Парламент комитети хорижликларнинг ОАВ ташкилотчиси бўлишини таъқиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

979

13 июнда Жогорку Кенешнинг ижтимоий масалалар бўйича комитети чет элликларнинг Қирғизистон ҳудудида ОАВ ташкилотчиси бўлишини таъқиқловчи қонун лойиҳасини мақуллади.

Хорижликларнинг Қирғизистон ҳудудидаги оммавий ахборот воситаларининг ташкилотчиси бўлишини таъқиқловчи қонун лойиҳаси 13 июнда кўриб чиқилди.

Ижтимоий масалалар бўйича парламент комитети “ахборот майдонини назорат қилиши” керак бўлган ҳужжатни мақуллади. Ҳозирча у уч муҳокаманинг бирисида ҳам овоз бериш учун олиб чиқилмади.

“Бироқ цензурага қарши кураш баҳонасида  (ОАВлари ҳақидаги) қонунга давлат ахборот масканининг хавфсизлигини тартибга солувчи муҳим меъёрлар, сўз ҳамда ахборот тарқатиш эркинлиги жиҳатидаги халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрлари киргизилган эмас” , — деб ёзилган ҳужжатга илова қилинган асосламада.

Қонун лойиҳасига кўра, Қирғизистондаги оммавий ахборот востилари Россия ва Қозоғистондаги каби хорижий ўлкадан молиялаштирилиши ҳиссасини озайтириш керак — уларга устав  капиталидан 20 фоиздан ошиқ бўлган хориж томонидан молиялаштирилиш таъқиқланади.

Комитет йиғинида маданият ҳамда ахборот минстрининг ўринбосари  Айнура Темирбекова таъқиқ “Азаттык” радиоси билан “Мир” телеканалига тегишли бўлиши мумкинлигини айтди.

“Киргизстан” фракциясидан депутат Таалайгул Исакунова ОАВ ҳақидаги қонунга ўзгартиришларни киргизиш уларни қайта рўйхатдан ўтишга мажбурлаб, сўз эркинлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди.

“Бу уларнинг тарқалиб кетишига олиб келиши мумкин. Республика учун сўз эркинлиги муҳим” , — деди у парламент комитетининг йиғинида.

Лойиҳанинг ташаббусчиларидан бири, “Республика — Ата-Журт” фракциясидан  депутат Таабилди Тиллаев Kloop.kgга қонун лойиҳаси сўз эркинлигига салбий таъсир кўрсатмаслигини айтди.

“Бу қонун лойиҳаси таъқиқламайди, балки ҳомийлар ва масъулиятни чеклайди. Интернет нашрларидан бошқа барчасига алоқадор бўлади. Бу сўз эркинлигини чекламайди. Фақатгина халқ эгасининг ким эканилигини билиши керак  — балки чет ўлка фуқаросидир, балкида қандайдир бир террорчидир. Бу давлат хавфсизлиги учун”, — деди у.