Q&А: Ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаров иши тўғрисида нималар маълум?

965

БМТ қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини 2010 йил миллатлараро низодан сўнг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиш ва оқлашга чақирди.

Нима бўлган эди?

Олий суд “оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “миллатлараро низо келтириб чиқариш”,  ва “қотилликда иштирок этиш”да айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқишга рози бўлди.

Асқаров ким?

Азимжан Асқаров  Қирғизистон жанубида истиқомад қилувчи — этник ўзбек — ҳуқуқ ҳимоячиси. У ҳуқуқ тартибот органи томонидан қўлланилган қийноқларга бағишланган ўзининг мақолалари билан машҳур бўлган. У 15 йил давомида “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқарган ва милиция томонидан қонунбузарликлар тўғрисида ёзган.

Нима учун уни суд қилишган?

Асқаров 2010 йил 15  июн куни Қирғизистон жанубида содир бўлган миллатлараро низо чоғида қўлга олинган.  Милиция ҳодимлари у Бишкек-Ўш йўлининг тўсилиши ташкилотчиларидан бири бўлганини маълум қилишган. Ўшанда милиционерлар калтакланган, ҳодимлардан бири эса ёқиб юборилган.

Бозорқўрғон суди Асқаровни  “оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “миллатлараро низо келтириб чиқариш”,  ва “қотилликда иштирок этиш”да айблаган. Суд 2010-йил оҳирида умурбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, Асқаровнинг ўзи ўз айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз одам судланган.

Нега бу муҳим?

Асқаров ҳимоячилари бир неча марта ҳуқуқ ҳимоячиси номига бўлаётган айбловлар “асоссизлигини” маълум қилган. Гувоҳлар Асқаровнинг воқеа жойида бўлмаганини таъкидлашган.

Суд ҳукмидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Валериян Вахитов, жиноий иш бўйича тергов процессуал нормаларнинг қўпол тарзда бузилиши билан олиб борилганини маълум қилган. Унга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси уйининг тинтув қилиниши уй эгалари иштирокисиз ўтказилган, иш далиллари эса “ишончсиз” бўлган.

Адвокат Асқаровнинг тўла оқланишини талаб қилган, бироқ Олий суд 2014 йилда ишни қайта қўриб чиқишни рад этган.

Асқаров ҳимоясида ким бўлган?

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва ҳалқаро ташкилотлар Азимжон Асқаровни ҳимоя қилиб, ишни қайта кўриб чиқиш ва ҳукмни бекор қилиш илтимоси билан бир неча бор ҳукматга мурожаат қилган.

Улар ҳуқуқ ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмаётганини ва қийноқ қўлланилаётганини маълум қилишган. “Бир Дунё Қирғизистон” жамоатчилик уюшмаси 2015 йил июнида ҳукумни бекор қилиш ва Асқаровнинг соғлиги ёмонлашгани сабабли қўйиб юборишни талаб қилган.

Human Rights Watch ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти, Қирғизистон ҳукуматидан халқаро терговга рози бўлишни сўраган. Бироқ улар ҳукумат томонидан жавоб ва ҳукуматга эришолмаган.

Асқаров ҳимоясига Голливуднинг актёри Мартин Шин чиққан, у интернетда ўзининг компаниясига қўшилиш тарғибот  видеосини жойлаштирган.

Нега унинг ишини ҳозир муҳокама қилишаяпти?

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси аъзолари 2016 йилнинг апрелида Қирғизистон ҳукуматидан Асқаровни озод қилиш ва уни айбдор эмас деб топишни талаб қилишди. Қўмита мурожаатни 2012 йил ноябрида маҳкум юборган мурожаат асосида қилган.

Мустақил экспертлар  ҳуқуқ ҳимоячиси қийноққа солинганини маълум қилишган  ва Қирғизистон ҳукуматини унинг эътирозларини инобатга олмаганликда айблади. Улар шунингдек, тергов пайтида процессуал нормалар бузилгани ва бу Асқаровга ўзини ҳимоя қилиш имконини бермаганини аниқлашган.

Ва Қирғизистон қандай жавоб кўрсатди?

Қирғизистон омбудсмени Қубат Оторбаев, БМТ Қўмитаси қарори “у (Асқаров) айбдор эмаслигини англатмаслигини” бироқ қайта кўриб чиқишга асос бўлишини билдирди.  БМТ Қўмитаси баёнотидан уч кун ўтиб Олий суд ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини қайта кўриб чиқишга тайёр эканини маълум қилди.

Асқаров тўғрисида яна нималарни билиш керак?

Асқаровнинг иши 2013 йил июлида АҚШ Давлат департаменти унга “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мукофотини берганидан сўнг, АҚШ ва Қирғизистон ўртасида можарога сабаб бўлди.

Қирғизистон ҳукумати Давлат департаменти ҳаракатига жаҳлланди ва бу икки давлатнинг “дўстона муносабатлари даражасига мос келмаслигини” маълум қилди.  Дипломатлар Америка вакиллигига норозилик нотасини беришди. Бунинг ортидан, 2015 йилнинг августида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама келишув бекор қилинди.

azimzhan-kartina

 

 

Аввалроқ, Чехиянинг “Инсон хавф остида” фонди ҳуқуқ ҳимоячисини инсон ҳуқуқлари учун курашда кўрсатган хизматлари учун мукофот берган. У шунингдек, 2012 йилда журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг “Матбуот эркинлиги учун” мукофоти эгаси бўлган.

Асқаров тўғрисидаги ҳужжатли фильм “Бир Дунё Қирғизистон”нинг фестивалида жанжалга сабаб бўлган, ўшанда, 2013 йили сентябрида бир гуруҳ номаълум одамлар фильм намойишини тўхтатишга ҳаракат қилган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева