Бош прокуратура: Судлар порахўрлик бўйича ишларни асоссиз кечиктирмоқда

747

Бош прокуратура билдиришича, судлар эркинликлардан махрум қилмай ёки порахўрлик жиноятлари бўйича ишларни асоссиз кечиктирмоқда. Шу сабабли айбланганлар жазоланмай қолмоқда.

Бош прокуратура бошқармаси 28-декабрда 2013-2015-йилларга нисбатан порахўрлик ишлари бўйича жазоларнинг таҳлилини таклиф қилди.

Таҳлилга кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари коррупция жиноятларини фош қилгани билан суд органлари озодликдан маҳрум қилмаган жазоларни қўллашмоқда.

«Айбдорларнинг кўпчилиги жазолардан қутилмоқда. Айбланган одамларнинг жавобгарликдан озод қилиш бўйича кўп тарқалган усули бу асоссиз суд текширувлари бўлиб ҳисобланади. Натижада ишнинг муддати ўтиб, айбдор томонлар жазоланмай қолишади», — дейилади  бош прокуратуранинг билдирувида.

Таҳлилга кўра қонун бузарлик тизимли кўринишга айлангани айтилади. Барча вазиятларда ерни бериш, ким ошди ва танловларнинг ўтказиш тартиби бузилган дейилади.

Жавобгарликка 518 хизмат одами тортилса, 159 жиноий иш қўзғалган.

Коррупция билан курашиш — президент Алмазбек Атамбаевнинг 2011-йили президентлик лавозимига ўтираётганда жар солган асосий йўналиши бўлган.

Сўнги беш йил ичида порахўрлик бўйича жавобгарликка бир нечта юқори мансабдаги амалдорлар тортилган. Уларнинг ичида министрлар, депутатлар ва президент администрациясининг раҳбари ҳам бор.

Бироқ Қирғизистон порахўрлик бўйича халқаро Transparency International ташкилотнинг рейтингида юқори даражада қолмоқда  — 167 давлатнинг ичида 123-ўринда туради.

Муаллиф: Анна Капушенко