Сурат: Ёнғин юз берган Center Barдан нима қолди?

1014

Машҳур кўнгил очувчи жой Center Bar 25-декабрда ёниб кетган. Ёнғинни тўрт гуруҳдан иборат ёнғинга қарши хизмат етти соат ичида ўчирган. Шу куни барда янги йил олдидан тозалаш ишлари олиб борилганлиги сабабли ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин Исанов кўчаси билан Чуй проспектининг кесилишидаги бинонинг иккинчи қаватидаги барнинг техник бўлимидан чиққан. Бу бинода совет иттифоқи вақтида «Айпери» гўзаллик салони жойлашган бўлган — ҳозир ҳам шу ном билан машҳур.

1

Техник бўлимдан ўт асосий залга ўтган. Шу куни ишхонада янги йил олдидан тозалаш ишлари бўлиб, харидорлардан ҳеч ким жабрланмаган.

2

Бар маъмури Алик Ахметов Kloop.kgга ёнғин шифтдан томчилиб турган номаълум ёнувчи аралашма сабабли содир бўлганини айтди.

«Кеча зални тозалаётган ходимлар тутун чиқаётганини айтишди. Биз зал ёнидаги техник хонага чиқдик. Ходимлар шифтдан ёнувчи аралашма томчилаётганини кўришди. Аралашма буюмларга томиб, ўт шу ердан бошланган», — деди у.

3

Бинодан чиққан тутун кўчадан кўринган, сабаби ўт шахта бўйича юқори кўтарилиб, чодирга етган.

«У ерда коммуникация шахталари бор, ёнғин шу ердан залга ўтган бўлса керак. Бу ёнғин чиқадиган бирдан-бир йўл. Биз бир қанча моддий зарар кўрдик. Ҳозирда бу ерда экспертлар ишламоқда, ёнғин сабабини текширишмоқда. Яқин орада аниқ маълумот бўлади деб умид қиламан», — деди у.

4

Ёнғиндан "Center Bar"гина жабрланган. Қўшни жойлашган LiveBar Roomsнинг ходимлари уларнинг биноси зарар кўрмаганини билдиришди.

Бардан тутун чиқаётгани тўғрисидаги хабар ёнғин хизматига 14:20да келиб тушган. Ёнғинни ўчиргани тўрт гуруҳ ўт ўчирувчилар келиб, ёнғинни 15:54да назоратга олишган. Ёнғин етти соатдан кейингина 21:14да тўлиқ ўчирилган.

4

Бардаги техника, жиҳозлар, безаклар, шифт ёниб тўкилиб кетган. Барнинг ўртасидаги арча эса совғалари билан ёнмай қолган, уларга ҳеч нарса бўлмаган.

Ёнғин сабаблари ва зарарнинг миқдори аниқланмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов