Рио-2016: Курашчи Эралиев бронза соврини учун бўлган учрашувда мағлуб бўлди

1029

Қирғизистонлик курашчи Арсен Эралиев ўзбекистонлик Эльмурат Тасмурадовга мағлуб бўлиб олимпиада медалига эришолмади.

Спортнинг грек-рим тури бўйича курашчи Эралиев 59 килограммгача бўлган вазн категориясида бронза медали учун ўтган курашда икки марта юқори натижага етган.

Жангда 0:5 ҳисоби билан рақибига мағлуб бўлган қирғизистонлик иккинчи раунд аввалида икки муваффақиятли харакатни амалга оширган. Бунинг ортидан 6 баллга эга бўлган.

Жанг якунига 2 дақиқа қолганда Эралиева мудофага ўтиб, баллини сақлаб қолиш харакатига тушган. Аммо Тасмуродов қирғиз курашчисини ўзининг устидан ошириб йиқитиб, устунлигини исботлади. Бу билан у  8:6 ҳисоби билан олдинга ўтди.

91f8825b96be6300c6af372f19477c5e

Кўп ўтмай Эралиева муваффақиятли усул қўлланиш орқали ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўзбекистонлик рақибини кўтариб йиқитмоқчи бўлганда ўзи чалқанча йиқилиб катта хатога йўл қўйди. Бу Тасмурадовнинг қайта олдинга чиқишига имкон берган.

Жанг якунланишига ярим дақиқа қолганда Тасмуродов ғалабасини мустаҳкамлади. Спортчи яна бир яхши харакати билан беш баллга олдинга чиққан.

13:8 ҳисоби билан ғалабани қўлга киритган Тошкент вилоятининг яшовчиси Риодаги Олимпиадада Ўзбекистон учун учинич совринни олди.

c7d824466c49aa353dc16fb9df4e2784

Эралиев учун бу иккинчи олимпиада. 2012 йили Лондонда у 55 килограммгача вазнда курашиб, бундан ҳам эртароқ босқичда мусобақдан чиққан.

20160815_011117-e1471207617286

Олтин ҳамда кумуш совринларни қўлга киритиш имкониятидан курашчи финалнинг саккизинчи бўлимида кубалик  Исмаэль Боррерога ютқазиши ортидан ажраган.

Шунга қарамай, юпанч мсубоқасининг биринчи раундида спортчи хитойлик Ван Луминни 4:2 ҳисоби билан мағлубиятга учратган. Шундан кейин бронза медали учун у Тасмурадов билан курашган.

Эралиев – Рио-2016да жангга чиққан илк қирғизистонлик курашчи. 15 августда Бишкек вақти билан тунда икки грек-рим курашчиси ўзининг рақиблари билан курашади. Улар: Жанарбек Кенжеев ҳамда Мурат Рамонов

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат АКИпресс сайтидан олинди