Суд Саригуловни «соғлиги ёмонлашгани сабабли» уй қамоғига чиқарди

991

«Кыргызалтын» давлат ишхонасининг собиқ директори  Дастан Саригулов  соғлиги ёмонлашгани сабабли МХДҚнинг ТИЗОсидан уй қамоғига чиқарилди. У 2016- йилнинг июнь ойидан бери «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик» бўйича айбланиб қамоқда ўтирган.

Саригуловнинг адвокати Нина Зотова Kloop.kgга унинг ҳимоясидаги одам соғлиги ёмонлашгани сабабли Биринчи май район судининг қарори билан бўшатилганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, суд Саригуловни бўшатиш тўғрисида 24-ноябрда қарор қабул қилган.

«Ҳозирги вақтда у уйда юрибди, бироқ унга матбуот билан боғланишга рухсат берилмаган. Судья Боромбаев мен ҳимоя қилган одамнинг ҳолатини тўғри тушуниб, унинг саломатлиги сабабли бош ҳимоя чорасини ўзгартирди, бироқ у [Саригулов] иш бўйича ҳамон айбланувчи қатори ўтмоқда, йиғинлар давом эттирилаверади», — деди у.

Зотова Саригуловнинг соғлиги ёмонлашгани сабабини аниқ айтишдан бош тортди, сабаби соғлигини текширтириши зарур.

Суд мажлислари ёпиқ шаклда ўтади. Ҳақиқатчи Кубат Оторбаевнинг сўзларига кўра, мажлисга журналистлар билан ҳуқуқ ҳимоячилари у ёқда турсин ўзини ҳам аралаштиришмаяпти.

«Улар менда яширин материаллар етарли эмаслигини баҳона қилиб, менга мажлисга кузатувчи қатори иштирок этишга руҳсат беришмади […]. Бу эса қонун бузарлик бўлиб ҳисобланади, сабаби Омбудсменнинг ҳолати тўғрисида қонун бўйича унинг вакиллари барча суд мажлисларига иштирок этиб, барча ёпиқ маҳкамаларга киришга ҳуқуқли», — деди Оторбаев.

Оторбаевнинг сўзларига кўра, унинг ходимлари мажлисда иштирок этишга расмий руҳсат сўрашган, бироқ жавоб келмаган.

«Биз ўз вакилларимизнинг суд мажлисларига киришига ҳаракат қиламиз», — деди у.

Ҳукуматни босиб олишга тайёргарлик бўйича айблов

Махсус хизматнинг вакиллари Дастан Саригуловни 13 июнда ушлаб, МХДҚнинг тергов изоляторига қамашган. Унга «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўриш» айблови қўйилган.

Саригулов мухолифатчи сиёсатчилар Бишкек билан Ўшда митинг уюштириш бўйича сўзлашаётгани ёзилган суҳбат Интернетга чиққандан сўнг бу йил март ойида ҳам қўлга олинган. МХДҚнинг маълумоти бўйича улар ҳукуматни босиб олишни режалаштиришган.

Саригулов 28-мартда тергов қилиниб, суд уни уй қамоғига чиқариш учун қарор қабул қилган, бироқ июнда Саригулов ТИЗОга тушган.

Саригулов ўзи Sputnik.kg билан бўлган суҳбатида шундай сўзлашув бўлганини инкор қилмаган. Бироқ унинг сўзларига кўра, сўзлашув бошқа шаклда ўтган — мухолифатчилар ҳукуматни босиб олиб лавозимларни бўлиштиришнинг ниятида бўлмаган.

Махсус хизматлар Қирғизистондаги ҳолатни «барқарорликни бузиш ҳаракатида» шунингдек, «Кумтўр» олтин кон компаниясининг фаолиятини текшириш билан ҳам боғлашган. Уларнинг маълумоти бўйича Саригулов «Кыргызалтын» давлат концернининг директори бўлиб турган вақтда «Кумтўр» тўлаб берган маблағдан мақсадсиз фойдаланган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «Азаттык»