Грек-рим бўйича қирғиз курашчилари Мурат Рамонов ва Жанарбек Кенжеев Рио-де-Жанейродаги Олимпидада ўзларининг вазн категорияси бўйича мусобақада муваффақият қозона олишмади.
130 килограммгача бўлган вазнда Раманов, ўзининг квалификация раундидаги илк мусобақасида россиялик спортчи Сергей Семеновдан 1:3 ҳисобига енгилди.
Олдинги уч дақиқада қирғизистонлик рақибидан устунлик қилиб, олдинга чиққан. Аммо шундан кейин рус спортчиси олдинга ўтиб, Рамановни мағлуб қилган. Бу билан у финалнинг саккизинчи босқичига чиқди. У ерда Семенов ўзбекистонлик Мўминжон Абдуллаев билан учрашади.
Жанарбек Кенжеев — грек-рим кураши бўйича амалдаги Осиё чемпиони. У 85 килограмм вазндаги курашнинг квалификация раундида немис Денис Кудледан енгилди. Курашнинг давомида қирғизистонлик рақибига бас келолмай, умумий ҳисоб 3:0 билан ютқазди.
Кенжеев учун Рио Олимпиадаси Афина ўйинларидан кейин— иккинчиси.
Бунга қадар спортчини мельдоний қўллангани учун Олимпиадага қатнашиш имкониятидан ажратишга уриниш бўлган. Бироқ Спортнинг Олимпиада ўйинлари бўйича қирғиз дирекцияси Кенжеевнинг ўйинга қатнашиш ҳуқуқини талашиб, спортчи фойдасига қарор чиқарилган.
Олимп шохсупаси учун 16 августда 66 килограмм вазн категориясида грек-рим кураши бўйича қирғизистонлик Руслан Царев куч синашади.
Муаллиф: Каминат Имирханова