Атамбаев Сочида Путин билан президентлик сайловини муҳокама қилади

593

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 14-сентябрда Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Иш сафари вақтида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик билан Қирғизистондаги сайловни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Президент аппаратининг матбуот хизмати вакили Kloop.kgнинг мухбирига икки ўлканинг президентлари Қирғизистонда бўладиган президент сайловини муҳокамасига тайёрланишларини билдирди.

«Учрашувда президент сайлови ва унинг тахминий натижалари каби масалаларини кўраб чиқишади. Шунингдек президентлар икки томонлама ҳамкорлик билан ҚИрғизистоннинг Россия билан бўлган бундан кейинги ўзаро муносабатларини муҳокама қилишади», — деди матбуот хизматининг вакили.

Бу Атамбаевнинг Путин билан президентлик хизматидаги сўнги учрашуви эмас. Президентлар 2017-йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ЕврОосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) ҳамда жамоат хавфсизлик ташкилотининг йиғинлари асосида ҳам учрашишади.

Сўнги марта Атамбаев 21-июлда Путин билан ўзининг Москвага бўлган сафари вақтида учрашган. Унда Россия Қирғизистоннинг 240 млн доллар қарзини кечган.

Президентлар ҳудудлар аро ҳаво хавфсизлигини тузиш бўйича ишни жадаллаштириш, ҳарбий тизимдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва терроризм-экстремизм билан курашишга келишишган.

Сўнги марта Путин Марказий Осиё ўлкалари билан дипломатик муносабатлар тузилишининг 25 йиллигига бағишланган иш сафари асосида ҚИрғизистонга 28-февралда келган.

Унда президентлар Қирғизистоннинг ЕОИИга интеграция бўлишда дус келаётган масалаларни муҳокама қилишган. Путин уларни «қирғиз иқтисодини ЕОИИ талабларига жавоб берадиган жумшак байырламасы» деб атаган. Шунингдек Россиянинг Қирғизистонга берган ёрдамига аҳамият берган.

Унинг айтишича, Россия божхона инфраструктурасини янгилашга 200 млн долларни ва 225 млн долларни Қирғизистон бюджетининг барқарорлашишига ажратади.

Бундан ташқари давлат раҳбарлари Қантдаги Россиянинг авиабазасини кенгайтирилиши бўйича масалани муҳокама қилишган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Карина Сапанова