Фуқаровий фаол Атай Садибакасов ўрнатган йўл табличкалари ҳозиргача жойида турибди. Аввал мэрия Садибакасовнинг табличкаларини олиб, унга жарима солинишини билдирган эди.

Фаол Атай Садибакасов 13дан 14-декабрига ўтар кечаси Бишкекнинг турли қисмидаги кўчаларнинг номи ёзилган табличкаларни илиб чиққан. У буларнинг барчасини ўз маблағи ҳисобига ўрнатган. Мэрия фаол ўрнатган йўл табличкалари давлат стандартига тўғри келмаслиги сабабли олиб ташлашни ваъдалаган. Сабаби йўл белгиларига ҳеч нарсани аралаштириб бўлмайди.

«Бишкекасфальтсервис» муниципал хизматининг раҳбари Мирлан Амантуров йўл табличкаларни олиш билан чекланмасдан, фаолнинг ўзига ҳам жарима солишини айтган.

Айрим йўл табличкалари ҳақиқатдан олинган. Бунинг учун мэрияга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танқиди бўлган.

Қолган табличкалар декабрь ойи давомида олинмаган. 1-январь тонгида уларнинг барчаси ўрнида бўлган.

112

Мэрия нима учун табличкалар олинмагани бўйича Kloop.kgнинг журналисти декабрь ичи мэрияга ва ички ишлар министрлигига бир неча марта мурожаат қилган.

Мэрия матбуот марказининг раҳбари Гуля Алмамбетова бу сафар ИИМга мурожаат қилиши кераклигни айтган.

«Бу бўйича чиндан ҳам мэрия ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Биз патрул милициясининг рухсатисиз ҳеч нарса қилолмаймиз. Бу билан патрул милиция бошқармаси шуғулланади, уларга мурожаат қилиш керак», — деган Алмамбетова.

ИИМнинг матбуот маркази ходимлари эса фаолнинг табличкалари бўйича мэрия жавоб беришини айтишган.

113

Фаол Атай Садибакасов ўрнатган табличкаларнинг келажаги қандай бўлишини ўзи ҳам билмайди.

«Ўзим ҳам билмайман. Бу бўйича ҳеч ким боғланмаган, ваъда қилинган жаримани кутиб ўтирибман. Бироқ қандайдир қарорга келсак керак, сабаби конструктив бўлмаяпти. Ким билади, балки, мияси бор кимдир чиқиб, бироз кутайлик дегандир», — деб ёзади Садибакасов.

Йўл табличкалари 13идан 14-декабрга ўтар кечаси Бишкекнинг айрим кўчаларига ўрнатилган. Садибакасов ўз ҳаракатини «тунги партизанлар монтажи» деб атаган. Акциянинг мақсади — яшовчиларнинг ва меҳмонларнинг шаҳар ичида йўналиш танлашига ёрдамлашиш бўлган.

114

Садибакасов собиқ президент Роза Отунбаеванинг ўғли. Бундай фуқаровий акцияларни у биринчи марта ўтказмаяпти. Масалан, Бишкек мэрияси 2013-йили январнинг охирида фаол 30 минг сомга Ёш Гвардия бульварига ўрнатган 22 чироқни олдирган.

Олиб ташлашга руҳсат қоғозларининг йўқлиги расмий сабаб бўлган. Олиб ташланган фаолнинг чироқлари ўрнига “Бишкекёруғлик”нинг ходимлари фаол сарфлаган қийматга ва стандартга тўғри келган 10 чироқни ўрнатиб қўйишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Атай Садибакасов, Zanoza

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here