#ЭлЭмнеДейт: ФХМ кўп қаватли биноларда ёнғинни ўчиришга тайёр эмас

859

Техник хавфсизликнинг бузилиши ва ёнғин мосламаларининг йўқлиги— Kloop.kg мухбири Айзирек Алмазбекова ФХМ ва Давэктехинпекциясидан нега Бишкек хозирча оммавий тарзда кўп қаватли уйларнинг қурилишига тайёр эмаслигини ўрганди.

Сўнгги олти ой давомида Бишкекда қурилаётган икки баланд бинонинг томида ёнғин чиққан — биринчи ёнғин қисқа туташув сабабли шу йилнинг февралида Элебаева ва Кулатова кўчалари кесилишида чиққан, иккинчиси — Панфилов ва Фрунзе кўчалари кесилишида.  Иккинчи ёнғинни ўчиришга ФХМ ходимларига 7 соат ва Бишкекда мавжуд бўлган 10 ёнғин бригадаси керак бўлди.

Идора вакилининг айтишича, ФХМда ёнғинни баландликда ўчирувчи ускуналари йўқ. Давэктехинпекциясида қурилиш компаниялари қурилиш олиб боришда техник хавфсизликни бузишларини        тасдиқлашади, идора эса уй эксплуатацияга берилмагунига қадар уларни текшира олмайди.

Интервью матни

Олиб борувчи: Ассалому алайкум ҳурматли томошабинлар. Мен — Айзирек Алмазбекова, сиз ХалқНимаДейди? ток-шоусини кўраяпсиз.

23 июн куни Бишкекнинг Панфилова ва Фрунзе кўчаларидаги янги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Пентхаус ва ўн иккинчи қават ёнди. Бу шу йилдаги ягона ҳолат эмас.

Нега ёнғин бўлади, унда ким айбдор ва уларни олдини олиш учун нима қилиш керак?

Бу саволларга жавоб олишга бизга Давэктехинпекцияси қошидаги ёнғин назорати бўлими раҳбари ўринбосари Улан Уралиев ҳамда ФХМ қошидаги ёнғинга қарши кураш хизмати бошқарма раҳбари Даниял Таиров ёрдам беради.

Биринчи саволим сизга Даниял Равильевич. Панфилова-Фрунзеда бўлган сўнгги ёнғин сабаблари тўғрисида гапириб берсангиз.

Даниял Таиров: Ёнғин сабаблари ҳозир аниқланаяпти, бир неча версиялар илгари сурилган. Ҳозирда (версиялар) тергов органлари томонидан кўриб чиқилаяпти. Ҳозирча мен уларни айтолмайман. Ёнғин сабаблари ҳар қандай ҳолда инсон факторига олиб бормоқда. Доимо. Ёки инсоннинг эътиборсизлиги, техник мутаҳассисларнинг яхши қарамагани ва шунга ўхшаш.

Олиб борувчи: Мана ёнғиндан бир ҳафта ўтди. Нега бу ишни бунчалик узоқ тергов қилишаяпти. Ва  экспертиза қанча вақт давом этиши кераклигини қанча вақтда ҳал қилиш ва билиш керак?

Даниял Таиров: Экспертиза тадбирлари 40 кунгача давом этади негаки, материалларни ўрганиш, анализ ўтказиш ва шунга ўхшаш ишларни қилиш зарур. Бу вақт олади.

Олиб борувчи: Ходимларингизнинг ёнғинни ўчиришига қанча вақт кетти?

Даниял Таиров: Чақирув бизга  20:34да бўлди. 20:42да биз (воқеа жойида) бўлганмиз. 23:30да ёнғин  ўчирилган яъни қуйи қаватларга туташишига йўл қўйилмаган.  Ёнғин бутунлай, чақирилганидан сўнг етти соатдан кейин ўчирилган.

Олиб борувчи: Бизга маълум бўлишича ёнғинни 10 ёнғин бригадаси ўчирган. Ўтни ўчиришда сизларда қандай қийинчиликлар бўлди ва нега бунчалик узоқ бўлди?

Даниял Таиров:  Ушбу объект тўла битказилмаган босқичда турганини ҳисобга олиб, у ерда табиийки йўлаклар тўсилган эди. Машиналаримиз етарли даражада катта, тез бошқара олишмаган.  Айнан кечки пайт (бўлган),  халқ уйга қайтаётган бўлган, йўллар тиқилинч эди. Шу сабабли биринчи бўлимимизни чақирувдан сўнг воқеа жойига келишига саккиз дақиқа вақт кетган.

Бизнинг баландлик техникаларини ўрнатишда ҳам муаммолар бўлди, у ҳам етарли даражада катта машина, унга бурилиш қийин бўлган.

Олиб борувчи: Бизга бинога одамлар қисман кўчиб келгани маълум лекин мэр бинонинг ҳали эксплуатацияга берилмаганини маълум қилди. Бу тўғрими?

Улан Уралиев: Сиз бутунлай хақсиз, бино эксплуатацияга берилмаган. Яшовчиларнинг кўчирилиши тўғрисидаги савол эса яшовчиларнинг ўзига ёки бу уй қурилишини амалга оширган ташкилотга.

Олиб борувчи: Адашмасам, агарда бино эксплуатацияга берилмагунига қадар унга кўчиб бориш мумкин эмас?

Улан Уралиев: Бу савол менга эмас назорат органлари ҳусусан архитектура-қурилиш назоратига, бу босқичда кўчириш мумкинмиди?

Олиб борувчи: Бинога яшовчиларнинг кўчирилишига ким масъул?

Улан Уралиев: Давлат қабулидан кейин бинога кўчирилиш керак.

Олиб борувчи: Бинонинг эксплуатасияга тайёр экани ёки йўқлигини ким ва қачон ҳал қилиши керак?

Улан Уралиев: Бу комиссия билан ҳал қилинади. Шахар архитектура қурилиш назорати  номидан давлат томонидан мутаҳасислар,  ушбу қурилишни амалга ошираётган пудратчи ташкилотлар ва ушбу уйни лойиҳалаштирган лойиҳа архитектори. Уч томон асосида бу ҳал қилинади.

Олиб борувчи: Биноларнинг ёнғинга қарши тайёрлигига экспертизалар қандай ўтказилади?

Улан Уралиев: Келинг бу уйда ёнғин назорати олиб борилмаганидан бошлаймиз. Қурилаётган объектларнинг қурилиш ишларини ўтказилиши ўша ёнғиз хавфсизлиги техник регламенти қонунчилигига асосан, давлат ёнғин назоратига таълуқли эмас.

Олиб борувчи: Ким текшириши керак?

Улан Уралиев: Жавобгарлик архитектура-қурилиш назоратига юклатилган. Улар этап билан қабул қилишади — фундаментидан бошлаб назорат олиб боради.

Олиб борувчи: Давэкотехинспекцияси ниман кузатади?

Улан Уралиев: Давэкотехинспекция руҳсат берувчи ҳужжатлар жараёни ва қабул қилинишини кузатади, масалан, барча руҳсат берувчи ҳужжатларнинг бўлишини:давлат департаменти ҳулосаси, экспертизалар. Ва рухсат олинган ва экспертизадан ўтган лойиҳа қарорларининг бажарилган ишларга мос келишини қарайди.

Олиб борувчи: Яъни давэкотехинспекциянинг вазифаси кўпроқ текширувчи характерга эга?

Улан Уралиев: Ҳа, текширувчи ва тасдиқловчи — лойиҳада кўрсатилган қарорлар ростдан ҳам бажарилганини.

Олиб борувчи: Бундай бўлса давэкотехинспекцияси бу бинони текширганми?

Улан Уралиев:  Архитектура-қурилиш назоратини олиб бориш жараёнига мувофиқ бино этап билан қабул қилинган.

Олиб борувчи: Ёнғин жуда тез тарқаган. Уни олдини олиш учун нима қилиш керак эди?

Улан Уралиев: Ёнғин хавфсизлигига йўналтирилган тадбирлар комплекси бор яъни бир тадбир ёнғинни олдини олишга қаратилган бошқаси, ёнғин чиққан ҳолда зарар оз бўлишига қаратилган.

Конкрет тарзда қандай тадбирлар бўлиши кераклигини билиш учун қавати ва бино майдонидан келиб чиқиб лойиҳани қараш керак. Нега? Негаки шароитдан келиб чиқиб турли талаблар қўйилиши мумкин.

Олиб борувчи: Шаҳарда бу каби ёнғин хавфсизлигига жавоб бермайдиган бинолар бўлиши мумкинми?

Даниял Таиров: Ростини айтганда, ҳозир қурилаётган бинолар ер майдонини танлаш, лойиҳалаш босқичларида қаттиқ назоратдан ўтади. Қурилиш меъёрлари билан хавфсизлик қоидаларига жавоб бериш-бермаслиги борасида тегишли экспертизалардан ўтказилади.

Улан Уралиев: Шуни қўшимча қилишни истардимки, юқорида айтилгани каби, уй фойдаланишга топширилмаган бўлган, аниқроғи қайсидир бир техник ишлар охиригача бажариб битилмаган бўлиши мумкин. Қурилиш тугалланмаган эди.

Даниял Таиров: Яъна шуни ҳам айтмоқчиманки, ёнғиннинг кенгайишига кечроқ хабар берилгани ҳам сабаб бўлган, бу ўт ўчиришга жавобгар сифатида бизнинг фикримиз.

 Олиб борувчи: Биз сўз юритаётган ёнғин оқибатида қанча хонадон зиён кўрган?

Даниял Таиров: Бизнинг маълумотлар бўйича, 26 хонадондан кам эмас. Бошида сиз 12 қават деб бир оз ошириб юбордингиз, 12-қават деярлик куймаган.

  Олиб борувчи: Бизга маълум бўлишича, ФҲМ ёнғинни ҳаводан ўчириш учун вертолётларни сотиб олмоқчи. Ҳозир бизда бор бўлган техника қанча қаватгача бўлган уйларга мослаштирилган?

Даниял Таиров: Айни пайтда Бишкек шаҳрининг гарнизонида шахсий таркибни, қутқарув ҳамда ўт ўчириш жиҳозларини 16 қаватгача етказа оладиган биргина техника бор. У эллик метр баландликка кўтара олади.

ФҲМ вертолётлар харидқилишни режалаштиряпти, бироқ улар очиқ ҳудудларда, кўп ҳолларда табиий ёнғинни ўчиришга мослаштирилган оғир типдаги техника. У энди катта-катта қурулишлар олиб борилаётган йирик шаҳарлар учун. Биз ердан баландликка шахсий таркибни, қутқарув ҳамда ўт ўчириш жиҳозларини етказадиган, ерда юрувчи техника сотиб олишни режалаштиряпмиз. .

Олиб борувчи: Уларни қачон харид қилмоқчисизлар?

Даниял Таиров: Муддатини айтиш қийин. У ҳам узоқ вақтли жараён. Аввало гап молияда.

 Олиб борувчи: Шу билан бизнинг ток-шоу якунига етди. Бизнинг дастуримизга келиб иштирок этганингизлар учун рахмат. Эслатиб ўтсак, биз бугун пойтахтнинг кўп қаватли уйларидаги ёнғинни ўчириш мавзусини муҳокама қилдик. Соғ бўлинглар.

Муаллиф: Айзирек Алмазбеков