«Менга турмушга чиқ»: Остоналик йигит «Гугл Мэпс» орқали севгилисига оила қуришни таклиф қилди

761

Йигит уйланиш таклифи учун Остона кўчалари бўйлаб 15 километрни югуриб ўтди. У йўналишни харитада “Менга турмушга чиқ” деган ёзувни пайдо қилиш учун махсус тузиб чиққан — қиз таклифга рози бўлган.

Қозоғистонлик алоқаларига йил тўлиши билан севгилисига уйланиш таклифини қилишга қарор қилди. Бунинг учун у босиб ўтилган йўналишни кўрсатувчи иловадан фойдаланган.

Унинг айтишича, энг қийини бунинг учун мос бўлган кўчаларни топиш ва биноларни ёзувни бузмайдиган шаклда айланиб ўтиш бўлган.

Айрим “ҳарф”лар халал берган бинолар сабаб у қадар текис чиқмаган.

«Масалан, суд биноси “Х” ҳарфини ёзишга халал берган, “Жастар” спорт саройи эса “Д” ҳарфи учун қийинчилик туғдирган. Шунинг учун айрим ҳарфлар нотекис чиққан. Энг муҳими  – ният амалга ошди ва севгилим уни юқори баҳолади», — дейди йигит.

“Турмушга чиқ” («выходи») сўзини ёзиш 9,7 километрни ташкил қилган, “менга” («за») 2,8 километр, охирги сўзни “ёзиш” учун эса қозоғистонлик 800 метрни югуриб ўтган.

Муаллиф: Метин Жумагулов