"Чин юракдан" advisor. Бишкекликларнинг севимли жойлари бўйича самимий таклифлари

964

Бишкекликлар мазали таомларни истеъмол қилишни яхши кўришади, бу учун кўплаган масканлар бор. Ўзининг севимли  шаурма-қатлама-ашлям-фусини татиб кўриш учун шаҳарнинг бир четидан бошқа четига боришдан ҳам эринмайдиганлар бор. Биз шаҳарликлардан мана шундай жойлар қаерда эканини сўраб кўрдик, улар бизга “чин дилдан” 19 маслаҳат беришди.

Материал «Молоко 2» медиамарафони қошида тайёрланди.

Ашлям-фу

“Калик Акиев-Фрунзедаги бир бурчакда жойлашга кафе шаҳарни тўлиқ бошдан оёқ айланишга арзийди. Бишкекдаги энг яхши Қарақолнинг ашлям-фуси. Менимча, ишнинг бари соусида. Унга унча кўп бўлмаган уксус қўшилган, лекин ўзига хос томонлари бор. Анъанага кўра бу ерда ҳам гўштсиз. У жуда кичик, уч столлик кафе. Яна жуда ғариби. Порцияси таҳминан 35 сом”.

Манти

“Манти "Миша амакиникида" Москва кўчасида Исанов билан Белинканинг ўртасида. Унинг мантиси тушгачагина сотилади, тушдан кейин тугаб қолади. Уни кавоб сотадиган “Гена”никига солиштиришади, лекин Миша амакиники кир ва ривожланмаган. Хатто реклама ёзуви ҳам қўй. Номи фломастер билан деворга ёзилган, лекин мантилари ширин”.

Жигар шашлик

“Мен учун энг яхши шашлик 11-кичик райондаги "Ўн биринчи" кафесида. Мен жигардан тайёрланган шашликлар ҳақида айтаяпман. У юпқа ёғ билан ўралиб, яхши тайёрланиб, тандирда пиширилади. Серсув ва юмшоқ, мазали хиди иштаҳангизни қўзғатади”.

Шаурма

“Энг яхши шаурма Чуй-Карпинкада. Шартли равишда “Норинники" дейилади. Мени ҳамма ўшлик дўстларим ўша ерда овқатланишади. Ширин, катта ва сергўшт”.

Хошан

“Хошанлар Осмонкул- Огонбаевда. У ерга шаҳарнинг барча еридан келишади. Ўлчами бўйича Ўшнинг тандир сомсалари билан тенг. Қуритилгани, буғда пиширилгани, ўтда пишгани бор, лекин ҳамма охиргисини олади.У ер "Суперхошанлар #1" деб аталади.

Кабоб

“Энг мазали кабоб "Ожак кебаб”да. У ерда кабобнинг уч тури сотилади ва ичимликлардан чой, газли сув ҳамда айрон бор. У ерга чин юракдан овқатлангани борасан. Улар аввал Дзержинка-Токтогулда эди, лекин улар “Мото”го кўчиб кетишди”.

Картошка фри

“Совет- Киевда Friday” деган "фри тайёрловчи" жой бор. Улар жуда кўп картошка фри солиб беришади. У тўғри кесилган, бошқа ерларда у майда ва тушунарсиз бўласа, бу ерда улар катта, дона-дона ва турли соуслари билан”.

Бешбармоқ

“Толстой билан Некрасов кўчаларининг кесилишида  "Шайлообойнинг бешбармоғи" деган ер бор. У ерда бешбармоқ тайёрловчи кафелар қатори бор. "Шайлообой"нинг эгаси у ерда биринчилардан бўлиб 2004 йили бешбармоқ сотувчи ерни очган. У ерга охирги марта борганимда ҳам катта порциялари билан кўп гўшт ва қази солиб беришган. Қиммат ҳам эмас, жуда мазали”.

Пистали музқаймоқ

“Frescoдан бошқа ерда писта қўшилган бунчалик ширин музқаймоқ емаганман. Берлинда ҳам, Брюселда ҳам, Римда ҳам. Италия музқаймоқлари жуда мазали, лекин таъмининг табиийлиги бўйича уларни Frescoники билан солиштириб бўлмайди. Менимча ҳамма гап маҳаллий писталарда”.

Пишлоқ ва лимон билан булочкалар

“Белинкада Киев билан Токтогулнинг ўртасида кичкинагина "Карлсон" деган дўкон бор. Улар ўшанинг ичида тайёрлашади. Уларнинг пишлоқ ва лимон қўшилган булочкалари ажойиб. Улар иссиқ ва мазаси жуда яхши, олисдаги бекатданоқ хидини сеза бошлайсиз. У ерда "Сочинский”лар ҳам бор, улардан онамга олиб бериб тураман”.

Қатлама

“Горький кўчасида, 29-мактабнинг ёнида кичкинагина тандирчи бор. Буюртма билан нонларни, булочка ва шаҳардаги энг мазали қатламаларни ёпишади. Меъёри билан қарсиллаган, меъёрида юмшоқ. Ва албатта, куйиб кетмаган”.

Сомса

“Сомса учун биз хамкасбларимиз билан Ёш гвардия ва БЧКга қадар юриб борамиз. Ўша кесилишнинг ўзида шимолий-шарқий қисмида. Бу сомсалар Ўш сомсалари каби. Уларнинг энг ширини “аччиқ”лари.Ичига қалампир солинганлари. Ким аччиқ еёлмаса, уни шунчаки олиб қўйиб ейиши мумкин”.

Кофейня

“Токтогул-Шопоковдаги кофейня — жуда кичкина, тинч, осуда, ҳеч кимга сезилмайдиган ва романтик учрашувлар учун. Агар қачонки биров билан учрашишни истасангиз, бундан ортиқ ерни топа олмайсиз”.

 Тандир нон

“Алматинкада айланма йўлнинг юқори томонида бир неча тандир бор, у ерда мазали нонларни олиш мумкин. Янги пишган, мазали нонларни ўзбек оиласи ҳам Щербаков- Орозбековда сотади”.

Панини

“Энг мазали панини Laff Expressте. Қариллаган нон, қандайдир бир ўзларига хос ката нонлари, бунақасини бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман. Товуқ гўштидан салат номаълум рецепт билан жуда ширин. Уйда тайёрлангандек”.

Муаллиф: Сэвиндж Нуркиязова

Сурат: Виталий Белошапкин