Бир кунда 11 мингдан ортиқ одам Швеция рақамига қўнғироқ қилган

916

Швеция ҳукумати хусусий рақами пайдо бўлганини — рақамга ҳар қандай истаган одам қўнғироқ қилиб тасодифий швед билан гаплаша олиши мумкинлигини маълум қилди. Бир кунда дунёнинг турли мамлакатларидан 11 мингдан ортиқ одам қўнғироқ қилган. Шундай йўл билан мамлакат ўзининг сайёҳлик жозибасини оширмоқчи.

Мамлакатнинг сайёхлик ассоциацияси Швециянинг ҳусусий рақами пайдо бўлганини 6-апрель куни маълум қилди. The Swedish Number сайтининг ёзишича, Швеция ҳусусий рақами бўлган илк мамлакатдир.

“250-йил аввал Швеция цензуранинг ман қилингани тўғрисида конституцион қонун жорий қилган илк мамлакат бўлган. Бу кун шарафига Швеция хусусий рақамига эга бўлган дунёдаги илк мамлакат бўлишга қарор қилди. Қўнғироқ қилинг ва тасодифий швед билан ҳоҳлаган нарса тўғрисида суҳбатлашинг”,  — деб ёзилади The Swedish Number сайтида.

Тасодифий швед билан гаплашиш истагини 11 мингдан ортиқ одам билдирган. Сайёҳлик ассоциацияси маълумотига кўра, бир кунда +46-771-793-336 рақамига 11 232 та қўнғироқ бўлган. Ҳаммадан ҳам кўпроқ швед билан гаплашиш истагини АҚШ, Туркия ва Россия яшовчилари билдирган. Кўп қўнғироқ қилганлар бешталилига шунингдек Буюк Британия ва Австралия кирган.

Швед рақамига келган қўнғироқларга акцияда иштирок этиш ниятини билдирган волонтерлар жавоб беради.  Мамлакатнинг ҳар қайси яшовчиси иштирок эта олиши мумкин. Бунинг учун The Swedish Number  иловасини кўчириб олиш ва чет элликдан қўнғироқ кутиш зарур бўлади.

Kloop.kg журналисти Швеция рақамига қўнғироқ қилди Анна исмли яшовчи билан суҳбатлашди. У  мамлакатни тасвирлаб бериш ҳамда шаҳарда қаерларга бориш мумкинлигини маслаҳат беришни сўради.

Анна, гапни Швеция — 9 млн. яшовчиси бўлган демократик мамлакат эканини айтиш билан бошлади. У ўз мамлакатини “тоғли, ёввойи ва гўзал” дея таърифлади ва меҳмон бўлишни таклиф қилди. Журналист, унинг таърифлашича Швеция Қирғизистонга ўхшашини — шу каби “тоғли ва жуда гўзал ёввойи табиатли” эканини айтти.

Мамлакатнинг хусусий рақами ғоясини Швеция дунёда биринчи бўлиб амалга оширди. Лекин бу янгиликка сабаб бўлган шведларнинг биринчи оригинал ғояси эмас.

Мамлакатда твиттер-акаунт @sweden ҳам мавжуд, уни 2011-йилдан буён расмий шахслар эмас, мамлакатнинг тасодифан танлаб олинган яшовчилари олиб боради. Йил сайин улар бир-бирларини суратга олади ва нимани жоиз кўрса нашр қилади.

Швед такси хизматларидан бири 2014-йил октябрида сафар чоғида руҳий кўмак хизматини ишга тушурди.  У йўловчиларга бир жойдан иккинчи жойга уларнинг муаммоларини эшитувчи психотерапевт билан боришни таклиф қилади.

Бир неча швед компаниялари 2015-йил ноябрида ходимлар мотивацияси ва самарадорлигини ошириш учун олти соатлик иш куни жорий қилишни таклиф қилган.

Экспериментлар Швециянинг турли шаҳарларида жойлашган тижорат компаниялари ва тиббий муассасаларида ўтказилган. Ташаббусни барча қўлламаган бироқ қариялар уйи ва Toyota сервис марказлари каби айрим ташкилотлар ҳозиргача олти соатлик иш кунига амал қилади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Ҳотам