирлашида» айблаган.

«Ўртача Қозоғистоннинг бир фуқаросига бўлган даромадлар 10 марта кўп, Қирғизистонга нисбатан. Унда нима учун Қозоғистонда нафақаларнинг миқдори 10 марта эмас фақатгина 1,5 марта кўп, нима учун? Сабаба Қозоғистоннинг бойлигини ўғирлашмоқда. Улар озоғистон халқига етмайди», — деган Атамбаев 11-октябрда ўқитувчиларга мукофотларни топшириш маросимида.

Қирғизистон президентининг сўзлари президент Нурсултан Назарбаевнинг Омурбек Бабанов билан бўлган учрашувига реакция билдириш бўлиб қолган. Бабанов Қирғизистоннинг президент сайловида асосий номзод ва ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлиб ҳисобланади.

Атамбаевнинг билдирувларига кўра, Қозоғистон томондан бир неча реакциялар бўлган. Қирғизистон президентини қозоқ премьер-министри, ТИМ ва Қозоғистоннинг ижтимоий ривожлантириш министри айблаган.

Қозоғистоннинг премьер-министри Бакитжан Сагинтаев Атамбаевнинг сўзларини «провокация, масъулиятсизлик ва ёлғон» деб атаган. Унинг фикрича, президент «сайлов олди мақсадлар бўйича» ёлғон билдирув айтган.

Қозоғистоннинг ТИМи Атамбаевнинг сўзларига «қатъий қаршилик» билдириб, бундай билдирувлар икки дўст ўлканинг ўртасида «бўлмаслиги» керак деб ҳисоблаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева