«Ата Мекен» фракциясининг лидери журналистларга оиласи ва партиясининг кўчмас мулкларини кўрсатди.
Депутат Ўмурбек Текебаев 26-сентябрь куни журналистларни ўйига олиб бориб, ўзининг кўчмас мулклари билан таништирди.
«Ата Мекендин» штаби
«Ата Мекен» партияси штабининг биноси Бишкекда Калик Акиев кўчасида жойлашган. Текебаевнинг сўзларига кўра, ер партиядошлари томонидан сотиб олиниб, бино эса сармоядорларнинг ёрдами билан қурилган. Ҳозирча, бино хусусий шахсга расмийлаштирилган, бироқ яқинда партия нмига ўтишини айтди депутат.
Офисларнинг биноси
Фрунзе кўчасида Айгул Текебаеванинг, лидернинг турмуш ўртоғи номида уч офис биноси бор. Депутатнинг сўзларига кўра, унинг аёли бу ерларни 2005-йили сотиб олиб, бинолар жылы сатып йил ичида қуриб битирилган. Унда турли ташкилотларга ижарага берилган офислар жойлашган.
«Бизнинг оиланинг асосий даромади шу ердан — турмуш ўртоғим [офисларни] ижарага беради, бир йилда уч-тўрт миллион даромад тушиб туради. Ўндан ортиқ ташкилот ижарада туради», — деди Текебаев.
Офис биносининг тўртинчи қаватида Текебаевнинг аёли муқобил, ўз бюджеттүү видеостудия очмоқда. Унинг сўзларига кўра, студия 40 квадрат метр майдонни ташкил қилиб, унда бир вақтда 3-4 кўрсатувни тасвирга туширса бўлади.
Икки хонали хонадон
Баетов кўчасида Текебаевнинг турмуш ўртоғи номига расмийлаштирилган икки хонали хонадони бор. Текебаев оиласи билан 20 йилдан буён шу уйда яшаётганини айтиб, яқинда кўчиб кетишини қўшимча қилди.
«Бу менинг хихмат уйим. 1995-йилдан буён яшейман. 2009-йили Бакиев вақтида парламент комитети хонадонни менинг номимга ўтказиб берган», — деди у.
Янги хонадон ва хансарай
Текебаев Бўкўнбаев кўчасидаги уч хонали хонадонига журналистларни олиб бормаган, буни у таъмирланаётгани билан тушунтирди. Бу хонадон ҳам депутатнинг турмуш ўртоғи номига ёзилган.
«Орто-Сай-2» шаҳарчасидаги икки қаватли хансарай ҳам Айгул Текебаева номига расмийлаштириб, сиёсатчининг сўзларига кўра, беш йилдан буён қурилиши давом этмоқда. Текебаев ер участкасини 40 минг долларга сотиб олганини айтиб, ярим йил ичида пулини тўлаб битган.
«Мен қурулишни беш йилдан кейин битиришни режалаштирмоқдаман. Бундай уйни ўрта ҳол тадбиркор ҳам қура олади. Мен ўзимнинг биринчи уч хонали уйимни 57 ёшимда сотиб олдим. Бунинг барчасини КТРК жиноят қатори кўрсатмоқда», — деди Текебаев.
Экскурсиянинг сабаблари
Текебаев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича президент Алмазбек Атамбаевга қарши чиққандан кейин кўчмас мулкларини кўрсатишга чқаирди.
У журналистларга Атамбаевнинг Қой-Тошдаги терге 2,7 гектар ерга солаётган кошонаси тўғрисида айтиб берган эди.
Текебаев вақтли ҳукуматнинг аъзолари ва жумладан Роза Отунбаева билан биргаликда Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиқишган.
Улар Конституциядаги ўзгартиришлар премьер-министрнинг ваколатларини кўпайтириб, суд ҳокимиятининг устидан назоратни кучайтиради деб ҳисоблашмоқда. Миллий қонун чиқаришнинг халқаро имтиёзларидан бош тортилган ҳолда, ўлкада демократия йўқолади деб айтишмоқда.
Ўзгаришнинг тарафдорлари ва Атамбаев, ўзгаришлар ҳукуматни узурпациялашдон сақлаб, суд ислоҳотларини тезлаштиради деб ишонтиришмоқда. Миллий қонун чиқаришнинг халқаро имтиёзларидан бош тортиш эса, давлатнинг мустақиллигига ижобий таъсир кўрсатишини билдиришган.
Вақтли ҳукумат ўзгаришларга қаршилиги тўғрисида очиқ эълон қилгандан сўнг, Атамбаевнинг топшириғи билан МХДҚ айрим аъзоларнинг Қирғизистонда сиртдан умрбод судланган ва миллатлар аро можарони қўзғаганликда айбланган Қодиржон Ботировни давлатдан чиқариб юборишда иштироки бор –йўқлигини текширувга олган.
Муаллиф: Анна Капушенко