Фуқароларнинг ерларини “жамоат эҳтиёжлари” учун тортиб олишади: чиндан ҳам шундайми?

880

Фуқароларнинг ерларини “жамоат эҳтиёжларини қаноатлантириш учун” мусодарага рухсат берувчи қонун лойиҳаси президентга жўнатилди.  Қонунга киргизилган бу тўлдиришлар нимани англатади ва ҳукумат чиндан ҳам ерларни тортиб оладими?

Юстиция министрлиги 2015 йилнинг октябрь ойида Ер ҳамда уй-жой Кодексидан уй-жой олдидаги ер участкаларини давлатнинг ва жамоатчиликнинг эҳтиёжи учун олиб қўйишга тўсқинлик қилувчи нормани бекор қилишни таклиф қилган. Июнь ойининг охирида мазкур қонун лойиҳасини парламент қабул қилган.

Бу қандай амалга ошади?

Сизнинг томорқали уйингиз трассанинг бўйида жойлашган дейлик. Бир вақт келиб давлат йўлни кенгайтириш керак деб қарор қиладида, бу учун сизнинг участкангиздан анч мунча олиш керак бўлади.

Агар сиз рози бўлсангиз, давлат сизга компенсация тўлаб берадида, ер участкангиздан бир қисм олади. Бадалнинг миқдори бозор баҳосига чақилади, аммо амалда ундан кўра пастроқ бўлади.

Агар сиз бунга рози бўлмасангиз, бу ҳолда ер сўнгида кимга тегишли бўлишини аниқловчи суд текширувлари бошланади. Ҳозирча бу ўзгартиришлар амалга ошмади, сизнинг томорқангизни тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Қонундаги ўзгартиришларнинг уй жойлашган ҳудудга дахли йўқ, томорқагагина тегишли.

Аммо унда давлат ҳусусий томонга бош оёғигача биратўла берган ер участкасининга ола олади.

Бундай ерлардан қанча? Конституцияга кўра, ҳар бир фуқаро ер участкасини олишга ҳақли ҳамда бу ҳуқуқдан фойдаланганлар етарли.

Қонундаги ўзгартиришлар яна кимга тегишли?

Кўп қаватли уйларнинг яшовчиларига. Чунки бундай уйларда сўзсиз ҳовлиси ёки бинонинг аторофидаги бўш ери бўлади. Қонундаги ўзгартиришлар шуларга ҳам дахлдор.

Масалан, сиз жойлашган кўп қаватли уйнинг олдида яшовчилар фойдаланувчи автомашина тўхтовчи жой бор дейлик. Бир куни шаҳар ҳукумати бу жойни ободонлаштириб, сквер қуришга қарор беради. Агар аввал бу ер участкасини олиб қўйишга йўл берилмаса, энди ҳукумат янги қонунни қўллана олади (сквер қуришнинг албатта, бирор ёмон томони йўқ, биз фақатгина янги норма қандай ишлашига мисол келтиряпмиз).

“Жамоат эҳтиёжи” дегани нима?

Ҳар бир ерни олиб қўярда у “жамиятга зарур” бўлаётганини асослаш керак. Бу қуйидаги ҳолатларда ишга ошади:

  • Миллий хавфсизликни ҳамда мудофаани таъминлаш;
  • Фойдали конларни текширишда;
  • Тарихий-маданий меросларни ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишда;
  • Шаҳар боғларини, сайлгоҳларни қуришда;
  • Инфраструктура объектларини жойлаштиришда;
  • Давлат чегарасининг мудофаасини таъминлашда;
  • Махсус қўриқланувчи ҳудудларга хизмат кўрсатишда;

Тортишувларнинг сабаби нимада?

“Бизнинг ҳуқуқ” фондининг ҳуқуқ ҳимоячиси Калича Умуралиева ҳусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи конституция нормаларини бузмоқда дейди. Унинг айтишича, Конституция бўйича томорқаларни, уйларнинг атрофидаги ер майдонларини тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Умуралиеванинг айтишича, у ўзининг тарафдорлари билан биргаликда 1 сентябрда митинга чиқиб, агар президент мазкур қонун лойиҳасига қўл қўйса, қандай эҳтимоллар бўлишини халққа тушунтирмоқчи.

“Қонун президентнинг олидада ётибди, балки у шу пайтгача қўл ҳам қўйиб бўлгандир.  Бироқ нима бўлганда ҳам биз ўз фикримизни айтамиз: унинг ўзини фуқароларнинг ҳуқуқларини бузишга ҳаққи йўқ”, — дейди Умуралиева.

Қонунга ўзгартиришлар киргизиш ташаббусини кўтарган депутатлар — Максат Сабиров, Мирлан Бакиров, Адил Жунус уулу, Иса Омуркулов, Жиргалбек Турускулов, Махабат Мавлянова.

“Бу ер худудини қонунсиз тортиб олади деганни англатмайди. Ҳужжатда компенсациялар ҳам ҳисобга олинган, қоидаси тузилган. Фаоллар нима сабабдан жамоат муҳокамасига қатнашмай қолганлари топишмоқ”, — деди Бакиров 24.kg ахборот агентлигига берган интервьюсида.

“Ата Мекен” партиясининг лидери депутат Омурбек Текебаев жорий йилнинг июнь ойида Бишкек шаҳрининг марказий қисмини ривожлантиришга ҳамда таъмирлашга йўналтирилган қонун лойиҳасини таклиф қилган. Қонун лойиҳаси шаҳарнинг марказида жойлашиб, 1996 йилгача қурилган уйларни давлат ҳисобига олиш бўйича режани ўз ичига олган.

Текебаев ўзи таклиф қилган қонун лойиҳасини шаҳар яшовчиларининг норозилигидан кейин қайта чақиртириб олган.  У ҳукуматнинг кенг кўламли конструкцияларни тузишда тажрибаси йўқ деган фикрларни тўғри деб топди.

Муаллиф: Анастасия Шевцова