Индонезиядаги ёнғин: 20дан ортиқ одам ҳалок бўлди

777

Жакартага яқин жойлашган оролга йўловчи ташувчи кемада ёнғин юз бериб, 23 киши ҳалок бўлган ва яна 32 нафарининг танаси турли даражада куйган. Сўнги маълумотларга кўра, 23 киши халок бўлиб, 32 нафари касалхонага етказилган. Сайёҳлик кемасида қирғизистонликларнинг бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

Кема бортида 248 сайёҳ бўлган. Полициянинг версияси бўйича ёнғин генераторданги қисқа туташувдан чиққан.

Йўловчилар кеманинг устида ваҳимага тушиб, сувга сакрашган.

«Қуюқ тутун тасодифан пайдо бўлди», — деган фожиадан омон қолганларнинг бири Арди Жакартадаги касалхонада. У кемада фарзанди билан бирга бўлган.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин ёнилғи модда сақловчи жойдан узоқ бўлмаган ерда содир бўлган. Натижада кема тўлиқ ёниб кетгандан сўнг, соҳилга олиб чиқилган.

Индонезия 17 мингдан ортиқ оролдан иборат, шу сабабли сув транспорти ўлканинг асосий моддий манбаи.

Сув ҳалокатлари ўлкада тез-тез содир бўлиб туради. Асосан бундай фожиалар кемаларнинг ортиқча юк олишидан содир бўлади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Reuters