Бишкекдаги уйсизлар учун «Коломто» уйи 18 йилдан бери фаолият кўрсатади. Ҳар йили бу уйлар орқали 900га яқин киши ўтади. Уйи йўқ одамлар учун қиш фасли оғир бўлиб, шу сабабли уларнинг кўпи тунаш жойига ёрдам сўраб келишади.
«Коломто» уйининг директори Айгул Сманолиеванинг сўзларига кўра, уйи йўқларни асосан тез ёрдам ва милиция олиб келади.
«Улар қийин вазиятда қолганларни бу ерга олиб келишади», — дейди у.
Дам олиш кунисиз ишлаган бу уйга кўчада қолган қандай одам бўлса ҳам келиб, тунаб кета олади. Уйи йўқлар ҳар куни бир марта биринчи ва иккинчи тур қилиб иссиқ таом олишади.
Тунаш учун келган ҳар бир одам тиббий текширувдан ўтади. Сманолиеванинг сўзларига кўра, сил касаллигининг бор-йўқлигини билиш учун ўпкани рентгенга тушириш, юқумли касалликларнинг ва ОРВОнинг белгиларини аниқлаш учун зарурий текширувлар ўтказилади.
«Агар мазкур касалликлар бири аниқланса, биз бу шахсни зудлик билан тубдиспансерга ёки тегишли тиббий маҳкамаларга юборамиз», — дейди Сманолиева.
Уйсизларга тоза кийим ва иссиқ ванна тайёрланади. Бу ерда уч ой яшашга руҳсат. Агар одам қариган ёки ногиронлар қаторида бўлса, у бу ерда қолаверса бўлади.
Сманолиеванинг сўзларига кўра, бу уйни тўлиқ давлат таъминлайди — бунга меҳнат ҳаққи, дори-дармон ва озиқ-овқат киради.
«Ҳомийлар орасидан ҳар ким ўзича буюм олиб келади, айримлар бир кило гуруч ёки бир банка қайнатма олиб келади, сиртдан эса моддий ёрдам олмаймиз», — деди у.
Қишдан омон чиқиш
Кўплаган уйи йўқлар учун бу уй — қишдан омон чиқиб, ундан кейинги ҳаётни давом эттиришнинг йўли.
25 ёшдаги Андрейнинг сўзларига кўра, унинг болалигидан бери уйи йўқ. У спиртли ичимлик ичмайди, тамаки чекмайди ва иложи борича қўлидан келган ишни қилиб пул топади.
«Бу уйда биринчи марта бўлишим, уч ой ўтди, мен эса кўчада бўлардим. Қиш ойларида тунаб қолиш учун махсус ишларга борар эдим, ҳайвонларни қарардим. Алдаб кетганлар ҳам бўлган, баъзан яхши одамларга, баъзан эса ёмонларига учрадим», — деди у.
Андрей давлатдан ҳеч қандай ёрдам кутмаганини ва ҳозирча доимий иш топа олмаганини айтди.
Уйи йўқ Нина Запопадько қариндошлари сабабли уй-жойидан ажраган. Унинг сўзларига кўра, уйини тортиб олишда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари ҳам иштирок этишган.
«Уйнинг ҳужжатлари қсохталаштирилиб, мен энди шу ерда [уйга] келиб қолдим. Яшаш учун жой бўлганидан хурсандман», — деди у.
Уни бошқалар каби бу ерга олиб келишган.
«Мен уч кун давомида кўчада ётиб, оёғим ишламай қолаётган эди. Бу ерга олиб келишди. Улар мени яхши қабул қилишди, бош тортишмади. Оёғим аста-секинлик билан соғая бошлади, ҳаракат қила бошладим, игна билан даволашмоқда», — дейди Запопадько.
Запопадько бу уйдагилар уни юқумли касалликдан ҳам даволашганини қўшимча қилди.
Сўнги бошпана
Айрим одамлар учун бу уй сўнги бошпана бўлиб ҳисобланади. Уйи йўқ Светлана Солдаткина 15 йил давомида кўчада яшаган. Ходимнинг сўзларига кўра, унинг уч ойлик умри қолди.
«Менинг жигаримда цирроз бор, умид узолмайман, мен мурожаат қилсам оорумду өтүшө элек, янги бошланди дейишди, бироқ нима бўлганда ҳам сўнгиси бўлади», — дейди у.
Соғлиги ёмонлаши билан у Margaret соғликни қайта тиклаш марказига, ундан сўнг онкология марказига борган.
«Мен ал жактан толук текшерилип, алар менден суюктук сордуруп алып кайсы бир убактан кийин ушул жакка бекитишти», — деди ал.
Солдаткинанинг сўзларига кўра, у турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейин уйсиз қолган, уйи ҳужжатлари билан бирга ёниб кетган.
«Бизга уч минг сомдан пул тўлаб бериб, шу билан ҳисоблашдик деб йўқолиб кетишди. Уч минг сом арзимаган пул. Албатта, соғлигим яхши вақтда ишладим, соғлигим ёмонлашгандан кейин ишлолмай қолдим», — деди у.
Солдаткина унга давлат ёрдам бермаганини, дорилар эса қимматлигини айтади.
Уйи йўқ Борис Цой деган қария бу уйда ўтган йилдан бери ишлайди. У иш топа олмаган, сабаби бир қанча йил турмада ўтирган. Цой — маълумоти бўйича юрист, терговчи бўлиб ишлаган.
Жиноятчиларни пора учун озодликка чиқаришни истамагани учун лавозимини суистеъмол қилганликда айблаб, турмага тиқишган.
«Саккиз йил ўтирдим, ундан кейин Россияга кетишга мажбур бўлдим. Ҳаётимни янгидан бошлаш учун фермер бўлайин дедим, бироқ турмада ўтирди деган номим учун ҳеч қаерга қабул қилишмади. Мен оқланиб чиқсам ҳам номимга доғ туширишди, мутахассислигим бўйича ишлашдан, кредит олиш каби имкониятларимдан ажратишди, у ерда ишлай олмадим», — дейди у.
Цой «Коломто»да яшаш унга қулай эканини, сабаби уни директор тушунишини айтди.
Муаллиф: Марат Абдикаликов
Видео: Александра Ли