Адабиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик қўшиқчи Боб Диланга топширилди. Мукофотнинг юз йиллик тарихида соврин биринчи марта мусиқачига берилди.
Нобель комитети мукофотни ‘Knockin’ on Heaven’s Door’ ва ‘Like a Rolling Stone’ номли таниқли қўшиқларнинг муллифи, 75 ёшдаги Боб Диланга топширди. Адабиёт бўйича мукофот унга “Америка қўшиқларининг анъанавий тарзида янги поэтик тилни яратгани учун” берилди.
Диланга бу мукофотнинг берилиши — кўп жиҳатдан фарқли воқеа. Бу охирги 23 йилда америкалик муаллифга берилаётган адабиёт бўйича биринчи мукофот. Аввалги америкалик Тони Моррисон исмли аёл Нобель мукофотини 1993 йили олган.
Диланнинг ғалабаси, бошқачини ҳисобга олмаганда ҳам, тарихий прецедент бўлиб ҳисобланади. Нобель мукофоти аввал ҳеч қачон музикантларга берилмаган.
Боб Дилан ўзининг музикадаги ижод йўлини 1950 йилларнинг сўнгида бошлаган. У ал фолк-мусиқачи қатори машҳур. 50 йиллик меҳнат йўлида Дилан элликдан ошиқ альбом чиқарган. Уларнинг сўнгиси, Fallen Angels номли диск, шу йили май ойида чиқди.
Ғолиб бўлиши таҳмин қилинган номзодларнинг орасида, экспертларнинг фикрига кўра, бу йил кениялик муаллиф Нгуги Ва Тхионго, япон носири Харуки Мураками ҳамда сурияликшоир Адонис бор эди. Боб Диланнинг мазкур номинацияда ғалаба қозонишини кутганлар жуда оз бўлган.
“Албатта, у бу мукофотга лойиқ, шунинг учун олди. У Америка фольклори анъанасининг буюк шоири. 54 йил давомида у ўз устида ишлаб, янги овозларни кашф этишда давом этди, — дея баҳо берди Диланнинг ғалабасига Нобель комитетининг котиби Сара Даниус. — Биз уни [Боб Диланды] ўқий оламиз ва ўқишимиз керак ҳам”.
Даниус шунингдек Нобель комитети бу қарори учун танқидга учрамайди деб умид қилишини айтди. “Замон ўзгараётгандек”, — деб хазил қилди у Диланнинг ‘Times They Are A-Changing’ номли қўшиғига имо қилиб.
Ўтган йили Нобель мукофоти Беларусь муаллифи Светлана Алексиевичга берилган. Комитет бу ёзувчини “замонамиздаги азоб-уқубатнинг ва ғайратнинг рамзи бўла олувчи кўп оҳангли ижоди” учун мукофотлаган.
Алексиевич Улуғ Ватан урушига қатнашган аёллар ва Чернобиль талофатининг қурбонлари тўғрисида публицисттик асарлари орқали танилган. Унинг охирги ижоди, “Время секонд хэнд” номли нон-фикшн романи ҳисобланади.
Муаллиф: Азамат Омуралиев