“Фикр” рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифларнинг шахсий нуқтаи-назарини акс эттиради. Муаллиф: Kloop.kgнин редактори Азамат Омуралиев.
Навальний — гипотетик президент
Россия, Москва, президент сайловидан кейинги дастлабки кунлар. Янги сайланган президент аппаратини ташкил қилган ёшлар гуруҳи хонада йиғилишади. Улар замонавий кийинган, «Дождь» каналини кўришади ва Аарон Соркин фильмларидаги каби иборалар билан сўзлашади. Айримлари университетни яқинда тамомлаган.
Уларнинг олдида бир масала — аниқроғи, бир қанча масала туради. Иқтисодни нима қилиш керак, нефт арзонлашини қандай тўхтатса бўлади, министр қилиб кимни сайлаган яхши ва қандай усул билан энергетик инқирозни тўхтатиш имкони бор?
Бу Россия президентлиги бўйича чайқовчилик эмас, либерал, Хиллари Клинтон тарафдори, собиқ кинотанқидчи Роман Волобуев тасвирга олган «Эртага» номли фильмнинг сюжети.
Бироқ «Эртага»нинг биргина қисми чиқди, лекин у тўла бир картинани намойиш қилади — ҳокимият тепасига келган ёш, тажрибаси йўқ сиёсатчилар бошқарувни қўлга олишса, ўлкани бирин-кетин йўқ қилиши мумкин.
Синов қисмининг сюжетидаги бу ғоя аллоҳида киноя билан урғуланади, унда бутун Москва бўйича ёруғлик ўчиб, энергетика инқирозининг бошланишидан хабар беради.
Сериал тасодифан тасвирга олинмагани кўриниб турибди — у серсув майдонда 2011-йили бўлган норозиликдан ва Москва мэрининг 2013-йилги сайловидан кейин пайдо бўлди.
Ҳамма жойда асосий фигура Алексей Навальний бўлган. Ботқоқ майдонда у қанча номаълум мухолифатчилар ва Ксения Собчак билан бирга Москва кўчаларини айланиб, ҳайқириқларни ўйлаб топиб юрган. 2013-йилдаги сайловда у 51 фоиз билан ғолиб бўлган Собянинга ўрин бўшатиб, 27 фоизга эга бўлган.
Гап барчаси Ботқоқ майдоннинг тарихий масштабига ва сайловдаги муваффақиятига қарамасдан бу ёш мухолифатнинг қийинчиликлари тўғрисида миш-мишлар тарқала бошлаганида. Бу митинглардан кўчиб келган хазилларга ишонсак, барибир қиз сабабли аразлашишган.
«Эртага» 2010-йиллари бошланган ўзгаришлар тўғрисидаги орзуни эмас, бу сиёсий синфнинг компетенцияси тўғрисидаги хавотирни ҳам жам қилди. Навальний — Борис Немцов эмас; биринчидан унда ёшлик максимализми ва ўжарлик устунлик қилади, иккинчидан Немцовдан фарқланиб, у ҳеч қачон раҳбарлик лавозимида бўлмаган.
Шунга қарамай Навальный машҳур. Кеча Россиядаги президент сайловида беллашишини эълон қилган.
Навальний — таҳминий президент
Алексей Навальнийнинг мақсади — Россия президенти бўлиш эканлигини озми-кўпми билдириб келган. У моҳаси бўйича ҳуқуқшунос, кўп вақтини сиёсий партияларнинг муҳитида ўтказган. «Яблоко» билан бошлаб, «Прогресс партияси» билан тамомлаган (тугатишининг сабаби — бўлажак сайловда Навальний мустақил номзод қатори чиқмоқчи бўлди).
Бундан ташқари у жамоат ишлари билан машҳур — турли вазиятларда Навальный Россиядаги турар-жой коммунал хўжалигининг, йўл хавсизлиги хизматининг ва МСКнинг фаолиятини текшириб келган. Сўнги йилларда унинг Коррупция билан кураш жамғармасининг номи чиқиб, у бош прокурор Чайканинг фаолиятини, Шуваловнинг итларига ажратилган самолётни ва Медведевнинг дала ҳовлисини текширган.
Унинг кечаги билдируви кўпчилик учун кутилмаган эмасди. Бироқ вақти жуда омадли танланган.
Биринчидан, Навальнийни уч хил иш бўйича кўпдан бери астойдил айблаб келишади. У уч марта жарима тўлашга ва шартли муддатларга кесилган ва ўтган ойгача сайловда иштирок эта олмас эди. Россия қонунлари бўйича оғир жиноятлар бўйича судланган фуқаролар президент сайловида номзод бўлишга ҳақсиз.
Навальнийнинг бир оғир жинояти бор эди — у «Кировлес"нинг иши бўйича 5 йилга кесилган. Бироқ ўтган ойда инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди процесс қонунни бузиш билан ўтказилгани тўғрисида қарор қабул қилди — натижада ҳукм бекор қилиниб, иш эса қайта кўриб чиқишга жўнатилди.
Навальнийнинг кечаги билдируви бу жараёнга сиёсий сифат беради: энди судья унинг айби бор-йўқлигини ҳал қилмайди. Ҳозирги тузилган вазият «Кировлес» бўйича суд биргина масалага — Навальний сайловга руҳсат оладими ёки йўқми деган саволга бориб тақалади.
Биринчидан, премьер-министр Медведев ва президент Путин яқин кунларда катта матбуот анжуманларини ўтказади, унда Навальний бўйича савол албатта кўтарилади.
Бугунги кунда Навальний — рус ТВсида таъқиқланган мавзу. Уни федерал каналларнинг ток-шоуларига чақиришмайди ва унинг номини янгиликларда деярли умуман айтишмайди. Янги вазиятда Навальний асосий мухолифатчи номзод бўлиши мумкин, бунда уни зангори экранга йўлатмай қўйиш қийин бўлади. Бу йирик хамкорлик шу Навальнийнинг номзодлиги тўғрисидаги ҳукуматнинг изоҳлари билан бошланиши мумкин.
Навальний — бўлажак президент
Алексей Навальний — популист. Унга бошқа сифат бериш қийин — у социалист эмас, либерал эмас, ўнгчил радикал ҳам эмас. Унинг сайлов олди дастурининг ҳаммаси оддий сайловчига ёқадиган пунктлардан ташкил топган.
У энг кам маошнинг 25 минг рублгача кўтаришни истайди. Майда хусусий тадбиркорлар учун солиқни бекор қилгиси келади. Порахўрлик билан курашиб, касалхоналар билан йўлларни таъмирлаб, чет ўлкалик ҳарбийларнинг сонини камайтириб, савдо алоқаларни қайта тиклагиси келади. У марказий Осиёдан келиб, ноқонуний юрганларнинг барчасини ортига қайтариб, Қирғизистон ва Тожикистон билан визали тизим киритмоқчи.
Навальный — популист. У тахминий сайловчиларни йўқотаман деб Қирим тўғрисидаги позициясини айтишдан чекинади ва Брекзит билан Трампни дастакловчи кайфият билан ўйин қилади. Буюк Британия билан Қўшма Штатлар ҳам ноқонуний муҳожирларни қувиб чиқишга ваъда беришган эди. Уларда ҳам ўзгаришлар тўғрисида ваъда берилган, уларда ҳам «истеблишмент» (сиёсий элита) бошқарувчи синфдан безор бўлган. Навальний бошқа радикаллар каби ҳукуматга қарши бормоқда.
Табиийки, сайловда ғолиб бўлиш унинг асосий мақсади. Навальнийнинг кечаги ролигида ўз мақсади — сайловнинг ташқи кўриниши эмас, оддий сайлов ўтказиш эканлигини айтди. Албатта, унга шундай сайлов керак, бусиз унинг ҳеч қандай имконияти бўлмайди. Бироқ Навальний учун ғалабанинг аҳамияти — бу сайловда бўлмаса ҳам кейингисида — катта эканлиги кўриниб турибди.
Алексей Навальний Россия президентлигига номзодини қўйишини билдирган ролик
У ўз фаолиятини идеал эмас, оммабоп дастурдан бошламоқда. У одамлар учун бажарилиши қийин ёки мумкин бўлмаган нарсаларни ваъда қилмоқда. У одамларнинг салбий ҳиссиётларига — норозиликка ва бегоналардан нафратланишга эътибор қаратмоқда. Унинг ғолиб бўлгиси келади.
Навальний — идеал номзод эмас, либерал деб айтиб ҳам бўлмайди. У умуман сайланганлар хизматида ишламаган. У «Эртага» сериалининг қаҳрамонлари дуч келган хатоларнинг қурбони бўлиши мумкин. Бироқ бу унинг ғалабасини бундан баттар ҳақиқатга яқинлаштиради — Брекзит билан компетентсиз Трампнинг ғалабасини тахмин қилганлар кам эди.
Муаллиф: Азмат Омуралиев
Асосий суратлар манбаи: РИА Новости