Туркия: Эрдўғон уч ойлик фавқулотда ҳолат режимини киритди

860

20 июлда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлат ҳудудида фавқулотлда ҳолат режимини киргизди. У ўз қарорини ҳукуматда “турк демократияси учун пайдо бўлган хавфлар”га қарши тадбирларни кўриш имконияти бўлиши кераклиги билан изоҳлади.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон вафқулотда ҳолат режимини киргизиш ҳақидаги қарорини Миллий хавфсизлик кенгашининг 20 июлдаги йиғинида қабул қилди. У жонли эфирда сўзлаётиб, режим давлат ҳудудида уч ой кучда бўлишини билдирди.

“Фавқулотда ҳолат эълон қилинишиниг мақсади — демократияга, қонун устиворлигига ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқлари билан эркинликларига қарши йўналтирилган хавфларга қарши тез ва самарали тадбирларни кўриш имкониятини қўлга киритиш”, — деди у.

Халқаро Reuters агентлиги фавқулотда ҳолат режими биринчи навбатда амалга ошмай қолган ҳарбий тўнтаришнинг тарафдошларига нисбатан тадбирларни кўриш имконини беришини ёзмоқда. .

Hurriyet турк нашрининг маълумоти бўйича, вафқулотда ҳолат режимининг киритилиши билан турк фуқароларининг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари чекланади — ҳукумат аҳолининг маълум бир вақтларда кўчага чиқишига ҳамда йиғинларни ўтказишини таъқиқлайди. Бундан ташқари чекловлар ОАВга ҳам тегишли бўлиши мумкин.

Hurriyet фавқулотда ҳолат режимининг қоиадаларига кўра, фуқароларнинг ҳукумат буйруқларини бажаришдан бош тортиши харбийларнинг аҳолига ўқ отишига шароит яратишини ёзди.

“Reuters”нинг ёзишича , Эрдўғон фавқулотда ҳолат эълон қилишдан аввал харбий тўнтариш харакатидан кейинги “тозалашлар” ниҳоясига етмаганини айтган.

Туркияда харбий тўнтариш қилиш харакати 16 июлга ўтар кечаси бўлган — аввал исёнчи харбийлар Босфордаги кўприкни эгаллаб, Бош штабнинг ҳамда марказий телеканалларнинг биноларини босиб олишган. Шундан кейин бу телеаналлар орқали ҳокимият “тўлиғи билан уларга ўтканини” билдиришган.

Иқтидордаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тарафдорлари билан бўлган тўқнашувлар давомида харбийлар аста секин чекиниб, таслим бўла бошлашган  — Туркия раҳбари видеоалоқа орқали фуқароларни кўчага чиқиб, вазият изга тушгунга қадар уни қўллашга даъват қилган.

Сўнгги маълумотлар бўйича, тўқнашувлар натижасида 190 фуқаро ва 104 исёнчи халок бўлиб, яна бир ярим мингга яқин киши жароҳатланган.

Туркия хукумати исённи уюштиришда ҳозирда Америкада яшаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблади.

Иқтидордаги партияси АҚШдан Гуленни ўтказиб беришни талаб қилди, Америка президенти Барак Обама эса Туркияга харбий исённи тергов қилишга ёрдам беришни ваъда қилди. Муҳолифатчининг ўзи эса айбловларни инкор қилиб, Вашингтондан ўзини Турк ҳукуматига ўтказиб бермасликни илтимос қилди.

Амалга ошмай қолган тўнкариш харакатидаги иштироки ҳамда президент Эрдўғонга “етарли даражада содиқ эмаслиги” важидан 60 мингга яқин киши қўлга олинди ёки ишдан бўшатилди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева