Меркелнинг ташрифи: Германия Қирғизистонга нима учун қизиқмоқда?

884

Германия канцлери Ангела Меркель Қирғизистонга илк расмий сафари билан 13 июлда келади. Айримлар уни Германиянинг қирғиз жамоатчилигининг радикаллашувидан хавфираётгани билан боғлашса, бошқалари — иқтисодий манфаатлар билан боғлашмоқда.

Қирғизистонга келган олий хизматдаги илк немис амалдори ўлканинг ташқи ишлар минстри ҳамда ЕХҲТнинг Европадаги етакчиси Франк-Вальтер Штайнмайер бўлгон. У Бишкекка март охирида келиб, Марказий Осиё ҳудудидаги хавфсизликни муҳокама қилиш учун президент Алмазбек Атамбаев билан учрашган.

Бир ярим ойдан кейин Германиянинг канцлери Ангела Меркель Атамбаевнинг таклифи билан Қирғизистонга келишни қарор қилди. Ташқи ишлар минстрлигининг маълумоти бўйича, канцлер президент ҳамда минстрлар кабинетининг вакиллари билангина эмас, балки дин вакиллари билан ҳам учрашади.

Экспертлар Германия эътиборининг кучайишини қирғиз жамоатчилигининг “радикаллашиш эҳтимоли” ҳамда иқтисодий манфаатлар билан боғлашмоқда.

Ҳудуднинг радикаллашишими?

Сиёсатшунос Марс Сариев жамиятнинг радикаллашиши каби Қирғизистондаги “салбий ҳодисалар” эҳтимоллари Германияга таъсир этиши мумкин деб ҳисоблайди. У миграция инқирозини юзага келтирган Африка ҳамда Яқин Шарқ ўлкаларидаги, шунингдек Суриядаги вазиятларни мисол қатори келтирди.

ЕС Frontex агентлигининг маълумоти бўйича, сўнги вақтларда “Ислом давлати” гуруҳи тарафидан уюштирилган терактларнинг сони ўсган европа ўлкаларида бир ярим миллион қочқин бор.

Аналитик Марат Казакпаев ҳам канцлернинг келиши Сурияга кетган қирғизистонликлар сонининг кўпайганлигига алоқадор деб таҳмин қилмоқда. Миллий хавфизлик бўйича давлат қўмитасининг охирги маълумотлари бўйича у ердаги қирғизистонликларнинг сони 352га етган, уларнинг 31 нафари жанговор харакатлардан халок бўлган бўлса, беши юртига қайтиб келишган.

Халқаро  толерантлилик учун фондининг аналитиги Артур Букалаевнинг фикрича, Германия вазиятни беқарорлаштириб юбориши мумкин бўлган кучларни ўрнида ушлаб туришга харакат қилмоқда.

Экономик манфаатлар

Марс Сариевнинг фикрича, Меркелнинг сафари Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқаётганлигига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.  У Германия бошқа ўлкалар билан, жумладан Шанхай хамкорлик ташкилотининг аъзолари билан ҳам алоқа ўрнатиш қарорига келган бўлиши мумкин деб таҳмин қилади.

Артур Букалаев ҳам Германия ўз манфаатларини кўзламоқдадеб ҳисоблайди, бироқ унинг фикрича, улар ҳозирча бир тўхтамга келинмаган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўлка раҳбари қатори Германияга биринчи марта 2012 йилнинг 11 декабрида борган. Ўшанда у Германия  президенти Йоахим Гаук билан савдо-иқтисодий хамкорлик ҳамда Қирғизистонда демократиянинг ривожланиши масалаларини муҳокама қилган.

“Мен учун европа ўлкасига бўлган илк сафаримнинг Германияга бўлиши аҳамиятли бўлган, чунки Қирғизистон билан Германия парламент республикаларидир ҳамда ўртоқ қадриятларга эга” , — деган у..

Қирғизистон билан Германия ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йилнинг 3 февралидан бери давом этиб келмоқда. Германиянинг Қирғизистондаги элчилиги  2012 йилнинг сентябрида, Германиядаги қирғиз элчилиги 1995 йилнинг январида очилган.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова