Парламент-2016: Мандат учун кураш, “хориж агентларидан” бош тортиш ва никоҳ атрофидаги баҳслар

1102

2015 йилнинг октябрида сайланган қирғиз парламенти 30 июнь куни ўзининг биринчи сессиясини якунлади. Kloop.kg таҳририяти Жўғўрқу Кенеш депутатлари қандай қонун лойиҳаларини таклиф қилганини ва улар бир сессияли йилда нима билан фарқланганини хотирлайди.

Якуний матбуот-анжуманида парламент  спикери Чинибай Турсунбеков бир сессия йилида депутатлар 273 қонун лойиҳасини кўриб чиққанини ва 157тасини қабул қилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, депутатлар томонидан қабул қилинган қонунларнинг асосий қисми “инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва демократиянинг ривожланишига қаратилган”.

Kloop.kg  таҳририяти қирғизистонликларнинг танқиди ёки қўлловига эга бўлган энг шов-шувли депутатларнинг қонун лойиҳаларини эслайди.

Янги VI чақирувнинг биринчи ойлари депутатлар мандатларини тарқатиш атрофида  жанжаллар билан давом этди — 2015 йилнинг ноябридан 2016 йилнинг февралига қадар камида ўн парламентарий парламентдаги ўрнидан ажради. Улардан бир қисми ўз хоҳиши билан Жўғўрқу Кенешда ишлашдан бош тортди, бошқалари эса ўз курсиси учун судлашди.

“Хориж агентларидан” бош тортиш

Янги парламентга аввалгиларидан қолган энг шов-шувли қонун лойиҳаларидан бири — 2014 йилнинг майида Нуркамил Мадалиев ва Турсунбой Бакир ўғли томонидан таклиф қилинган “хориж агентлари тўғрисидаги” деб аталган қонун бўлди.

Қонун лойиҳасининг биринчи версияси хориждан ва халқаро ташкилотларнинг қирғиз филиалларидан молиялаштирилувчи нодавлат ташкилотлари учун “хориж агенти” тушунчасини киритишни таклиф қилган. Қонун лойиҳаси шунингдек нотижорат  ташкилотларининг (НТТ) молиявий хисоботларини кучайтиришни ва Адлия министрлиги томонидан текширишни таклиф қилган.

Ўнлаб НТТ  “хориж агенти” тушунчасини ҳақоратловчи ва фуқаровий фаолларни “шпион”ларга тенгловчи деб атаб, ҳужжатнинг парламент томонидан қабул қилинишига қарши чиқишди.

Қонун лойиҳаси янги парламентда деярли иккинчи ўқишга қўйилганди:  ундан “хориж агенти” формулировкасини ўчириб ташлашди, унинг ўрнига халқаро ташкилотлар тушунчасини киритишни ва НТТ ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида  ҳисоботини интернетта чоп этишни таклиф қилишди. Деярли депутатларнинг учдан иккиси қонун лойиҳаси янги таҳрирининг қабул қилиниши учун овоз беришди лекин, 12 май куни иккинчи ўқишда қонун лойиҳаси парламент ярмидан кўпи томонидан қолдирилди.

Балоғатга тўлмаганлар учун никоҳ атрофидаги бахслар

“Ата Мекен” партияси сафида 2015 йилга сайловларда парламентга келган собиқ Бош прокурор Аида Салянова балоғатга тўлмаганларни никоҳлагани учун  диндорларга жиноий жавобгарлик киритишни таклиф қилди.

Қонун лойиҳаси умуман олганда фуқаровий фаоллар ва жамоатчилик томонидан  маъқулланди, лекин, 26 май куни парламент хужжатни бекор қилди.  Кейинроқ  журналистларнинг саволлларига ва жамоатчиликнинг оммавий норозиликларига жавоб берар экан қонун лойиҳасига қарши овоз берган депутатлар ўз қарорини “техник носозлик”, “овоз бериш чоғида йўқлиги билан”  изоҳлади, айримлар эса нима учун қарши овоз берганини унутиб қўйди.

“Бир Дунё Қирғизистон” ҳаракати фаоллари  30 май куни депутатларни қайта овоз беришга чақириб Оқ уй олдида норозилик акцияси ташкил қилди.

ОАВ тўғрисидаги қонунга тузатишлар

Депутатлар “татилидан” аввалроқ, социал-демократ Кожобек Риспаев  депутатларга ОАВ тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритишни ва хорижликларга Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари таъсис этишни тақиқлашни таклиф қилди. У ўз ғоясини мамлакатнинг “ахборот хавфсизлиги” тўғрисида қайғуриш билан изоҳлади.  Қўшимчасига у ОАВнинг хориждан молиялаштирилишини 20 фоизгача қисқартиришни таклиф қилди. Ҳужжат биринчи ўқишда қабул қилинди.

Журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари танқидидан сўнг лойиҳа матни ўзгартирилди. Янги редакцияда таъқиқ фақат телеканалларга тегишли бўлди — хориж қисми 35 фоиздан ошмаган ТВ-компанияларга фақат қирғизистонликлар ва маҳаллий компаниялар таъсисчи бўла олади.

Медиаэкспертларнинг айтишича, лойиҳа  — бу сўз эркинлигига тахдид ва шунингдек ғоянинг Россия қонунига “ўхшашлигини” кўрсатиш.  Депутатлар қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишини сентябрга қолдиришди.

“Гейларга қарши” қонун лойиҳаси атрофидаги иккиланиш

“Ноанъанавий жинсий алоқаларга ижобий муносабатнинг шакилланишини” тақиқловчи қонун лойиҳаси ҳам VI чақирувга аввалгиларидан қолган.  Ҳужжатга  “Республика” фракциясидан депутат Курманбек Дийканбаев  бошчилигидаги ўттиз депутатдан иборат гуруҳ томонидан ташаббус кўрсатилган.  Дийканбаевнинг ўзи янги чақирувда йўқ, шу сабабли қонун лойиҳасини унинг ҳам фикри Торобай Зулпукаров кўрсатган.

Ҳужжат жиноий жавобгарликни кўзда тутади — агарда “ноананавий муносабатларга” ижобий муносабат агарда болалар ўртасида ёки оммавий ахборот воситалари орқали шакилланган бўлса жарима ёки бир йилгача озодликдан махрум қилиш жазосигача.

Лойиҳа икки ўқишда қабул қилинганидан сўнг “парламентда тиқилиб қолди”. Бу халқаро институтлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан танқидлардан сўнг бўлди— Европа парламенти, ЕХҲТ, БМТ ва “Хьюман Райтс Уотч”. Уларнинг барчаси  “дискриминацион нормалар” ва  “лойқа” формулировокалар сабабли депутатларни қонун лойиҳасини бекор қилишга чақиришди.

Парламентнинг т артиб ва жиноятчиликка қарши кураш пқўмитаси 24 май куни иккинчи ўқишга қайтаришни таклиф қилди. Қўмита раиси  Джанибек Бакчиев  уни “ноаниқ” ва “эътиборга молик” деб атади. Депутатлар хужжатнинг кўриб чиқилишини кузгача қолдиришди.

Муаллифлар: Анна Лелик, Айжамал Мураталиева, Нияз Абдразаков