ЖКЎ-2016даги учинчи кун: Қирғизистонликлар от чопишда энг яхши, Кирчинда рекордлар ўрнатмоқда

996

Кўпкари бўйича финал мусобақасида Қирғизистон Қозоғистон билан учрашади, Бишкекка кетган қўмизчи-болалар учун транспорт йўқ, Қирчинда бўз уйни тез тиклаш бўйича мусобақа бўлди — ЖКЎда учинчи куннинг натижаси.

Медаллар ҳисоби:

Қирғизистон учинчи ўринга кўтарилди, Россия лидердик позициясини сақлаб турибди, Қозоғистон иккинчида.

0

Икки олтин медал, икки кумуш ва бир бронза медални Қирғизистон терма жамоасига миллий мергенчилик салбуурун бўйича мусобақа олиб келди. Қирғизистонликлар 80 километр оралиқдаги масофага беллашувда уч медалга эга бўлишди.

Қирғизистонликлар 80 километр от чопишда ҳамма совринли ўринларни эгаллашди

00

Қирчин яйловида 80 километр масофага от чопиш бўлиб ўтди. Биринчи бўлиб иссиқ кўллик Жеңиш Батиркулов келди. Унинг ортидан иккинчи бўлиб Алмазбек Ногойбаев, учинчи бўлиб эса Рисбек Карипов якунлади.

Ғолибга 400 минг сом, кумуш соврин эгасига — 150 минг, бронза медалга — 100 минг сом берилди.

Қирғизистон билан Қозоғистон кўпкари бўйича финалда учрашади

Сурат: Спутник/Табилди Кадирбеков
Сурат: Спутник/Табилди Кадирбеков

Чолпон-Отадаги от майдонида кўпкари бўйича босқичлар якунланиб, финалчилар маълум бўлди.

«А» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Қозоғистон «В» гуруҳ лидери Қирғизистон билан учрашади. гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар Хитой ва (Россиянинг) Красноярск терма жамоалари бронза учун беллашишади.

ЖКЎнинг котибиятининг ходими қўмизчи-болалардан кечирим сўради

Сурат: Спутник/Табилди Кадирбеков
Сурат: Спутник/Табилди Кадирбеков

Олдин хабар қилингандай, ўйин очилишида маҳорат кўрсатган қўмизчи-болалар учун «Манас» ҳаво майдонига қўнгандан кейин транспорт йўқ бўлиб қолган.

Бу воқеадан кейин ЖКЎ котибяти ходими шу воеқа бўйича кечирим сўради.

«Транспортга жавобгар ходим бундай муомала учун кечирим сўради. “Айгине” бу кечиримни барча қўмизчи болаларга ва уларнинг ота-оналарига йўллайди», — деб айтилган билдирувда.

Қирчинда бўз уйни тез ўрнатиш бўйича рекорд қўйилди

Мусобақага ўлканинг етти вилоятидан, Бишкек ва Ўшдан келган 33 жамоа иштирок этди.

Бу топшириқни энг яхши қилиб Иссиқ Ота районинг вакиллари бажаришди. Улар бўз уйни 10 дақиқа 16 сонияда тиклашди. Бу вақтгача рекорд 2014-йил бўлиб ўтган дунё халқларининг эпослари номли фестивалда қўйилган, у 14 дақиқа 10 сонияни ташкил қилган.

Энг яхши расм танловида бутун Қирғизистоннинг рассомлари беллашишди

Сурат: worldnomadgames.com
Сурат: worldnomadgames.com

Қирчин яйловида шумқор кўринишини акс эттириш бўйича танлов бўлиб ўтди. Бу мусобақага ўлканинг етти областидан, Бишкек ва Ўш шаҳарларидан келган 15 рассом иштирок этди.

Лочиннинг суратига қараб, улар бир неча соат давомида расм чизишди.

Мусобақада биринчи ўринни Айбек Шамшиев эгаллади, иккинчи бўлиб Рамис Абилбажимов, учинчи ўринни Асан Раимкуловга беришди.

Умумий соврин фонди 70 минг сомни ташкил қилди.

Муаллиф: Каминат Имирханова