Қирғизистонда оғир касалликка чалинганлар ва ўлим олдидаги одамлар учун дастлабки хоспис осилди  

967

«Дастлабки болалар хосписи» паллиатив ёрдам марказининг биносида жойлашган. Бу оғир касалликка чалинган одамларни мухофаза қилувчи Қирғизистондаги ягона тиббий маҳкама бўлади.

«Дастлабки болалар хосписи» — тижорий бўлмаган ижтимоий ташкилот бўлиб, оғир дардга чалинган болаларга паллиатив ёрдам кўрсатади. Ташкилот оғир касалликка учраган ва ўлим олдидаги одамларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи Республика маркази биносида жойлашган.

Мэриянинг билдиришича, марказ  Ёш Гвардия бульварида аввалги сил касалликлари касалхонасининг биносида иш олиб боради. Биринчи қаватда тез ёрдам станцияси жойлашган. Сил касаллиги шифохонаси касалларнинг сони кескин қисқариб кетганлигидан тарқатиб юборилган. Хоспис 10 кун ичида кўчиб боради.

«Болаларнинг дастлабки хосписи» ва «Ёрдам бериш қулай» ҳайрия жамғармасининг раҳбари Динара Аляеванинг билдиришича, ҳозирда марказни Австрия ускуналари билан жиҳозлаш бўйича сўзлашувлар давом этмоқда.

Динара Аляева, паллиатив ёрдам бериш тармоғини ривожлантириб, яна бошқа аналог ёрдам кўрсатиш маҳкамаларини бириктиришни режалаштирмоқда. Паллиатив ёрдам кўрсатиш марказининг қошида ўқитиш маркази ҳам ишга тушиб, у ерда мутахассислар методик материаллар устида иш олиб боришади.

«Ҳозирда марказ болалар билангина ишломқда, бироқ катталарга ҳам ёрдам беришни режалаштирмоқдамиз. Биз мутахассисларни ўқишдан ўтказишимиз ва турли ёшлардаги одамларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаймиз», — деди Динара Аляева Kloop.kgг билан бўлган суҳбатида.

Бишкек шаҳар мэри Албек Ибраимов, маҳкама коммунал чиқимларни тўлиқ ўз зиммасига олиб, Бишкекнинг шаҳар кенгашига бинонинг ижара ҳақини арзонлатиб бериш бўйича мурожаатнома йўллашини билдирди.

Аляева ўлим ёқасида турган ва оғир касалликка чалинган одамларга яхши шароит яратиб бериш учун халқаро стандартларга лойиқлаштирилган хоспис қуриш режаси борлигини билдирди.

«Болаларнинг дастлабки хосписи» Динара Аляева томонидан 2015-йилнинг октябрь ойида очилган. Бу вақтгача марказ ҳайрия жамғармалари томонидан молиялаштириб келинган. Марказда оғир касалга чалинган болалар қаралиб, уларнинг ота-оналарига турли томондан ёрдам берилади.

Муаллиф: Эльдос Казибеков