Гитарачи, скрипкачи, қомузчилардан иборат йиригмага яқин мусиқачи “Эркиндик” хиёбонида очиқ осмон остида мусиқа ижро этишди.
“Мусиқий Эркинлик” деб номаланган кўча мусиқачилари фестивали 9 апрель куни бўлиб ўтти. Эркинликнинг ўн уч жойида тахминан йигирма нафар мучиқачи — гитарачи, қўмузчи, барабанчи, вокалистлар — ўз композицияларини ижро этишди.
Ташкилотчилардан бири Айжан Жунуева сўзларига кўра, тадбирдан мақсад – пойтахт одамларига жонли мусиқадан бахраманд бўлиш имконини бериш, ёш мусиқачиларга эса, ўз истеъдодларини очиш имконини беришдир.
“Хеч қандай танлов бўлмади, мусиқачиларнинг ўзлари ўз ҳохши билан келиши мумкин эди. [Яхши бўларга, агарда] бу Қирғизистоннинг турли оилалари одат тусига кирса — якшанба оқшомида хиёбонда сайр қилиб, ажойиб мусиқачилар ижросидаги турли мусиқалардан бахраманд бўлса”, — дейди у.
Фестивал ташкилотчиси Данияр Аманалиев сўзларига кўра, у бундай тадбир ёрдамида Бишкекдаги “атмосфкрани ўзгартирмоқчи” бўлган. .
“Биз ҳар қандай ерга борганда у ерда скрипкачи ёки гитарачи мусиқа чалаётган, ривожланган давлатларда бўлгани каби, Бишкекнинг ҳар бир қадамида мусиқачилар ижро этиб туришини ҳохлаймиз”, — дейди у.
Мусиқачи Адилет Иманкариев сўзларига кўра, “асл” мусиқа айнан шундай “маросим”ларда, ижрочи томонидан тингловчиларга тақдим этилишида бўлади.
“Бу ерда ахборот воситалари, пул, сиёсат, иқтисод йўқ — инсон шунчаки йўл-йўлакай ўтаётиб мусиқа эшитади, бу мусиқий вазиятдан энергия олади. […] бу ерда мусиқачи ва тингловчи ўртасида тўла акс садо бўлади, негаки эстрада, пафос, қўполлик иккинчи даражали бўлиб қолади”, —дейди у.
Бишкек яшовчиси Алишер Кудайбердиев Kloop.kg мухбири билан суҳбатта, унга асосан япон барабанчиларини ижроси ёққан, унга кўра улар тингловчиларни “ёндирган”.
“Тадбир тўғрисида фейсбукда билдим ва дўстларимни бирга сайр қилиш ҳамда биргаликда кўча мусиқасини тинглашга таклиф қилдим. Негаки Қирғизистонда бундай тадбирларни кам учратасан”, — дейди у.
Қўмузчи Айдин Карагулов сўзларига кўра, у фақат хонада ижро этишга кўниб қолган шу сабабли очиқ осмон остида мусиқа чалиш унга эриш туюлаяпти.
“Биз бино ичида ижро этишга кўниб қолганмиз, ҳозир эса кўчада, йўловчилар кўз олдида чалаяпмиз – бу умуман бошқа мухит. Мен бу ерда ижро этиб таърифлаб бўлмас ҳисларни хис қилаяпман”, — дейди у.
Фото: Уулжан Саякбаева