Қирғизистонликлар судларнинг барча қарорларини онлайн кўра олишади

810

3 августда президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларга очиқ тартибда кўрилган ишларнинг барча суд материаллари билан архивларига етиш имкониятини берувчи қарор лойиҳасига қўл қўйди.  Экспертлар судларнинг шаффоф бўлишини қўллашмоқда, аммо ҳукумат ғояни тўлиқ ишга ошира олмай қолиши мумкинлигидан хавфсирашади.

Қирғизистон судларининг барча суд актларини, материалларни ҳамда архивларини интернетга эълон қилишга масхул қилувчи қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Жогорку Кенешнинг ҚСДП фракциясидан собиқ депутат, ҳозирги Евроосиё молиявий судининг судьяси Галина Скрипкина бўлган.

Ташаббусчининг фикрича, бу қарор суд тизимини шаффофлаштиришга ёрдам беради.

Ҳужжатга кўра, гумонланувчиларнинг айблари исботлангунга қадар улар ҳақидаги маълумотлар яширилган ёки ўзгартирилган бўлади. Процессга қатнашган судьялар, прокурорлар ҳамда оқловчилар ҳақидаги маълумотлар очиқ бўлади.

Медиа Полис институтининг юристи Алтинай Исаева қонун лойиҳасига ижобий фикрда. У Kloop.kgга берган интервьюсида қонун суд органлари ишининг сифатига ижобий таъсир кўрсатишини ҳамда фуқароларнинг суд тизимига бўлган ишончини пайдо қилишини айтди.

Бироқ юрист судларнинг хукмлари Олий суднинг сайтига эълон қилиниб, электрон база бўлгани билан у тўлиқланмай ва кам янгиланишини қўшимча қилди.

“Бундай база бор, аммо афчучки у бизда тўлдирилиб борилмайди. АҚШ ёки Россия каби бошқа ривожланган давлатларда эса умумий (электрон) база бор”, — деди у.

“Озодлик овози” ҳуқуқни ҳимоя қилиш порталининг бош муҳаррири Абдумўмин Мамараимов қонуннинг ишга ошишига шубҳаланмоқда.

“У қанчалик даражада ишга ошади? Қонунни бажариш учун судларнинг қанчалик ресурси, билими бор? Судларнинг протоколларни, маълумотномаларни тузишда катта муаммолари бор. Суд ҳукмини ўқиётганда саҳифага бирорта ҳам нуқта, вергул белгиси йўқ бўлиб, унда нима ёзилгани тушунарсиз бўлиб қолган ҳолатлар кўп учрайди. Бу ҳужжатларни саводли тузишни ўрганиш керак. Яна бу ҳукмларни интернет-ресурсларга жойлаштириш зарур, шунинг учун интернети бор яхши компьютер керак”, — деди Мамараимов.

Бироқ шунга қарамай Мамараимов қонун лойиҳасининг ғоясини яхши ва судларнинг масъулиятини оширишда ёрдам беради деб ҳисоблайди.

“Бу судларнинг жавобгарлигини оширишга ёрдам беради. Улар ҳукмни эълон қилиши керак бўлгандан кейин қарорларни бир оз масъулият билан қабул қилиб, ҳукмларга алоқадор ҳужжатларни тўғри тузадиган бўлишади”, — деб якунлади у.

Муаллиф: Нуржамал Джанибекова