КХДРнинг қочқинлари Жанубий Кореяга «расмий чақирув» олишди

929

Жанубий Корея президенти шимолий Корея режимидан қочганларга янги ҳаёт бошлашга ёрдам қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Жанубий кореялик лидер Пак Кин-Хе шимолий Кореянинг яшовчиларини қабул қилишга тайёр эканлигини айтди.

Пак Кин-Хе шимолий Кореянинг даҳшатли реаллиги тўғрисида билишини айтиб, бу ўлканинг яшовчиларига ҳам «демократия, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий тўловлар каби универсал қадриятлар» имкони бўлиши керак деган фикрни билдирди.

Корея қуролли кучлари кунида у: «Биз йўлларни очиқ қолдирамиз, бу ердан сизлар умид ва янги ҳаётни топасизлар», — деди.

Бундан ташқари, шимолий Корея раҳбари КХДРнинг лидери Ким Чен Инга, бундан кейин ҳам ядровий қуролларни синашдан олис бўлишлари ҳақида огоҳлантирди.

Сеул «тезкор ва қатъий жавоб қайтаришга ва провокация қанчага тушишини кўрсатишга» тайёр эканлигини айтди.
Жанубий Кореяга қўшни ўлкадан қочганлар тўхтовсиз келишади. 1953-йилдан буён Шимол Жанубнинг 30 000 яшовчисини қабул қилган.

Уларнинг ичида охиргиларидан Шимолий Кореянинг Лондондаги элчихонасининг ҳодими ҳам бор.

Икки Кореянинг чегараси орқали КХДРдан вақти-вақти билан ҳарбийлар қочишади. Улардан бири чегарадан  27-сентябрда ўтган, бу вақтгача бундай кўринишлар 2015 ва 2012-йиллари бўлган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева