Business Insider: Бишкек дунёнинг 33та энг ёмон шаҳарлари рўйҳатидан ўрин олди

771

Business Insider аналитика портали Mercer  халқаро консалтинг компанияси ҳисоботи асосида дунёнинг 33та энг ёмон шаҳалари рўйҳатини тузди.  Қирғизистон пойтахти Тошкент ва Ашхабодни ортда қолдириб 21-ўринни эгаллади.

Бишкек Business Insider  аналитик портали версиялари бўйича,  паст турмуш даражаси бўлган денёнинг  33 шаҳри рўйҳатига кирди.  Нашриёт  21 май куни Mercer халқаро консалтинг компанияси ҳисоботи асосида рейтингни эълон қилди.

Mercer йил сайин халқаро ташкилот ва компаниялар турли мамлакатларда ишловчи ўз ҳодимлари маошини белгилай олиши учун рейтинг тузиб чиқади.

Қирғизистон пойтахти рейтингда 21-ўринни эгаллаб Африканинг Хараре (Зимбабва) ва Абуджа (Норвегия) ўртасидан ўрин олди. Бишкек Тошкент (Ўзбекистон) ва Ашхабод (Туркманистон)ни ортда қолдирди.

Мақолада кўрсатилишича, Қирғизистонда иқтисодий марказларда камбағаллик даражаси юқори ҳукумат эса, (Исломий давлат аъзоларига қарши давомий кураш олиб бораяпти”.

Business Insider  аналитикларининг қўшни Тошкент  тўғрисида ёзишича, Ўзбекистон пойтахти “террорчилик манбаси бўлган ва ҳукумат исломий экстремизмнинг ўсишига қарши ҳаракат қилишга уринаяпти”.

Асосан “ёмонлар” рўйҳатини Африка континенти пойтахт ва шаҳарлари шунингдек қуроллик можаролар кетаётган давлатлар пойтахтлари тўлдирган. Рейтингда Боғдод(Ироқ), Банги (марказий Африка республикаси) ва Сана (Йемен) етакчилик қилади.

Нашриёт маълумотига асосан, рейтингни тузишда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий факторлар ҳисобга олинган. Аналитиклар  жиноятчилик даражаси, дам олиш фаолияти ва яшаш учун зарур бўлган истеъмол махсулотларининг мавжудлигини ҳам инобатга олган.

Business Insider  ўз рейтингида Қирғизистонни биринчи бор тилга олмаяпти.  Портал аввалроқ Қирғизистонни 2016 йилда ташриф буюриш керак бўлган, сайёхлик йўналишида ривожланаётган 12 давлат рўйҳатига қўшган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева