Помир қирғизлари Қирғизистонда ўқий олади

838

Қирғизистон билан Афғонистон ўртасида тузилган меморандумга кўра Помир қирғизларининг болалари Қирғизистонда билим олишади. Тарихий ватанига болалар оиласидаги катта ёшдаги кишилар билан жўнатилади.

Икки ўлка орасидаги «Кичик ва Буюк Помирда яшаган қирғизларининг масалаларини ҳал қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида»ги меморандумга 2016-йилнинг 25-декабрида қўл қўйилган.

Бунгача Афғонистон қирғизларни тарихий ватанига қайтариш ва ўқитишга розилик бермай келган.

Имзоланган ҳужжат шарофати билан Помир қирғизларининг болалари ота-онаси билан бирга Қирғизистонга билим олиш учун кела олади. Ҳозирча, помирликларни Қирғизистонга жўнатадиган вақт аниқланмаган.

chon-pamir-041

Ғояни амалга ошириш учун паспорт масаласини ҳал қилиш керак.

Миграция хизматининг маълумотига кўра, помирликларнинг 95 фоизида шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқ ёки чегарадан ўтишга йўл бермайдиган ички паспорт бор. Помирлик болаларнинг Қирғизистонда билим олишига шароит яратиш учун уларни чет эллик паспорт билан таъмирлаш керак.

Миграция хизматининг вакили Жипара Мамитова масаланинг ҳал қилиниши Афғонистонга боғлиқ дейди.

«Бу Афғонистон ҳукуматига боғлиқ. Агар уларга чет эл паспорти берилса, биз эртагаёқ уларга билим олишга шароит яратамиз», — деди у.

Афғонистон тоғларида қийин шароитда яшаётган помирлик қирғизларнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли бу лойиҳага соғлиқни сақлаш министрлиги ҳам жалб қилинган.

img_1193

Ҳукумат аппаратининг топшириғи билан министрлик бир ҳафта ичида помирликлар билан иш олиб бориш бўйича режа тузиб чиқиши керак.

Ҳозирги помирлик қирғизлар — Афғонистонга 1930-йилгача кўчиб борган қирғизларнинг авлодлари. Улар Буюк ва Кичик Помирнинг тоғларида қийин шартда билим олишга, саломатлигини яхшилашга имкон йўқ жойда яшашади.

Помирликларни тарихий ватанига қайтариш масаласи Қирғизистон ҳукуматида кўп марта кўтарилиб, бироқ ҳал қилинмай келган. Ҳар йили Қирғизистон помир тоғларида яшаган қирғизларга инсонпарварлик ёрдамини етказган  экспедицияларни юборади.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу

Сурат: Элвира Акимова