23-24 июн кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу борадаги энг қизиқ ва муҳим нарсалар — Prisma дастури орқали қилинган комиксларда.
Ўзбекистон пойтахтида Россия, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари учрашишди.
Юбилей саммиттига тайёргарлик Ўзбекистон учун устивор вазифага айланди. Ҳукумат меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча тузимларни ишга солди ва қўшни давлатлар билан чегараларни беркитди.
Давлат раҳбарлари ўн бешинчи учрашувни хамкорлик масалалари: сиёсий, иқтисодий ва маданий масалалар муҳокамасига ажратишди.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эътиборни хавфсизлик масалаларига қаратди — террорчилик, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш.
“Қирғизистон томони барқарорсизлик факторларининг ортиши ва ҳудудда террорчилик ва экстремистик гуруҳларнинг кучайиши чоғида хамкорликни мустаҳкамлаш, чегараолди ҳудудларидаги ишонч ва умумий чегараларни тинчлик ҳамда дўстлик чегарасига айлантиришнинг муҳимлиги бугунги кунда янада ошди”, — деди Атамбаев.
Атамбаев ўз ҳамкасблари ШҲТ банкининг Бош идорасини Бишкекда жойлаштиришни таклиф қилди. Унинг айтишича, Қирғизистон кенгашда раислик қилади ва бошқа иштирокчилар қўлловига умид қилади.
Саммит таъсисчи-давлатларидан ташқари йиллик учрашувга яна олтита давлат вакиллари келган.
ОАВ маълумотларига кўра, бу йилда иштирокчилар саммитга яна икки давлат — Покистон ва Хиндистоннинг қўшилишини ҳал қилишлари керак.
Монголия президент Цахиагийн Элбэгдорж Байкал бўйидаги Селенга дарёсида ГЭС қуришини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, қурилиш Байкал экологияси ва Иркутск вилоятини сув билан таъминлашда муаммолар яратиши мумкин. У Монголияга электр энергия тақчиллигини қоплаб беришга ваъда берди.
Путин Хитойга ЕОИИ билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бунга инфратузилма лойиҳаларининг ривожланиши— Улан-Батор темир йўлини модернизациялаш ва автомобил юк ташишни кенгайтириш сабаб бўлади.
Россия президентининг қўшимча қилишича, давлатлар ўртасида савдо алоқаларининг мустахкамланишига шунингдек божхона текширувларининг енгиллаштирилиши ҳам сабаб бўлади.
Хитой компартияси раиси Си Цзиньпин трансчегаравий лойиҳаларни бир-бирини ҳабардор қилиш билан амалга ошириш кераклигига рози бўлди.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаева