Текебаев парламентни Атамбаевнинг маъмуриятига тобе бўлмасликка чақирди

813

 Депутат Ўмурбек Текебаев парламентда нутқ сўзлади. Ўз сўзида депутатларни президент Алмазбек Атамбаевнинг администрациясига тобе бўлмасликка чиқирди.

«Ата Мекен» фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев 1-сентябрда парламент сессиясининг очилишида депутатларни президентнинг администрациясига тобе бўлмасликка чиқирди. Депутатларни ўз кабинетига чақириб, хизмати қилишини илтимос қилиш ўрнига, аксинча, парламент президентнинг администрациясидан ҳисобот олиши керак деди.

У президент розилигисиз парламент тузишни таклиф қилди. Депутат халқнинг ҳукуматдаги ёлғиз вакили— бу президент эмас, парламент эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, парламент ўзи танқид учун асос яратиб, ҳеч нарса ҳал қилинмаяпти. У депутатларни мустақилликка эга бўлгандан кейин тузилган ва Жогорку Кенешнинг биринчи чақирилишидаги «афсонавий парламент каби» бўлишга чақирди.

Текебаевнинг билдиришича, ўлкани президент эмас, унинг атрофидаги одамлар бошқармоқда. Президентнинг КСДП фракциясини эса депутатлар ўзлари эмас, «акаевчи», «бакиевчи» ва президентнинг ёнида юрганлар — маъмурият раҳбари Фарид Ниязов ва маъмурият раҳбари ўринбосари Сапар Исаков бошқараётганини қўшимча қилди.

У Отунбаева билан вақтли ҳукуматни Атамбаев олдида очиқ ҳимоя қила бошлади. Мустақиллик кунида танқид қилинган собиқ-президент Роза Отунбаевани Текебаев ҳимоя қилди.

Текебаевнинг сўзларига кўра, Отунбаева 2010-йилнинг апрелидаги инқилобдан кейин ҳеч бир сиёсатчи олмаган давлат учун жавобгарликни олган.

Президентнинг парламентдаги бош оппоненти бўлган Текебаевнинг сўзи Атамбаев томонидан айтилган танқидга жавоб бўлди. Президент ўзининг аввалги сафдошларини «мародёрлукка, лавозимини суистеъмол қилишда ва сепаратистларга чақимчиликда айблаган».

Атамбаев вақтли ҳукуматнинг аввалги аъзоларини, унинг ичида собиқ-президент Роза Отунбаевани ҳам, Бош қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қарши чиққанлиги учун норози бўлган. Президент 2010-йилдаги Бош қонун авторитар тизимни тузишга шароитларни ўз ичига олган деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев