Йўл белгиси: Бишкекликлар ёмғирдан кейинги кўпикни ювилиб кетган бўёқ деб ўйлашган

866

Айрим бишкекликлар 15 июнда ёққан ёмғир Токомбанв кўчасидаги йўл белгисининг бўёғини ювиб кетган деб ўйлашган. Пойтахт мэриясидан шаҳарликлар ёмғир оқибатида пайдо бўлган кўпикни тўпланиб қолган бўёқ қатори қабул қилишганини айтиб жавоб беришди.

Бишкекда 15 июнда бошланган қаттиқ ёмғирдан кейин “Фэйсбук” ижтимоий тармоғида ёмғир суви Аали Токомбаев кўчасидаги йўл белгиси чизилган бўёқни ювиб кетганлиги ёзилган  сурат пайдо бўлгон. Мазкур маълумотни 200дан ошиқ қўлланувчи бўлишиб, 500га яқини ёқди белгисини босишган.

“Фэйсбук” қўлланилувчилари ўз таҳминларини ёза бошлашган  — шаҳарликлар йўл белгиси бўр ёки дарвоза сири билан ёзилган деб ҳисоблашса, бошқалари мэрияни порахўрликда айблашган.

“Коррупция ўсяпти, йўллар бузиляпти, пуллар ҳисобдан чиқарилиб олинмоқда, навбатдаги коррупция факти”,  — деб ёзган ижтимоий тармоқнинг  Жилдиза Кадралиева исмли қўлланувчиси.

“Арзон бўёқнинг белгиси”, — деб ёзган Эсен Алмазов деган бошқа қўлланувчи.

Мэриянинг матбуот котибининг етакчиси Гуля Алманбетова Kloop.kgга берган интервьюсида 2016 йилнинг май ойида чизилган йўл белгиси ўрнида қолганини билдирди.

Унинг айтишича, ёмғирдан кейин йўлда кўлмак пайдо бўлиб, уни ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари ювилиб қолган бўёқ қатори қабул қилишган.

“Жанубий магистралда автомобилларнинг кўп бўлиб ҳамда уларнинг катта тезлик билан юриши сабабидан физика қонуниятларига кўра кўпик пайдо бўлган”, — деди у.

Алманбетова йўлдаги бўёқни сув билан ювиб кетгазиш мумкин эмаслигини қўшимча қилди. Айтишича, чунки у янги технологиялар билан тайёрланган.

Бишкек аҳолиси 2015 йилнинг октябрида йўлнинг пиёдалар ўтувчи қисмидаги сариқ рангли белгиларнинг бир ойга етмасдан ўчиб қолганлигини айтиб арзланишган.

Арзда Йўл назорат хизматининг йўл назорат бўлимининг раҳбари  Мирлан Чалабаев янги “зебралар” эксперимент қатори чизилганини ва шу сабабдан унга узоққа чидамайдиган бўёқ фойдаланилгани билан изоҳлаган. Мэриядан пиёдалар ўтувчи қисмларнинг янги кўринишига шаҳарликларнинг қандай реакция кўрсатишини билгилари келганини айтишган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева